Ўзгармаган мавзулар

jm_2014-05Жиннихонада ҳақиқат борми?

САВОЛ: Ассалому алайкум Жаҳонгир ака, ҳақиқат эгилади, букилади… синади, лекин йўқолмайди. Давом эттиришингиз мумкинми? Ҳурмат билан Жавлон.

ЖАВОБ: Биласизми, мана шу гапга кўп ҳам ишонмайман. Айниқса, бизнинг Шарқда ҳақиқат исталгани қадар эгилади, синдирилади, товланади, йўқ қилинади, оёқ ости этилади ва ҳоказо. Тарихан шундай бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Бу зеҳниятни бузишга уринганларни ҳақиқатни оёқ ости қилувчилар дея ёмонотлиққа чиқариб келишган. Ҳақиқат уларга қўшилиб синиб кетган, йўқолиб кетган ва биз тарих деб ёлғонларга ошуфта бўлиб юрибмиз.

Биласизми, халқимиз, ростга шубҳа билан қарайди ва ёлғонни индамайгина ҳазм қилиб юборади. Ўқимишлиси “Худога бандамиз” деб айтиб, ўзи шоҳга қул бўлади. Шоири “Дарвешман” деб сарой остонасида гадойлик, тиланчилик билан овора. Журналисти маҳаллийчи, манфаатчи ва ёлғончилик қилади. Бу аҳволда ҳақиқат қандай қилиб синмай қолиши мумкин? Continue reading