Салом, Наврўз!

navruzҚОР ОСТИДА…

Қор остида ухлаган
Замин сўлғоқда бугун,
Оғочида мудраган
Куртак тўлғоқда бугун,
Музлаб ётган ирмоқлар
Уммон чўлғоқда бугун,
Наврўз кириб келса ҳам
Қўллар боғлоқда бугун.

Майсанинг япроғидан
Шабнам сизламас бугун,
Лола гул титроғида
Баҳор музламас бугун,
Қаҳри қаттол кимсадан
Омад тизламас бугун,
Наврўз кўчама-кўча
Душман изламас бугун.

Соғинч қиличи ёмон
Тилкалар тошни бугун,
Зулм хасталик асли
Кемирар бошни бугун,
Оналари йиғласа
Ким тутар ёшни бугун,
Наврўз мўйқалам олиб
Чизмагай қошни бугун.

Сумалакни қайнатган
Қозон қорадир бугун,
Иймонларни уйғотган
Азон ародир бугун,
Миллатини суйганлар
Сарсон сародир бугун,
Наврўз ҳам менинг каби
Бағри яродир бугун.

Вашингтон, 2001 йил.

ЯХШИЯМКИ…

Оғоч бўлсанг йиқилардинг
Болталарнинг зарбидан,
Ўрду эсанг безиллардинг
Ёғийларнинг ҳарбидан,
Элат бўлсанг қувилардинг
Шарқидану Ғарбидан,
Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим!

Осмон бўлсанг қалдироқлар
Юлар эди қошингни,
Хирмон бўлсанг қора зоғлар
Кўмар эди чошингни,
Инсон бўлсанг туҳмат тоши
Ёрар эди бошингни,
Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим!

Вашингтон, 2000 йил.

Жаҳонгир Муҳаммад

 

One Response

  1. Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Саломатмисиз, барча оиладиган яхшиларми?
    Сизни миллий байрамимиз бўлган янги кун яъни НАВРЎЗИ ОЛАМ билан чин қалбимдан табриклайман.
    Барча орзуларингизга етинг.
    Ижодий омадлар тилайман.
    Миллатимиз манфаати йўлида қилаётган ишларингизга зафарлар ёр бўлсин.
    Доимо саломат бўлинг.

    Ҳурмат билан, Мистер Қалампир.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: