Иккинчи қават
Ғайбулла ака матнни олдида биринчи саҳифасига назар ташлаб, стол четидаги чизғични сатрлар устига босди. Ҳар бир сатр устига битта эмас, иккитадан чизиқ торта бошлади.
Бошимда бир нарсалар “бижир-бижир” қилди. Кейин нимадир “бақар-буқур” қайнади. Ортидан совуқ тер босди. Гўё ер ёрилдию кириб кетаяпман. Аммо кўзим сатрларим устида. Ўлаётган сатрларим.
Хайриятки, студияга чақиришди. Кўнглимни босган қора булут қарийб бир соат давомида “миқ” этмай эзиб турди. Қайтиб келсам Ғайбулла ака ҳали ҳам чизиқ тортмоқда. Бир жумлам, биз сўзим ҳам қолмабди. Хўрлигим келди. Ортидан жаҳл ўрлай бошлади. Continue reading
Filed under: Jurnalist juzdoni | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »