Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

piramidaЕTТИНЧИ БОБ

20 АСРНИНГ ОХИРИ

Қорабой ака билан ҳеч кимнинг иши бўлмай қўйди. У ҳар куни уч марта овқат олиб келадиган йигитдан бошқа ҳеч кимни кўрмайди. Нонуштага бир бурда қора нон билан бир қоғоз қутида совуган чой олиб келади. Тушликка эса эскириб, миталаб кетган гуруч солинган бутқа. Кечқурунга шўр карамдан қилинган боршч. Уни ичса кечаси билан ташнасини босолмай чиқади. Чунки сув ҳам унинг истагига қараб эмас, уларнинг истагига қараб берилади.
Овқат ва сув камлиги бир томондан яхши деб ўйлади Қорабой ака, акс ҳолда хона бундан ҳам баттар сасиб кетарди. Илгарилари бу ерга терговчилар келиб туришгани учун хона четидаги ахлат ва нажас қутисини ҳар куни олиб чиқишга буюришарди. Шу баҳонада у ҳам камерадан чиққан бўларди. Энди эса бу уч кунда ёки тўрт кунда бир марта. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

jm_pmtuy2ОЛТИНЧИ БОБ

21 АСРНИНГ БОШИ

Дурдона Жосуслик Хизмати бошлиғи билан учрашувга тайёрланар экан, қандай қилиб соқчиларини ташлаб кетиш ҳақида ўйлаётган эди. Уларга ҳар қанча ишонса ҳам, Жосуслик хизмати бошлиғи билан учрашгани дадасининг қулоғига бориб етишини истамасди. У ташқи кийимларини ичкисига алмаштириб, хонадан чиқди ва:
-Санлар бориб дам олаверинглар, бошим оғриб турибди, эртароқ ётаман, балки саҳарлаб бир жойга борамиз, йўлимиз узоқ бўлиши мумкин, яхшилаб дам олинглар,-деди у соқчиларига ва:
-Ҳа, дарвоза очиқ турсин! Соня келмоқчи эди. Келса меҳмонхонадан жой қилиб беринг,-дея хизматчи аёлга юзланди. Кейин унга болалар ҳам дарсларини қилиб бўлишлари билан уларни ётқизишни буюрди.
-Аммо дарвозани очиқ қолдира олмаймиз,-деди соқчилардан бири. Continue reading

Сиёсат сабоқлари

ishxonada2Диктатура

Диктатура яккаҳокимлик, зулм ва нодемократик режимга асосланган салтанатдир. Бу тузум кеча ё бугун пайдо бўлган эмас. Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам унинг бир неча минг йиллик тарихи бор. Ҳозирга келиб саноқли мамлакатларнинг халқларигина бу анъанани бузиб, унинг чирмовиқларидан ўз зеҳниятларини тозалаганлар, холос. Аммо жуда кўп халқларнинг зеҳниятида бу тузумга мойиллик бор. Илдизи уларнинг маданияти, дини, анаъаналари, тарбияси билан боғлиқ. Бундай жамиятларда қаттиққўл, золим инсонлар жуда осонлик билан ҳокимиятнинг тепасига чиқиб олишлари ва умрбод тушмасликлари учун пойдевор мавжуд.

Диктатуранинг пойдевори қаттиқўл инсонга ҳурмат ва тобеликдир. Кимдир бундай инсоннинг кучидан чўчиб уни ҳурмат қилади, кимдир ўз қўрқувларига ҳимоя қидириб унинг домига тушади, кимдир заковатига ишониб унинг муридига айланади. Бошқача айтганда диктатура инсонларнинг ўзларига ҳурматларини йўқотган жойда кўкара бошлайди. Агар инсон ўзлигини билса, англаса, қадрласа у тобе бўлмайди. Нотобеликкина диктатура пайдо бўлишининг энг катта тўсиғидир. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

soyaБЕШИНЧИ БОБ

20 АСРНИНГ ОХИРИ

Нилуфар ўзига келганда қаерда эканлигини билолмай қолди. Атроф зимистон, қўланса ҳид димоғига урилмоқда. Негадир кўнгли айниб, ичидан бир нарса томоғига тиқилиб келмоқда. Нима гап? Туш кўряптими? У ҳеч нарсани тушуна олмади. Бутун вужуди худди қум солинган қопларнинг остида қолган каби қимирламас ҳолда эди. Кўзлари ачишгани боис ишқамоқчи бўлди, шундагина қўллари орқасига боғлаб қўйилганини ҳис қилди. Юраги шувиллаб кетди. Бирдан чақмоқдек ялт этган нарса унинг хаёлларига Рустамнинг сиймосини михлади.
Нилуфар кейинги кунларда қийин вазиятга тушиб қолганди. Ота-онаси ҳам Махфират холанинг гапига қўшилиб, унга босим ўтказа бошладилар.
-Қиз бола вақти етганда эрга тегиши керак, кейин кеч бўлади,-дерди онаси. Continue reading

Салом, Наврўз!

navruzҚОР ОСТИДА…

Қор остида ухлаган
Замин сўлғоқда бугун,
Оғочида мудраган
Куртак тўлғоқда бугун,
Музлаб ётган ирмоқлар
Уммон чўлғоқда бугун,
Наврўз кириб келса ҳам
Қўллар боғлоқда бугун.

Майсанинг япроғидан
Шабнам сизламас бугун,
Лола гул титроғида
Баҳор музламас бугун, Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

aravaТЎРТИНЧИ БОБ

20 АСРНИНГ ОХИРИ

Ҳамидхон Қорабой акани кўндирганидан мамнун эди. Энди Отабекни ҳам синдирсам “иш битди” деб ўйлаётган эди. Зотан эртага эрталабки рейсда Тошкентга учиши керак, уни Бош прокурор Бўритош Мустафоевнинг ўзи чақирган. Қайнотасининг айтиши бўйича Президент билан ҳам учрашиб қолиши мумкин. Шу боис кўнглида қилаётган ишидан ифтихор туяётган эди.
Ҳамидхон жуда камбағал оилада туғилди. Улар уч ака-ука эдилар. У ўртанча ўғил эди. Акаси ва укаси новча, кучли, аммо у семиз ва заиф эди. Отаси худди хўроз уриштирган каби уларни доим курашга туширарди. У акасидан ҳам, укасидан жуда осон енгилар эди. Улар уни гурсиллатиб йиқитиб, устига миниб олишар ва “бир қоп қум, гум-гум-гум!” деб мазах қилишар эди. У ҳар қанча кураш тушишдан қочса ҳам, отаси барибир уни чақирар ва йиқилганда унинг устидан куларди. Кейин;
-Сан ҳеч одам бўлмайсан, акангга қара, ёки укангдан ўргансанг ўласанми?-дерди. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

oy2УЧИНЧИ БОБ

20 АСРНИНГ ОХИРИ

Бугун якшанба бўлгани учун Зокир бозорга чиқиб кетди. Улар навбат қилиб қўйган эдилар. Бир ҳафта Рустам у-бу нарса харид қилишга чиқса, кейинги ҳафта Зокир. Илгари биргаликда қилардилар бу ишни.Акмалхон уларни шанба ва якшанбада тунда навбатчилик қилишга ҳам режалаб қўйди. Аммо биргаликда боришмас эди. Бир кун Рустам борса, иккинчи кун Зокир. Шу боис ана шунга мослаб бозорни ҳам навбат қилиб қўйишди.
Рустам тонгга яқин келган бўлса-да, Зокирнинг чиқиб кетганидан кейин уйғонди. У ёқ, бу ёқа товланиб ётди, аммо уйқуси келмади. Шу боис Собитхон қорининг касетага ёзилган суҳбатини тинглаб ётди. Хотин-қизлар билан учрашувда бир аёл атир қўлланиш ҳақида савол берган экан. Бу Рустамга ҳам қизиқ туюлди Чунки, илгари олган дарсларида аёллар фақат уйдагина атир сепишлари мумкин дейилганди. Бу ҳақда Нилуфарга айтганида: Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

