Posted on May 22, 2017 by Jahongir Muhammad
Домла
“Қишлоқ ҳақиқати” (“Қишлоқ ҳаёти”) газетасига масъул котиб ўринбосари бўлиб ишга ўтдим. Журналистика куллиётининг 19 ёшли талабаси учун жумҳурият миқёсидаги нашрда бу каттагина лавозим эди. Лекин ўша пайтда буни чуқур идрок этмаганман. Оддий иш, деб ўйлардим.
Бир кун тушликдан қайтаётсак, Очил Тоғеав деган домламиз чиқиб кетаётганларини кўриб қолдим. Домлани жуда ҳурмат қилардим. Тўғри сўз, “танка” билан кирган талабаларни ёқтирмайдиган, билимга қараб баҳо қўядиган олим эдилар. Continue reading →
Filed under: Jurnalist juzdoni | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on May 22, 2017 by Jahongir Muhammad
ШОҲНИНГ ҒУЛОМИ
Tалабалик йилларимда “Тошкент ҳақиқати” газетасида ишлар эдим. Бир куни лифтда олифта одамни кўриб қолдим. У яп-янги костюмини елкасига ташлаб олган, қўллари чўнтагида эди. Лифтга икки-уч аёл чиқди. У улардан бирини бағрига босиб эркалата бошлади. Елкасидаги костюми эса тушиб кетди. Эгилишга ўргатишмаган эканми, йигитлик ғурурими ёки унинг қизларга суюқлиги ёқмадими, ҳар қалай “тарбиясизлик” қилдим, костюмини олиб бермадим.
Бир менга, бир костюмига қаради-да новча бўлса ҳам аранг эгилиб, костюмини йиғиштириб олар экан:
-Қаерда ишлайсан?- деди сенсираб, камситган оҳангда.
Бу маданиятли кўринган маданиятсиз одамга “Сен-чи?” демоқчи эдиму лекин тилим айланмади. Ким билади, “КГБ –МГБ” ми деб ўйладим. Continue reading →
Filed under: Jurnalist juzdoni | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »