Журналист жуздони (14)

“Туркистон”

Ўзбекистон телевидениесига раҳбар бўлиб келишим билан бир неча янги дастурни бошлатдим. Шулардан бири “Туркистон” сиёсий-оммабоп ахборот дастури эди. Буни олдиндан орзу қилгандим.  Шу йўл билан Туркистон халқларини бир-бирига яқинлаштириш, қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқчи эдим.

Дастурни дарҳол йўлга қўйиш учун Ахборот бўлимидагиларга фикрларимни айтдим. Уни жонли равишда узатишни лозим топдик.

Туркистон халқлари ҳаёти билан боғлиқ жуда қизиқ ва жуда долзарб хабарлар, видеотасмалар тўпланди. Уларни тартибга келтиришди. Дастур чизмаси тайёрланганини айтишгач, машқ вариантини кўрмоқчи бўлдим. Continue reading

Advertisements

Журналист жуздони (13)

Иккинчи қават

Ғайбулла ака матнни олдида биринчи саҳифасига назар ташлаб, стол четидаги чизғични сатрлар устига босди. Ҳар бир сатр устига битта эмас, иккитадан чизиқ торта бошлади.

Бошимда бир нарсалар “бижир-бижир” қилди. Кейин нимадир “бақар-буқур” қайнади. Ортидан совуқ тер босди. Гўё ер ёрилдию кириб кетаяпман. Аммо кўзим сатрларим устида. Ўлаётган сатрларим.

Хайриятки, студияга чақиришди.  Кўнглимни босган қора булут қарийб бир соат давомида “миқ” этмай эзиб турди. Қайтиб келсам Ғайбулла ака ҳали ҳам чизиқ тортмоқда. Бир жумлам, биз сўзим ҳам қолмабди. Хўрлигим келди. Ортидан жаҳл ўрлай бошлади. Continue reading

Журналист жуздони (12)

Домла

“Қишлоқ ҳақиқати” (“Қишлоқ ҳаёти”) газетасига масъул котиб ўринбосари бўлиб ишга ўтдим. Журналистика куллиётининг 19 ёшли талабаси учун жумҳурият миқёсидаги нашрда бу каттагина лавозим эди. Лекин ўша пайтда буни чуқур идрок этмаганман. Оддий иш, деб ўйлардим.

Бир кун тушликдан қайтаётсак, Очил Тоғеав деган домламиз чиқиб кетаётганларини кўриб қолдим. Домлани жуда ҳурмат қилардим. Тўғри сўз, “танка” билан кирган талабаларни ёқтирмайдиган, билимга қараб баҳо қўядиган олим эдилар. Continue reading

Журналист жуздони (11)

ШОҲНИНГ ҒУЛОМИ

Tалабалик йилларимда “Тошкент ҳақиқати” газетасида ишлар эдим. Бир куни лифтда олифта одамни кўриб қолдим. У яп-янги костюмини елкасига ташлаб олган, қўллари чўнтагида эди. Лифтга икки-уч аёл чиқди. У улардан бирини бағрига босиб эркалата бошлади. Елкасидаги костюми эса тушиб кетди.  Эгилишга ўргатишмаган эканми, йигитлик ғурурими ёки унинг қизларга суюқлиги ёқмадими, ҳар қалай “тарбиясизлик” қилдим, костюмини олиб бермадим.

Бир менга, бир костюмига қаради-да новча бўлса ҳам аранг эгилиб, костюмини йиғиштириб олар экан:

-Қаерда ишлайсан?- деди сенсираб, камситган оҳангда.

Бу маданиятли кўринган маданиятсиз одамга “Сен-чи?” демоқчи эдиму лекин тилим айланмади. Ким билади, “КГБ –МГБ” ми деб ўйладим. Continue reading

Журналист жуздони (10)

ДАВЛАТ АРБОБИ

Истеъдодли ва заҳматкаш журналист Аҳмад Исмоиловнинг сўнгги иш жойи “Тошкент ҳақиқати” газетаси эди. У оламдан ўтганда жуда кўп журналистлар қатори мен ҳам кўзимда ёш билан уни мангу йўлга кузатиб қолганман.

1974 йилда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факултетида ўқиган пайтимда, иқтисодий шароитим оғирлашиб, иш қидириб қолдим. 17-18 ёшли, тажрибасиз йигитни ким ҳам ишга оларди? Сарсон бўлганимни ва қийин шароитга тушганимни кўрган мен яшаётган уйнинг эгаси Илёс ака қўшни маҳаллада истиқомат қиладиган журналист Расул Раҳмонов билан таништирди. У менга эртага туш пайти Навоий театри ёнига боришимни уқтирди. Эртасига борсам у бир ўрта бўйли, кулча юзли, ҳайли семиз одам билан фаввора ёнида гаплашиб турган экан. Салом бериб, узоқроқда тўхтадим. Расул ака у одамга бир нарсалар дегандан кейин у менга яқинроқ келиб:

Continue reading

Журналист жуздони (9)

“Тирмизни бос!”

Абдулманнон Кескин камина таниган афғонистонлик самимий, бировга ёмонликни раво кўрмайдиган, очиқ кўнгил ўзбеклардан бири. У киши билан “Америка овози”да танишганмиз. Амударёнинг нариги соҳилида улғайган бўлсада, Абдулманнон ака инглизчани “сув қилиб ичган”. Муаллимлик, таржимонлик қилиб, кейин Америкага келган. Ота-боболари наманганлик. Ўзбекчани яхши биладилар, аммо рус тилидан кириб келган ва жой номлари билан боғлиқ сўзларда озгина “оёқ  тираб“ қолардилар.

Continue reading

“Ozodlik” radiosining OzodNazarida

Ислом Каримовнинг портретини Cиз қандай чизган бўлардингиз?

Ўзбекистон Санъат академияси мамлакатнинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун профессионал рассомлар орасида танлов эълон қилди. АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад Каримовнинг портретини шу пайтгача сўз билан чизиб келган одам. “Бас, танлов эълон қилинган экан, қалам ёки бўёқ билан қандай чизган, марҳумнинг ташқи кўринишидаги қайси жиҳатларни бўрттириб кўрсатган бўлардингиз?” деб сўрадик суҳбатдошимиздан.

Суҳбат давомида, албатта, куннинг бошқа мавзулари ҳам кўтарилди.