Мулоқот

Ассалому алейкум Жахонгир ака. Жавобингиздан коникиш туйдим, рахмат. Лекин куркиб кетдим нахот каримов улсаям уни режимидан кутула олмаймиз, нахот бирор йули йук. Яна саволим уни ваколати когозда 2014 йилда тугайди сизни саройда якинларингиз бор булса бу каримов 2014гача улмасам деб яна бирор нарса уйладимикин хабарингиз йукми мабодо ? Аллох, ишларингизни унгласин (шу каторда бизниям). Ҳақиқатчи.

-Ва алайкум ассалом.
Қўрқиб кетманг. Агар “бугун Каримов ўлади ва эртага ҳамма нарса тузалади” десам, бу ёлғондан қўрқиб кетсангиз бўлади. Олдин айтганим каби Каримов ўзидан кейин тезда тузалмайдиган “касаллик” яратди. Унинг бу “кашфиёти” халққа жуда оғирга тушади. Шундай бўлиши олдиндан аён эди. Кимлардир буни билмасликка олдилар ва кимлардир кўрмасликка. Энди бу одамларни айблашдан ҳам фойда йўқ. Иш ишдан, ғишт қолипдан кўчди.

Каримовдан кейинги ўзгариш Туркманистон моделига яқин бўлади. Гўё ўзгариш бўлмоқда, лекин ўлган ҳўкиз ўлганича ётибди. На тирилтириб бўлади ва на гўшти ҳалол.

Демак, умид янгисидан. Янгиси эса қачон туғилади ва қачон етилади? Бу вақт олади. Дунё ва сиёсат нуқтаи назаридан бу катта вақт эмас.

Каримовнинг битта нияти бор. У ҳам бўлса, шу мансабда ўлгунча қолиш. Оқсаройдагилар ҳам шуни исташади. Акс тақдирда ўзларига нима бўлишини- тахмин қила оладилар.

Гап бугун Каримовдан кейин ундан ҳам баттароқ одам келмаслигининг олдини олишда. Бугунги авлод шуни ҳам уддалай олмаса, кейинги авлод яна битта золимнинг ўлимини кутиб юришга мажбур қолади. Лекин баъзилар ҳозирданоқ кейинги золимга пахта қўйиб, “пахтакорлик”ни давом эттиришмоқда. Нима ҳам деймиз, ҳўкизнинг остида қолганлар эшакнинг остида қолиш енгилроқ деб ўйлашмоқда. Бундайларга яратганнинг ўзи инсоф берсин!

8 Responses

  1. Ассалому алейкум Жахонгир ака. Ёзавериб безор килган булсам узр ))). Тасаввур килинг. Узбекистон телевиденияси соат эрталаб 9:00 хозиргина олинган хабарга кура Узбекистон республикаси юртбошиси (диктатори) иак юрак хуружидан вафот этди…..
    У ёгини давом эттира оласизми

    • Шу муносабат билан битта-иккита хорижий радиода битта-иккита мухолифатчи гапирди ва мухолиф сайтларда бир-икки нарса чиқди. Тамом. Ўзбекистонда эса ҳамма Мирзиёевга қуллуқ қилмоқда. Чегаралар назоратда ва ҳеч кимга виза берилмаётир.

      • Ассалому Алейкум Жахонгир ака ! Ишларингиз согликларингиз яхшими ? Келинойим жиянларим хаммалари яхши юришибдими ? Ноябрь ойида сайтингизга кирмадингиз десам хам булаверади хисоб. Нимага ? Хар кун кираман янгилик йук хисоб. Сизга анча урганиб колибман ))) асарни давомини кутяпмиз. Аллох, азза ва жалла доим кулласин деб гойибона укангиз

  2. Tarihingdir ming asrlar ichra pinhon o’zbegim
    Mustaqillikdan so’ngra, tarqab ketgan o’zbegim,
    So’ylasin, Rossiya-yu, so’ylasin qozoq halqi
    Qozoq va rus o’lkasida, sarson bo’lgan o’zbegim.

    Al-Beruniy, Al-horazm, Al Farob avlodisan
    Ming afsuski ilmdan sen uzoqdasan o’zbegim,
    Melisayu, soliqchilar zulmidan to’yding halqim
    chet ellarda sarson bo’lgan, o’zbegim jon o’zbegim.

    Tuzdiyu qonho’r zolim, halq ezishni rejasin
    Qonho’r zolim turmasida, azob chekding o’zbegim
    O’zbek halqin nolasiga jim turar butun jahon
    Rus va ingliz o’rtasida, bir go’sht bo’lding o’zbegim

    Yusuf Juma figoninga inson boqmas sen bir boq
    Mard Shovruq, qoni senda urdi tugyon o’zbegim
    Ortda qolar qachon aytgin, qachon bitar dard sitam?
    Ketar vahming, bitar zahming, tugar zulm o’zbegim?

    O’z yurtingda boshda do’ppi yurolmaysan gerdayib
    Oq do’ppini kiysang agar, qamalasan ayblanib
    Boshga ro’mol o’rasa gar ayollar ham ayblanar
    O’z diniga etiqodin qilolmagan o’zbegim

    Qayga borsa o’zbek halqi, qaro ishda ishlashar
    Qayda bo’lsa o’zbek halqi dardu-alam ko’rishar
    arang va zo’r maoshiga etishguncha ishlashar
    Ikki qo’ling mehnatdan, yorildiku o’zbegim

    Yurtda qo’lib o’zbek yigit, qi’zlaring chetga chiqar,
    Koreysu, nemis kabi dinsizla turmush qurar
    Evoh ota-hamda ona, bundan fahr tutishar
    O’glonlaring qizlar kabi boshqasiga uylanar.

    Gazni qazib chetga sotib tezak yoqqan o’zbegim
    Pahta terib, pahtaga zor, pul olmagan o’zbegim
    Yilda tonna-tonnalab oltin qazding tinmayin
    Ammo o’sha oltinlarni qaydaligin bilmagan jon o’zbegim.

    Behisob bug’doy eksang hamki, noning qimmat o’zbegim
    Ovaqtinga yog’ing yo’q, go’sht ko’rmaysan o’zbegim
    Elektr o’zingda ammo, chetga sotar yurtboshing
    Yoqmagan elektrga, pul to’lagan o’zbegim.

    Menga dollar bir jahonu, menga evro bir jahon
    Lek qadri yo’q o’zbek so’miga zor bo’lgan jon o’zbegim
    Savdo sotiq qilsang agar soliqchi tish qayratar
    Amaldoring ko’pchiligi poraho’rdir o’zbegim

    Seni darding aytib dildan ne uchun oh chekmayin?
    Seni holing ko’rib bugun, bag’rim qondir o’zbegim.
    Fermer bo’lgan nomi ulug suprang qurug’ o’zbegim
    Jahon ahliga bugun sen tomoshasan o’zbegim

    O’zbegim deb olamga men jar solsamda kimsa dardim tinglamas
    Bu balolar Allohdandir sabr etgin sen o’zbegim
    Ahloqingni tuzat endi, ahil bo’lgin inoq bo’l,
    it-mushukdek talashmasdan birlashgin sen o’zbegim.

    Fe’lga qarab yurtga hokim tayinlanar buni bil,
    Taqvodor bo’l, Allohdan qo’rq haq yo’lga qayt o’zbegim
    ig’vo tuhmat, qilma endi aroq ichma yolgondan qayt
    zino qilma, pora olma o’gri bo’lma o’zbegim.

    Bu so’zlarim senga halqim, vatandoshlik hurmati
    oldi qochdi kitobnimas, o’qi Alloh kalomin
    Taqvodor bo’l ilmli bo’l, ziyoli bo’l sen doim
    Dunyo ahli havas qilsin senga doim o’zbegim.

  3. Assalomu alaykum. JOHONGIR AKA . NECH CHI YOSHGACHA PIRIZIDENT BOLISH MUMKUN. YOSH OTGANDAN KEGIN MIYYAHAM ESKIRMADIMIKIN DODA DA.

    • Ўзбекистоннинг ИАКнинг ўзи қабул қилган Конституциясида лимит 70 ёшгача эди. Буни ҳам бузишди. Ҳозир умрбод президент бўлиш учун йўллар очиб қўйилган. Чеклов йўқ. Эскининг этиги олтин, янгининг ямоғи яғир деган замон ҳозир.

  4. Ассалому алейкум ҳурматли Жаҳонгир ака. Агар сиздан Гитлер, Сталин ва Каримов шеър ёзган деб уларнинг шеърларини таржима қилиш сўралса, буни бажарган бўлармидингиз?

    • Уларнинг кимлигини била туриб, бундай ишни бажариш инсондан жуда ва жуда тубанлашишни, виждонсизликни талаб қилади.

      Дунёда талантли инсонлар тиқилиб ётибди. Шоир деганнинг ҳам, шеър ёзадиган одамнинг ҳам сон-саноғи йўқ. Агар муҳит ва шароит бўлса ҳар қандай одам ҳам шеър ёза олади.

