Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ҚИЁМАТ КУНИ” (13)

Блогда ёзиб борилаётган тарихий-замонавий роман

-13-

Вашингтон, 2005 йил, 5-май

Атрофда одамларнинг кўзи кўрмайдиган шарлар. Ҳар бир одамга биттадан шар. Бу кўринмас шарларга эшиклар ўрнатилган. Биттасидан кирилади ва иккинчисидан чиқилади. Кириш эшигига рўпара келиб қолганларга ичкарида етти сония вақт берилади. Бу ташқаридаги бир сонияга тенг. Уларга ана шу вақтда нариги дунёнинг жаннату дўзахи кўрсатилади. Кейин улар ташқарига чиқиб, кўрганларини “ҳазм этадилар”. Continue reading

Jahongir Muhammad: “Qiyomat kuni” (13)

Blogda yozib borilayotgan tarixiy-zamonaviy roman

-13-
Vashington, 2005 yil, 5-may

Atrofda odamlarning ko’zi ko’rmaydigan sharlar. Har bir odamga bittadan shar. Bu ko’rinmas sharlarga eshiklar o’rnatilgan. Bittasidan kiriladi va ikkinchisidan chiqiladi. Kirish eshigiga ro’para kelib qolganlarga ichkarida etti soniya vaqt beriladi. Bu tashqaridagi bir soniyaga teng. Ularga ana shu vaqtda narigi dunyoning jannatu do’zaxi ko’rsatiladi. Keyin ular tashqariga chiqib, ko’rganlarini “hazm etadilar”. Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР (2)

ЗАМБУРМАСАЛ

ҚОН ТОРТАДИ
Қонга беланган Болтани ҳамма сўка бошлади. Лекин бирдан ғиз-ғиз этиб ҳавони кесганча Пичоқ ўртага чиқди׃
-Биринчидан, Болта деган отлари бор, бу бизнинг фахримиз! Иккинчидан, Болта дейилганда ҳаммага титроқ киради. Учинчидан, Болта жанобларидан бизнинг умидимиз жуда катта. Continue reading

NOSIYOSIY LATIFALAR

ZAMBURMASAL

QON TORTADI
Qonga belangan Boltani hamma so’ka boshladi. Lekin birdan g’iz-g’iz etib havoni kesgancha Pichoq o’rtaga chiqdi׃
-Birinchidan, Bolta degan otlari bor, bu bizning faxrimiz! Ikkinchidan, Bolta deyilganda hammaga titroq kiradi. Uchinchidan, Bolta janoblaridan bizning umidimiz juda katta.

Pichoqning nutqini eshitib o’tirgan Qoshiq yapaloq boshini qimirlata boshladi.
-Nega lapanglayapsan, Qiyshiq qoshiq?-dedi unga Vilka.
-Qon tortadi deganlari rost ekan, bitta urug’dan-da!-dedi Qoshiq. Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР

ЗАМБУРМАСАЛ

ҚОЗОН…

Қозон қорнини ушлаб қаҳқаҳа отиб куларди.
-Нега кулвоссан?-деб сўради ундан Ўчоқ.
-Кўрмаяпсанми, ходаларни бир томонга ташлаб, болор кўтариб келишмоқда, оғзингни каттароқ оч!
Шу пайт Ўчоқ ҳам қаҳқаҳа уриб кула бошлади. Continue reading

СИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР

БИРДАМЛИК
-Афғонистонда ҳамма бир-бирини “душман жосуси” деб айблар экан,-деди сафардан қайтиб келган маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Ҳмм, улар ҳам ривожланиб кетибди-ку!

-Ҳа, биттаси иккинчисини “Американинг жосуси” деса, иккинчиси учинчисини “Покистоннинг жосуси” дейди, яна биттаси бошқасини “НАТОнинг шпиони” деса, уни наригиси “Эроннинг айғоқчиси” дер экан. Бу жуда ҳам кенг тарқалиб кетибди. Ҳаммаси бир-бирини еб ётибди. Continue reading

Саволга жавоб

Ассалому алейкум ҳурматли Жаҳонгир ака. Агар сиздан Гитлер, Сталин ва Каримов шеър ёзган деб уларнинг шеърларини таржима қилиш сўралса, буни бажарган бўлармидингиз? Раззоқ.

-Бундай ишни бажариш инсондан жуда ва жуда тубанлашишни, виждонсизликни талаб қилади. Дунёда талантли инсонлар тиқилиб ётибди. Шоир деганнинг ҳам, шеър ёзадиган одамнинг ҳам сон-саноғи йўқ. Агар муҳит ва шароит бўлса ҳар қандай одам ҳам шеър ёза олади. Continue reading

Мулоқот

Ассалому алейкум Жахонгир ака. Жавобингиздан коникиш туйдим, рахмат. Лекин куркиб кетдим нахот каримов улсаям уни режимидан кутула олмаймиз, нахот бирор йули йук. Яна саволим уни ваколати когозда 2014 йилда тугайди сизни саройда якинларингиз бор булса бу каримов 2014гача улмасам деб яна бирор нарса уйладимикин хабарингиз йукми мабодо ? Аллох, ишларингизни унгласин (шу каторда бизниям). Ҳақиқатчи.

-Ва алайкум ассалом.
Қўрқиб кетманг. Агар “бугун Каримов ўлади ва эртага ҳамма нарса тузалади” десам, бу ёлғондан қўрқиб кетсангиз бўлади. Олдин айтганим каби Каримов ўзидан кейин тезда тузалмайдиган “касаллик” яратди. Унинг бу “кашфиёти” халққа жуда оғирга тушади. Шундай бўлиши олдиндан аён эди. Кимлардир буни билмасликка олдилар ва кимлардир кўрмасликка. Энди бу одамларни айблашдан ҳам фойда йўқ. Иш ишдан, ғишт қолипдан кўчди.

Каримовдан кейинги ўзгариш Туркманистон моделига яқин бўлади. Гўё ўзгариш бўлмоқда, лекин ўлган ҳўкиз ўлганича ётибди. На тирилтириб бўлади ва на гўшти ҳалол.

Демак, умид янгисидан. Янгиси эса қачон туғилади ва қачон етилади? Бу вақт олади. Дунё ва сиёсат нуқтаи назаридан бу катта вақт эмас.

Каримовнинг битта нияти бор. У ҳам бўлса, шу мансабда ўлгунча қолиш. Оқсаройдагилар ҳам шуни исташади. Акс тақдирда ўзларига нима бўлишини- тахмин қила оладилар.

Гап бугун Каримовдан кейин ундан ҳам баттароқ одам келмаслигининг олдини олишда. Бугунги авлод шуни ҳам уддалай олмаса, кейинги авлод яна битта золимнинг ўлимини кутиб юришга мажбур қолади. Лекин баъзилар ҳозирданоқ кейинги золимга пахта қўйиб, “пахтакорлик”ни давом эттиришмоқда. Нима ҳам деймиз, ҳўкизнинг остида қолганлар эшакнинг остида қолиш енгилроқ деб ўйлашмоқда. Бундайларга яратганнинг ўзи инсоф берсин!

Мулоҳаза ва муносабат

Ассалому алейкум Жахонгир ака биз савол бераверамизу узингизни сурамаймиз. Ишларингиз согликларингиз оила аъзолар умуман хаётингиз яхшими.

Сизни рости таниганимга 5-6 ой булган эрсада уз акамдек яхши куриб колдим (бу бор гап пахтамас !!!) негаки менга хакикатни сиз етказдингиз 20йил уйкуда эканман. Рости шундан кейин узбекистондаги ишларни куриб рости гап чидолмай кетяпман. Кани энди бирор имкони бор инсон менга снайпер винтовкасини бериб отиш сабокларини яхшилаб ургатса иккиланмай каримовни пешонасидан отардим. Одам улдириш гунохлигини биламан лекин бу “одамхур” каримовни улдириб гунох килишга тайёрман (Оллох, кечиримли зот). Беъмани гап ёзган булсам узр лекин мен шу ишга тайёрман !!! Хақиқатчи.

Ва алайкум ассалом. Раҳмат, ҳаётимиз жойида.

Уйқудан уйғонмоқ ҳам хайрдур. Сизга хайр муборак!

Мен 20 йилдан бери хавотир билан ёзган нарса таассуфки бугун амалга ошди-Каримов ўзи ўлса ҳам режими қоладиган вазиятни яратди. Биз бунинг олдини ололмадик. Бугун энди битта Каримовнинг ўлими ҳеч нарсани ўзгартирайди. У 20 йил давомида 27-28 миллион одамни ухлатди ва улар сиз каби уйғонишлари учун яна анча вақт керак бўлади. Лекин бу минг йил дегани эмас, юз йил дегани ҳам эмас, эллик йил дегани ҳам эмас…

Уйғониш ухлашдан осонроқ. Демак, Сиз кўрадиган ва сиз яшайдиган кунларда ўзгариш бўлади. Яратган лойиқ топган бўлса, биз ҳам буни кўрамиз.

Саволларга жавоблар

САВОЛ׃ Саломлар Жахонгир акага. Саволим бор эди каерга ёзишни билмай шу сахифага жойладим, шу афгонистонлик киз хакида фикрингизни билмокчиман иложи булса батафсилрок бу акш ни афгонистондан чикмаслик учун уйини ёки бир бахонаси эмасми олдиндан рахмат. Романни давомини интиклик б-н кутяпмиз. Ҳақиқатчи.

ЖАВОБ׃ Саломлар…
Америка Ўзбекистон каби битта нуқтадан бир киши томонидан бошқариладиган давлат эмас. Балки минглаб нуқталардан туриб бошқариладиган системадир. Бир томонда президент, иккинчи томонда сенат, учинчи томонда вакиллар палатаси, тўртинчи томонда Олий суд, бешинчи томонда сайловчилар, олтинчи томонда бойлар, еттинчи томонда медиа, саккизинчи томонда лоббилар, тўққизинчи томонда ҳарбий индустрия, ўнинчи томонда ноҳукумат ташкилотлар, ўн биринчи томонда хавфсизлик хизматлари, ўн иккинчи томонда адвокатлар, ўн учинчи томонда диний жамоалар…ва ҳоказо ва ҳоказо. Буларнинг биттаси қилган ишни иккинчиси деярли билмайди ёки бир-бирига деярли ҳисоб бермайди. Матбуот фош этиб туради. Аксарияти ўзича мустақил. Кўпчилиги рақобатда. Манфаатлари деярли бир нуқтада кесишмайди.Шунинг учун бундай кичик нарсаларни истаган одам ёки истаган гуруҳ ҳам қилавериши мумкин ва бунинг катта сиёсатга дахли ҳам бўлмайди.

Саволларга жавоблар

SAVOL: Assalomu alaykum Jahongir aka, Quyomat kuni romanini juda yahshi yozibsiz lekin bir savol bor nega Bakievlar to’grisida faqat bir joyda yozdingiz ahir bular bu urushda asosiy rol’ o’ynagan edik-u yoki buni buni boshqa bir sababi bormi?  ABDULLOH.
JAVOB: Ва алайкум ассалом!
Ҳали китоб тугагани йўқ ва Боқиевларнинг қилмишлари ҳақида энди ёзилади… Мен шу кунларда муҳим ишларим чиқиб китобни давом эттиролмай турибман. Аммо яқин кунларда давомини ўқийсиз деган умиддаман.

 

Мафкура ва мафкурасизлик ёки тўрт тарзли сиёсат

Совет иттифоқи парчалангач, мустақиллигини эълон қилган жумҳуриятлар коммунистик мафкура домидан қутулганларини кўрсатмоқ учун ўз йўлларини танлашга уринсалар-да ёки ўз йўлимиз бор, дея аюҳаннос солсалар-да, жамиятнинг бутун қатламларини тортанак уяси каби чирмаб олган эски мафкурани тарк этиб, ҳозиргача аниқ натижага эришганлари йўқ.

Бир қарашда бу табиий ҳолга ўхшаб кўринади. Чунки етмиш йиллик асоратдан бир зумда қутилиш кийин. Бунинг устига мафкура бобида адашмоқ, янглиш одим отмоқ давлат учун хам, миллат учун ҳам ўнглаб бўлмас инқирозларга олиб келади. Лекин мафкурасизлик ҳам том маънодаги фожеа бўлиб, халқни ўзлигидан маҳрум этади, яъни мафкурасизлик мафкурага айланади.

Мафкура нима? Инсонларни бир тушунча, мақсад, ҳадаф, ният атрофида бирлаштирувчи ғоя мафкурадир. Мафкура буюк бир ғоя, улкан бир уммон бўлиб, барча инсонлар ирмоқлар сингари унга интилсалар, йўл-йўлакай сойларга, дарёларга айланган каби охирида бутун бир кучга айланадилар. Яъни уммон бўладилар. Бошқа жумҳуриятлар сингари бугун Ўзбекистон ҳам мафкура бобида чорраҳада турибди. Қаршисида тўртта йўл бор: Исломчилик, Туркчилик, Ўзбекчилик ва Халқчилик.

1.ИСЛОМЧИЛИК

Ислом инсонлар томонидан эмас, кўкдан инган ғоядир. Яъни Оллоҳнинг иродаси билан инсонларга кўрсатилган йўлдир. Оллоҳ бу йўлни курсатар экан, инсониятни ундан юришга мажбурламайди. Инсонларга имкон қолдиради. Бу эса Оллоҳ тарафидан одамларга ато этилган ақл учун, бу ақлни ишлатиш учун танилган имкондир.

Мана бир минг тўрт юз йилдирки, бу ғоя дунёда яшамоқда. Маълум бир даврларда Ислом ер юзидаги давлатлардан бир қанчасида иқтидорга айланди. Яъни ғоя, мафкура барча инсонларни бутунлаштириб, уларнинг хоҳиш-истакларини ўзида мужассамлаштирди.

Октябр инқилобидан кейин шўролар асосий диққат-эътиборларини исломий ғояга, умуман, диний ғояга карши курашга қаратдилар. Бунинг ўрнига ўз мафкураларини ўрнатишга уриндилар. Маълумки, рус инқилобидан аввал Туркистон ҳудудида Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари миллат асносида эмас, уммат тамалида қурилганди. Бухоро амирлиги ҳудудларида ўзбек, тожик, барлос, қўнғирот, найман… хуллас, барча инсонлар бир уммат ўлароқ яшар эдилар. Айни шаклда Хива хонлиги ҳудудида туркманлар, қорақалпоқлар, ўзбеклар ва бошка турк қавмлари бор эдилар. Қўқон хонлиги ҳам ўзбеклар билан бирга найманлару қирғизларга қадар, қавмларнинг – мусулмонларнинг хонақоҳи эди.

Хўш, мазкур тамалга қайтиш мумкинми? Мовороуннаҳр мусулмонлари идорасининг собик муфтийси, Робитаи Исломиянинг аъзоси Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1997 йилнинг 10 майида Би-Би-Си радиосида ўзбек бўлими муҳаррири Ҳамид Исмоилнинг “Бугун Ўзбекистонда Ислом давлати қуриш мумкинми?” деган саволига “Йўқ”, дея жавоб берар экан, буни қуйидагича асослади:

“Биринчидан, бугун дунёда том маънода исломий бўлган бирор бир давлат йўқ, яъни ўрнак олинадиган, бу ишни ҳаётга тадбиқ этишда изидан бориладиган давлатни кўрмаяпман.

Иккинчидан, Ўзбекистон етмиш йил давомида атеистик босим остида яшади. Бугун диний кадрлар, Исломни мукаммал билган донишмандлар оз. Хўш, Ислом давлати қурилса, бу ишни ким билан амалга оширамиз?”

Агар Ўзбекистон ҳудудларидан ташқарига чиқадиган бўлсак, айни қарашни бундан беш йил олдин Тожикистон мусулмонларининг лидери Қози Акбаржон Тўражонзода ҳам “Комсомольская правда” газетасидаги мусобаҳасида ўртага қўйганди. Аслида ҳар бир уламонинг, қолаверса, биз исмларини зикр этган уламоларнинг ҳам кўнгил остидаги орзулари Ислом давлатидир, аммо бунга шарт-шароит йўқлигини эътироф этмоқдалар. Гарчи исломий давлат куришни келажакка қолдираётган бўлсалар-да, умматчилик ғоясини тарғиб этишда кенг фаолият кўрсатмокдалар. Табиийки, Ўзбекистон ҳудудлари ичида эмас.

2. ХАЛҚЧИЛИК

Бу ғоянинг ҳам тарихи узоқ. Бу ғоя ҳам баъзан иқтидорни қўлга кечирди. Россияни тарк этиб, Парижда ва Истанбулда яшаган буюк тарихчи олим Юсуф Акчура 1904 йилда ёзган “Уч тарзли сиёсат“ мақоласида Усмонли давлатида султонларнинг аксарияти исломий йўлни ғоя деб танлаганлари, айримлари эса туркчиликка меҳр қўйганлари ва бир қисми Усмонли халқи мафкурасини умум мафкурасига айлантиришга ҳаракат қилганини таҳлил этади.

Маълумки, Усмонли империясининг ҳудудларида турли миллатлар яшабгина қолмасдан, турли динлар ҳам мавжуд эди. Яъни Китоби бўлган барча динларнинг мансублари бор эдиларки, Усмонли давлати улар билан ҳисоблашмасдан иложи йўқ эди. Фақат мусулмон динини ёки фақат туркчиликни ғоя қилиб олса, аҳволи оғирлашиб қолишидан чўчиган баъзи султонлар “Усмонли халқи“ мафкурасини яратишга киришдилар.

Бу ғоя охир оқибатда Усмонли империясини инқирозга учратди. Лекин бу “ғоя“нинг этагига бошқа бир империя осилди, бу шўролар давлати эди. Етмиш йил давомида Совет халқи деган мафкура “ишланди“. Айникса, Брежнев, Черненко, Суслов каби “даҳолар“ зўр бериб, барча миллатлардан бир миллатни, барча ғоялардан бир ғояни, яъни совет халқини ўртага чиқармоқчи бўлдилар. Улар бу ғоя тантана қилди, дея дунёга жар солишган бир пайтда, империялари ғоясизликдан парчаланиб кетди.

Ўзбекистон мустақилликдан кейин 1992 йилнинг 8-декабрида янги Конститутция қабул қилди. Камина бу Конститутцияга овоз бермаган бир неча “ўжар“ миллатвакилларидан бири. Бугун амалда бўлган ана шу Конститутциянинг биринчи боб, 8-моддасида “Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади“ дейилади. Гарчи мазкур Конститутциянинг 12-моддасида “Ҳеч кайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас“ дейилса-да, кўриниб турибдики, шўролардан меърос қолган халқчилик нафакат бу Конститутциянинг томир-томирига қадар сингган, балки давлатнинг ҳам асосий сиёсатига айланган. Буни Ўзбекистон Президентининг чоп этилган ҳар бир китобини варақлаган киши дарров сезиши мумкин. Аксарият саҳифалар “Ўзбекистон халқи“ дея бошланади ва “Ўзбекистон халқи“ дея тугайди.

Гарчи бу ғоя давлат идораларининг асосий “иш қуроли”га айланган бўлса-да, миллат томонидан ҳазм этилмади. Шу боисдан бу ғояни яшаяпти ёхуд йўлбошчилик қилаяпти, деб айтиш мумкин эмас.

3. ЎЗБЕКЧИЛИК

Баъзилар ўзбекчилик бу халқимизнинг феълу ҳуйидаги айрим фитратларни ифода этади, дея ўртага “Ўзбеклик“ иддаосини ҳам отмоқдалар. Айникса, 1993 – 1994 йилларда, мафкура масаласи тортишилар экан, баъзи тарихчи олимлар “Ўзбек миллати“ ғоясини илгари сурдилар. Маълумки, Туркистон ҳудудида юзларча этник гуруҳлар мавжуд эди. Бу минтақанинг номи Туркистон эканлигидан ҳам кўриниб турибдики, бу ерда яшаган асосий миллат турклардан иборат эди.

Рус империализми томонидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон Совет жумҳуриятлари тузилар экан, асосий мақсадлардан бири аввалига туркларни парчалаб, бошқа-бошқа номлар билан аташ ва сўнгра уларни совет халқига айлантириш эди. Совет Иттифоқи таркибида Ўзбекистон Совет Социалистик жумҳурияти тузиларкан, бу геополитик майдонда қанча ўзбек яшаганини бугунгача ҳеч ким айта олмайди.

Қолаверса, бу ғояни илгари сураётганлар яхши биладиларки, ўзбеклар тарихи Олтин Ўрда хонлигидан ва Ўзбекхондан бошланади. Уларнинг иддаосига таянган баъзи ғарб олимлари Ўзбекистон тарихи ҳақида фикр юритар эканлар, бу тарих ўн бешинчи асрнинг охири ва ўн олтинчи асрнинг бошида бошланганини ёзмоқдалар. Хўш, ундай экан, бобокалонларимиз Хоразмий, Беруний, Форобий, Ибн Сино, Амир Темур, Бобур Мирзо замонлари ва ҳатто Мелоддан аввалги олтинчи асрга қадар узанган тарихимиз нима бўлади?

Яна қолаверса, “Ўзбекчилик“ руслар томонидан орамизда нифоқ чиқариш учун ва ўзлигимизни йўқ этиш учун ўртага ташланганини ҳеч ким рад этмайди. Шундай экан, бугун русларнинг орқасидан “қувиб” бораётганимизни изоҳлаш кийин.

Кейинги пайтда баъзи ёзувчилар ва шоирлар хам “Ўзбекчилик“ деган иддаони зўр бериб суғормоқдалар. Уларнинг баъзилари “Ўзбек“ дегани бир миллатнинг номи эмас, бу жуда кўп этник гуруҳларнинг бирикимидир, улар ўзларига бек, ўзларига хон эканликларини ифодаламоқ учун бу номни олганлар, демоқдалар. Ваҳоланки, уларнинг аксарияти Ўзбекистон мустақиллиги кунларида жумҳурият номини ўзгартириш, Туркистон номига қайтиш ва ҳатто пойтахтни азалий бошкентимиз Самарқандга кўчириш тарафдори эдилар.

Кўриниб турибдики, ҳали бир қарорга келганлари эмас. Туғрироғи, кўнгилларининг остидаги гапни айтиш учун юқоридан эсадиган шамолдан кўрқиб турибдилар.

4. ТУРКЧИЛИК

Туркларнинг тарихи баъзиларга кўра, Кўктурклар императорлигига бориб тақалади. Баъзилар эса тарихни Хун императорлигидан бошлаб варақлайдилар. Аммо шу нарса аниқки, туркларнинг тарихи бундан ҳам узоқларга бориб тақалади ва турклар дунёда ўз алифбосига, ўз тилига, ўз маданиятига соҳиб миллатдир.

Турк императорликлари тарих саҳифаларига айланганидан кейин, туркчилик ғояси ўртага чиқди, яъни парчаланган, бўлинган турклар қайтадан бутунлашиш учун бу ғояни илгари сурдилар. Баъзан уни турончилик ҳам деб атадилар.

Туркчилик, айниқса, ўн тўққизинчи ва йигирманчи асрда ғоя сифатида кучланди. Ғарбда унга пантуркизм номини бердилар. Туркистонда Мунаввар Қори, Беҳбудийлар бошлаган жадидлик ҳаракатининг замирида ҳам туркчилик ғояси бор эди. Туркияда Зиё Кўкалп, Исмоил Гаспирали, Заки Валиди Тўғон, Ниҳол Отсиз каби фозилу фузалолар ҳақида гап кетганда, уларни туркчилар, дейишади. Зиё Кўкалпнинг ватани Туркия бўлса, Исмоил Гаспирали қримлик, Заки Валиди Тўғон эса Мунаввар Қорининг ўринбосарларидан бири. Уларни бирлаштирган туркчилик ғоясидир.