jm2ИKKИНЧИ БОБ

20 АСРНИНГ ОХИРИ

Қорабой ака ичида бўлган машина МХХ вилоят бошқармасининг темир дарвозаси ёнига келганда, худди уни кутиб турган каби дарвоза дарҳол ланг очилди ва машина ғиззиллаганча ичкарига кириб кетди. Қорабой акани зах бир хонага олиб киришди. Қўлига солинган кишанни ечмасдан ташлаб кетишди. У нима юз берганини оз бўлсада тушунган эди.
Мухолифатнинг орасида юрган айғоқчиларни аниқлаган ва бошқаларни эҳтиёт бўлишга даъват қилгандаёқ бошига шундай кун келишини тахмин қилганди. Аммо унутишди. Ҳар ҳолда ўша кезда юз берган юрак хуружи уни асраб қолди. Мана энди кечаги воқеадан кейин яна уларнинг кўзига тикандек санчилдим, шекилли?! Бир-икки пўписа қилиб, қўйиб юборишса керак? Ғалвирга илинадиган бирор нарса тополмасликлари аниқ. Кейинги йилларда мухолифатга ҳам қўшилганим йўқ. Дарвоқе улар қамоққа олинганимни эшитишган ва дунёга жар солаётган бўлсалар керак? Нима бўлганда ҳам илгари бирга эдик-ку?! Буни эшитиб қолган Тошкент “Қўйиб юборларинг, яна битта бош оғриғини нима қиламиз” дейиши мумкин, деб ўйларди у. Continue reading

Ўзбеклар ва ўзбеклар

to'nТАҚСИР

Ислом Каримов чин дилдан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини берадиган бўлса, буни собиқ муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга бериши керак эди. У одам шунга лойиқ эди. Лекин Каримов у кишининг қадрига етмади.

Тақсирни Аллоҳ раҳмат этсин! Тошкентда ҳам хорижда ҳам у кишни тақсир дер эдик. Шунинг учун бугун ҳам анъанани бузмадик.

1991 йилда Президент сайловидан олдин тақсир ёзувчи Нурали Қобул билан Ўзбекистон телевидениесига чиқиб, сайлов ҳақида гапиргандилар. Нурали Қобул савол бериб турди, у киши жавоб қилдилар. “Подшо Аллоҳнинг ердаги сояси эканлиги Қуръони Каримнинг ҳукмидир” деб Ислом акага овоз беришга чақирдилар. Алғов-далғовли кунларда бу нарса Каримовнинг сайланишига жуда катта ёрдам қилди. Чунки ўша кезда ҳам тақсирнинг обрўси жуда баланд эди.

Continue reading

Lidersiz jamiyat

Ассассин (Тарихий-замонавий Роман)

jm_2014avgustБИРИНЧИ БОБ
20 АСРНИНГ ОХИРИ

Рустам Абдусоли қорининг жавобларидан қониқмади ва саволини қайта ёзиб, ўтирганлар орқали унга йўллади. Қори одати бўйича дарсдан кейин саҳобалардан бирининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилар ва вақт қолса, саволларга жавоб берарди. У Рустамнинг саволини ўқиди:
“Агар Оллоҳ ҳамма нарсани кўриб турган бўлса, бечораларнинг қонини ичаётган милитсияни нега жазоламайди?”
Абдусоли қорининг юзи тунлашди. Аммо жаҳли чиққанини билдирмади. У сал нарсага қизиб кетмайдиган, заковатли одам бўлсада, бу сафар жаҳлини яширмади:
-Бу савол кеча ҳам берилган эди. Овоз чиқариб ўқимагандим. Олдинги кун ҳам берилганди ва унда ҳам ўқимасдан жавоб билан кифоялангандим. Такрор айтаман. Аллоҳ зулмни ҳаром қилган ва бу ҳақда пайғамбаримиз(с.а.в.) орқали бизга етиб келган ҳадислар бор. Зулм қилганлар зулм топадилар, ажрдан маҳрум бўладилар. Биз вақтимизни мана шундай нарёғи аниқ бўлган бу ёғи эса ширкка олиб борадиган саволларга сарфласак, кўп нарсани ўрганмай қоламиз. Иймонни, эътиқодни мустаҳкамланг, ҳамма нарса ўзи аён бўлиб қолади. Бунинг устига деворнинг ҳам қулоғи бор,-деди. Continue reading

Эскирмаган мавзулар

onaЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ
Ўзбекистонда ҳар йилнинг бир оти бор. Кейинги уч йил эса оналар номи билан боғлиқ эди. Бу йиллар оналарга нима берди? Ўзбекнинг онаси бир йил тугаб иккинчи йил бошланаркан қай аҳволда?

Қорлар тоққа эмас, бошингизга ёғди, Онам!
Дорлар ёвга эмас, болангизга боқди, Онам!
Умрингиздан яна бир йил кетаркан,
Торлар куйга эмас, нолангизга оғди, Онам!

Дунёда оналар ҳақида энг жўшқин ва энг ларзали, оташин ҳамда оҳанграбо сўзларни кўп айтганлар беллашуви бўлганда табиийки, Ўзбек ғолиб чиққан бўларди. Онаси ҳақида гап кетса, йўлларига поёндоз тўшашини, қўлларига гард юқтирмаслигини, егани олдида, емагани ортида каби шароит қилиб қўйганини гапириб кўкракка урадиган яна бошқа ким? Continue reading

Бугунги тарих

Umrning davomi kitobdir.

Umrning davomi kitobdir.

Дилдаги вулқоннинг тафти

САВОЛ: Сиз билан ғойибдан бўлса-да дийдорлашиб турганимдан хурсандман. Аввалига жуда узоқ ўйладим. Менинг ёшимда, менинг жинсимда, умуман мен сиёсатга бу қадар шўнғишимга, сизга мактуб йўллашимга наҳот шунчалар эҳтиёжманд бўлсам? Арзимаган умрим давомида фақат ва фақат бир нарсани орзу қилдим, мақсад деб билдим: Мен бу дунёда ҳеч бир мақсадсиз ва ҳеч бир ишсиз ўтиб кетадиган инсонлар сирасига киришни истамайман, ҳеч бўлмаса ўлимимдан сўнг мени инсон қилган(Оллоҳ ўзи шунга етказсин)халқим эслаб қолиши керак! Continue reading

Савол-Жавоб

savollar“Қасосим бор тасодифларда!”

САВОЛ: Ҳеч эътибор берганмисиз Ҳусайин Бойқаро, Алишер Навоий ва Ислом Каримов, Абдулла Ориповлар орасидаги боғланишга. Ҳусайин Бойқаро 1438 йилда ва Алишер Навоий 1441 йилда туғилган. Ислом Каримов 1938 йилда ва Абдулла Орипов 1941 йилда туғилган. Ҳусаин Бойқаро ва Алишер Навоий замондош ва айни саройда фаолият кўрсатишган. Ислом Каримов ва Абдулла Ориповлар ҳам айни саройда. Орадан 500 йил ўтиб айни Турон ўлкасида зулмкор подшо ва маддоҳ шоир айни саройда пайдо бўлишибди. Бу шунчаки тасодифмикин? (Жавлон ).

ЖАВОБ: Дунёда тасодифлар кўп. Аммо бу тасодифларни изоҳлаб берадиган илм йўқ. Кимдир тасодифларни Худога боғлаб қўйиб, осон йўлини топади. Яна кимдир тасодифлар бежиз эмаслигини таъкидлаб сизни ўйга толдиради. Қайси бир шоир “Қасосим бор тасодифларда” деб шеър ҳам ёзган эди. Continue reading

Бугунги тарих

senat“Ўт ўчирувчи”лар

САВОЛ: Шарифхўжаевни Сенат раислигидан олган Каримов унинг ўрнига Собировни тайинлашида бирор мақсад борми?(Воҳид).

ЖАВОБ: Сиз “олган”, “тайинлаган” деган сўзларни жуда ўринли ишлатгансиз. Кўринишда Каримов Мурод Шарифхўжаевнинг истеъфосини қабул қилишни Сенатдан сўраган бўлсада аслида унга қадар уни бўшатиб қўйганди. Элгизар Собировни ҳам Сенат мажлисидан икки кун олдин тайинлаб улгурганди. Қолгани хўжакўрсинга.

Каримов тайинлаш пайтида “устозим” дегани Шарифхўжаевни энди “кексайиб, ишга ярамай қолди” деб бўшатди. Агар кексайиб қолиш асос бўладиган бўлса унинг ўзи нега тахтдан тушмаяпти деган ҳақли савол туғилади. Жавоб шуки, уни ишдан оладиган йўқ. Continue reading

Мулоҳаза, мушоҳада

jm2Нега бир жойда депсиниб турибмиз?

САВОЛ: Сиёсатчи ва лидер айни одамми ёки бошқа бошқа-бошқами, уларни қандай фарқлаб олиш мумкин? (Миразиз).

ЖАВОБ: Сиёсатчи ва лидер мутлоқ бошқа-бошқа одамлардир. Ажратиб олиш учун ҳар иккаласини ҳам кўра олиш керак. Бугун биз сиёсатчиларни кўриб турибмиз, аммо лидерларни кўра олмаяпмиз. Нега?

Фараз қилинг. Бур гуруҳ одам йўлга чиққан. Унинг олдида икки киши. Бири олдинга қарамоқда, иккинчиси орқага. Олдинга қарагани лидердир, яъни йўлбошчи. У йўлни билади, ўзи қаерга боришини, одамларни қаерга олиб боришни билади ва амали билан одамларга йўл кўрсатмоқда, олдинга қараб кетмоқда.

Орқага қараган эса сиёсатчидир. Унга келажак томон йўл эмас, тўпланиб турган одамлар керак, уларни алдаши, қўлланиши, лақиллатиши ва шу аснода ўз ишини битириши лозим.

Сиёсатчининг тақдири, ҳаёти, иқтисоди шу одамларга боғлиқ. Уларнинг ҳисобига яшайди. Акс тақдирда очдан ўлади, номи унут бўлади. У бундан жуда қўрқади. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

jm_2014-05Жиннихонада ҳақиқат борми?

САВОЛ: Ассалому алайкум Жаҳонгир ака, ҳақиқат эгилади, букилади… синади, лекин йўқолмайди. Давом эттиришингиз мумкинми? Ҳурмат билан Жавлон.

ЖАВОБ: Биласизми, мана шу гапга кўп ҳам ишонмайман. Айниқса, бизнинг Шарқда ҳақиқат исталгани қадар эгилади, синдирилади, товланади, йўқ қилинади, оёқ ости этилади ва ҳоказо. Тарихан шундай бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Бу зеҳниятни бузишга уринганларни ҳақиқатни оёқ ости қилувчилар дея ёмонотлиққа чиқариб келишган. Ҳақиқат уларга қўшилиб синиб кетган, йўқолиб кетган ва биз тарих деб ёлғонларга ошуфта бўлиб юрибмиз.

Биласизми, халқимиз, ростга шубҳа билан қарайди ва ёлғонни индамайгина ҳазм қилиб юборади. Ўқимишлиси “Худога бандамиз” деб айтиб, ўзи шоҳга қул бўлади. Шоири “Дарвешман” деб сарой остонасида гадойлик, тиланчилик билан овора. Журналисти маҳаллийчи, манфаатчи ва ёлғончилик қилади. Бу аҳволда ҳақиқат қандай қилиб синмай қолиши мумкин? Continue reading

Муҳокама

jm_ozodlikЧетда туриб бўйсунмаслик осон!

САВОЛ: “Озодлик” радиосининг “Қурултой” дастурида (22-01-2006) Бўйсунмаслик ҳаракатини муҳокама қилдингизлар. Сиз бўйсунмаслик ҳаракати демократия учун курашнинг энг оғир йўли эканлигини ва лекин буни ташқаридан туриб амалга ошириб бўлмаслигини айтдингиз. Нега мумкин бўлмасин? (Йигитали).

ЖАВОБ: Муҳокамада қуйидаги омилларга диққат тортдим:

-асрлардир бизнинг халқимиз бўйсунишга ўргатиб келинган;

-одамларнинг бошига тери кийгизилиб, бу тери офтобда қуритилган ҳолда уларни манқуртлаштириш йўли билан бўйсундирилган; Continue reading