      Шундай экан, қотиллар ҳам, қабиҳлар ҳам бир нарсалар ёзиши мумкин. Бир кун келиб Каримовнинг ҳам шеърлари пайдо бўлса, асло ажабланмайман. Саддам Ҳусайн ҳатто роман ва саҳна асарлари ҳам ёзган.

      Инсон зотини паразит деб ҳисоблаган Ҳитлер ҳам бир нарсалар қоралаган. Қотилбоши Сталин ҳам, қўли қонга ботган Поночет ҳам… Бундай кимсаларнинг шеърини таржима қилиш уларга хизмат қилишдир. Чунки севмасдан туриб таржима қилиш мумкин эмас. Қонхўрни севиш эса, унга шерик бўлишдир.

      Хуллас, шоирнинг ёзгани эмас, унинг позицияси муҳим. Позицияси бўлмаган одам ҳар мақомга йўрғалайди׃ қон тўкиши ҳам мумкин, қон ичиши ҳам мумкин.

      Золимнинг кимлигини билмасдан, уни танимасдан ёзганини таржима қилса, балки узрга ўрин бор, лекин билиб туриб таржима қилиш, билиб туриб жиноятга шерик бўлишидр.

      Мен 1990-1991 йилларда Каримовнинг баъзи нутқларини ёзиб берганман. Лекин ҳаммаси демократик руҳда, эркинликка чорлов руҳида эди ва у ўзгартирмай ўқиб берарди. У пайтда Каримов ҳали золимлик мақомига минмаганди. Уни яқиндан таниганимдан кейин очиқ баёнот бериб, бошқаларни ҳам огоҳликка чақирганман. Бугун эса, унинг бирор бир ёзганини таржима қилиш ҳам унинг жиноятларини одамийлик деб қабул қилиш бўлади.

      Ман мен 1992 йилнинг бошида тарқатган Баёнотдан баъзи сатрлар׃

      “1.Ҳар қанча уринмайлик, Талабалар шаҳарчасидаги воқеалар ҳақида ошкора фикр билдирилишига йўл берилмагани;

      2.Паркент воқеалари юзасидан тузилган комиссиянинг хулосаси сир сақлангани каби Талабалар шаҳарчасидаги фожеа юзасидан ҳам ўша услуб қўлланилаётгани;

      3.Яна яккаҳокимлик, диктатура бошлангани, халқнинг оғир аҳволини енгиллатиш ўрнига фақат ваъдалар бериш, алдаш билан банд бўлинаётгани;

      4.Сиёсатда барқарорлик йўқлиги, миллий бирлашув ҳақида тинимсиз гапирилгани ҳолда амалда тескарисини қилиб, низо-адоват келтирилиб чиқарилаётгани;

      5.Кадрларни танлашдаги жиддий хатолар, бу борадаги ўпирилиш, раҳбар кадрларга ишончсизлик, уларни асосан шахсий садоқатига қараб танлаш, қобилияти, билими эътиборга олинмаётгани;

      6.Маҳаллийчилик иллатининг илдизига сув қуйиш, одамларни бир-бирига қарши қўйиш касалини даволаш ўрнига авж олдирилаётгани;

      7.Халқ тақдири ва келажаги билан шуғулланиш ўрнига икр-чикирлар, қувғинлар, инсон ҳуқуқларини топташ билан банд бўлинаётгани;

      8.Мухолифатдаги партия, ҳаракат ва уюшмаларга нисбатан минбарлардан яхши гап айтилиб, амалда улар таъқиб қилинаётгани;

      9.Халқнинг аҳволи кун сайин оғирлашиб бораётгани, бунинг олдини олиш учун аниқ дастур йўқлиги.

      10.Миллатвакилларининг эркин баҳслари, бор гапни айта олишлари учун шароит яратилмагани ва аксинча оғир, носоғлом вазият вужудга келтирилгани, фикрлар, таклифларга эътибор қилинмаётгани…

      Ана шу ва бошқа сабабларга кўра, ҳукумат таркибидан чиқаман ҳамда ўзимни унга нисбатан мухолифатда, деб ҳисоблайман. Ҳукумат таркибида туриб, бу иллатларга қарши кураш йўлини топмадим. Ҳукумат аъзолари учун йўллар берк ва очилмасдир…”(“ИАК” китобидан).

      1992 йилнинг февралида менинг бу қўлда кўпайтириб тарқатган баёнотимни “ЭРК” газетасининг биринчи саҳифасига жойлаштиришган, лекин цензура баёнотни олиб қолиб, сарлавҳасини унутгани учун газета “Телевидение раҳбари истеъфо берди” деган мақоласиз сарлавҳа билан чиққанди. Лекин баёнотим қўлба-қўл бўлиб кетганди.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: