Нуқтаи назар

Бу ҳаракатларнинг асл уйғотувчиси зулмдир

Тунисда норозилик намойишлари бошланишидан бир неча кун олдин мазкур минтақага сафари чоғида Яқин Шарқ ҳақида гапирган Ҳиллари Клинтон золим бошқарувчиларни халққа қулоқ солишга чақирган, акс тақдирда охири улар учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган воқеалар юз бериш ҳақида огоҳлантирган эди. Бу башоратмиди? АҚШ сиёсатчилари башоратга берилмайдилар. У ҳолда бу ниманинг белгиси эди? Ёки минтақада қандайдир ҳаракатлар бораётганидан Ҳиллари хонимнинг хабари бормиди? Бу ёғини вақт кўрсатади. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Эркинлик шамоли кўксингизда тахт солсин!

Мана яна бир йил ортда қолди. Бу йилнинг залворли қувончлари бўлмади. Майда-чуйда қувончлар эса катта ғамларнинг остида эзилиб кетди. Эврил Турон, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев каби фидойилар бу йил ҳам зиндон ичида қолдилар.
Ўзбекистонда ҳали эркинлик йўқ!
Ҳали ҳам зулм тахтни ишғол этган!
Султонлар роҳатда…
Миллат азобда…
Шоҳнинг дилларида ҳамон ёлғон дарахтлари ўсмоқда!
Ростнинг бўйи каллакланган, кесилган…
Элнинг қозонида ёвғон қайнамоқда!
Рисқнинг йўли бекилган…
Болакайнинг бармоқларини чаноқлар тилган…
Ёшларнинг умри элчихоналар ёнида…
Мардикорлик кўчаларида тўкилган!
Continue reading