Биз бошқа ғоялар тарихига узоқ тўхталмаганимиздек, (Зотан, бу ғояларнинг ҳар бири ҳақида юзларча китоблар ёзилган. Бизнинг мақсадимиз, уларнинг тарихини англатиш эмас, балки бугунги мафкурасизликни кўрсатишдир), бугунги кунга келмоқчимиз. Ҳозир Ўзбекистонда Туркистон, Турон калималари сарбаст, яъни истаган одам бу ҳақда гапириши мумкин. Лекин туркчилик ҳақида гапираётганлар оз.

Аслида эса, барча олимлар ва зиёлилар бизнинг турк эканлигимизни яхши биладилар. Факат Туркияда турклар яшамокда, тарих майдонида эса Ўзбекистон деган давлат ҳам бор. Демак, биз туркмиз деганда, ўзимизни Туркияга боғлаб кўйган бўламиз, шубҳасига бормоқдалар. Ваҳоланки, Туркиядаги турклар Марсдан тушганлари йўқ. Туркистондан кўчиб борганлар ва ўз миллатларининг номини бугунга қадар сақламоқдалар, давлатларини ҳам шу ном билан атамоқдалар.

Шундай экан, биз учун ҳам жиддий тушуниб кўрадиган мавзу бу. Қолаверса, туркчилик учун энг кенг майдон жуғрофий ўлароқ Ўзбекистондадир. Тарихий тамал шу қадар кучлики, истасангиз Алишер Навойи асарларини, истасангиз “Девони Лўғати Турк“ни варақланг, тафаккурингизга биринчи галда турклик шуури ёғилади.

ХУЛОСА ЎРНИДА

Бугун Турк-Ислом ғоясини биргаликда ўртага отишмоқда. Айрим туркчилар, яъни турончилар у ҳолда асли турк бўлган гагаузлар, сахалар ва бошка қавмлар четда қолмайдими, дейишади. Мантиқан тўғри, чунки баъзи бир турк қавмлари бошқа динларга мансубдирлар. Бутун туркларни бир Турон ғояси атрофида бирлаштириш масаласида улар ҳақ. Бу мафкуранинг байроқ тикиладиган сўнги манзили.

Аммо бугун Ўзбекистонда, Туркистонда қайси бир ғоя миллатимизни келажакка етаклайди? Баъзи исломшунослар миллат тушунчасини инкор этиб, факат уммат қаврамига таянадилар. Дин илимдони Обидхон Қори Назаров Би-Би-Си радиосида бу ҳакдаги саволга жавоб берар экан: “Ислом миллатни рад этмайди. Жанобу Аллоҳ ҳар бир миллатни ўз тили, ўз урф-одатлари билан яратган. Қуръони Каримда ҳам инсонлар миллат ва қавмларга ажратиб қўйилгани айтилган. Шундай экан, миллатни кўрмасликдан келиш мумкин эмас. Аксинча, Ислом миллатни ва миллий урф-одатларни ҳимоя қилади“ дейди.

Хуллас, куриниб турибдики, Ўзбекистон мафкура бобида чорраҳада дебсиниб турибди. Ҳукумат бир йўлни танласа, зиёлилар бошқа йўлни, тарихчилар эса яна бошқасини кўрсатмокдалар. Бир қарашда ҳаммаси парча-парча ҳолда яшаётганга ўхшайди, аммо моҳиятига назар солинса, ҳар ким ҳар томонга тортмоқда.

Бизни ташвишлантирган ва бу мақолани ёзишга ундаган яна бир асосий нарса шуки, 1904 йилда Юсуф Акчура бу хусусни қаламга олар экан, Исломчилик, Халқчилик ва Туркчилик ҳақида тўхталган эди. Бир нечта ғоя эмас, балки ягона ғоя миллатни уфққа етаклашини орзу қилганди. Орадан юз йилга яқин вақт ўтгач, бу учликдан якка-ягона ғояга келиш ўрнига тўртинчи ғояни ҳам тортишиб ўтирибмиз. Бу кетишда яна юз йилдан кейин бошқа бир қаламкаш бу хусусда мақола ёзар экан “Қўнғиротчилик“, “Найманчилик“ каби янги ғоялар ҳақида ёзмаса бўлгани. Таассуфки, шунга қараб кетаяпмиз. Вой, миллатимизнинг ҳолига!

Мафкура, ғоя – сиёсат усти тушунчадир. Тўғрироғи сиёсат мафкуранинг зафарияти учун ижро воситасидир. Аммо сиёсатчилар мафкурани сиёсатнинг бир парчаси сифатида кўриб келдилар ва ҳамон шу қолипда қолмоқдалар. Демак, ҳаммасини бошдан бошламоқ керак.

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД,

“ОЗОДЛИК” радиоси, 1997 йил, 14 июн.
HARAKAT JURNALI 2 (9) 1997

Mafkura va mafkurasizlik yoki to’rt tarzli siyosat

Sovet ittifoqi parchalangach, mustaqilligini e’lon qilgan jumhuriyatlar, kommunistik mafkura domidan qutilganlarini ko’rsatmoq uchun, o’z yo’llarini tanlashga urinsalar-da yoki o’z yo’limiz bor, deya ayuhannos solsalar-da, jamiyatning butun qatlamlarini tortanak uyasi kabi chirmab olgan eski mafkurani tark yetib, hozirgacha aniq natijaga erishganlari yo’q. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ҚИЁМАТ КУНИ” (12)

Блогда ёзиб борилаётган тарихий-замонавий роман

-12-
Эликот шаҳри, Мериланд штати

Қирғизистондаги қирғин борасида тўпланиб қолган видеотасмалардан бирини кўра бошладим. Башараси совуқ биттасини сўроқ қилишмоқда׃
-Қаерликсан?
-Мен Жалолободдан келганман. Ўша ерда ўсганман. Continue reading

Jahongir Muhammad: “Qiyomat kuni” (12)

Blogda yozib borilayotgan tarixiy-zamonaviy roman

-12-
Elikot shahri, Meriland shtati

Qirg’izistondagi qirg’in borasida to’planib qolgan videotasmalardan birini ko’ra boshladim. Basharasi sovuq bittasini so’roq qilishmoqda׃
-Qaerliksan?
-Men Jaloloboddan kelganman. O’sha yerda o’sganman. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (18)

-ИАК нега бунча олтин йиғмоқда?
-Жаннатга кириш ҳаққини сотиб оламан, деб ўйлаётган бўлса керак.

ХХХ

-Қандай қилиб ИАК Ойбекнинг юбилейини ўтказишга рози бўлди?
-Хабарингиз йўқми, у аллақачон нариги дунёда тарафдорлар тўплашга киришган. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Журналист бўлиш бахт ва изтиробдир

Фарғона. РУ мухбирининг саволларига жавоблар

САВОЛ׃ Ҳозир қаердасиз ва ўша ерда бўлишга нима асосий сабаб бўлди?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Мен ҳозир Америка Қўшма штатларида яшайман. Шунга ҳам ўн йилдан ошиб қолди. Маълумки, кўпчилик четга бориб ишлаб келгиси келади. Айниқса, касби юзасидан. Лекин камдан-кам одам бутунлай кетишни истайди.

Мен гарчи Туркияда ҳам, Америкада ҳам ўз касбимни давом эттирган бўлсамда, Ўзбекистондан ихтиёрий равишда кетмаганман. Ўша кезда ўлим билан юзма-юз қолгачгина кетишга мажбур бўлганман. Бир неча марта бахтли тасодифлар туфайли ўлимдан қутулиб қолдим, лекин тасодиф  доимий эмас. Булар ҳақида китобларимда ёзганман. Бу ерда эса, битта мисол билан чекланмоқчиман. Continue reading