Озодликнинг “Озод назари”да

“Каримов сиёсатини кейинги президент 1-2 йил давом эттиради. Сўнгра…”

JM_2016AvgustИслом Каримов касаллик туфайли президентлик ваколатларини бажара олмай қолган тақдирда унинг ўрнига даъвогарлар ким? Ҳокимиятни кейинги қўлга топширишда Конституцияга риоя қилинадими? Давлат раҳбарлигига навбатдаги номзодни танлашда ҳал қилувчи сўзни ким айтади? Озодлик радиоси қатор сиёсатчи ва сиёсатшуносларга берган бу саволларни OzodNazar АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берди.

“Яхши бўлди!”

“$200000 га мен биттадан машина ҳам қўшиб берган бўлардим”, деди АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги суҳбатда.

Нима учун “$200000, нима учун бу пул ёнига машина ҳам қўшилиши керак, кимга бериладию сарлавҳага чиқарилган “Яхши бўлди!” нима муносабати билан айтилди?

Бу саволларнинг жавоби шу кунда ҳамма учун ҳам кундай равшан. Суҳбат давомида ўта жиддий бир гап ҳам кўтарилди.

http://www.ozodlik.org/a/27938222.html

Mитти роман

jm_2014-05Сажда

-Ҳей, чамандар, яна хаёлга берилдингми? Давай, давай, тезроқ ишла! Бугун бу йўлдан сани Президентинг ўтар экан. Битта хас ҳам қолмасин. Агар қолса, ялатаман!
Бу аблаҳ Петка. Ҳар кун уни сўкади. У парво қилмай, хаёлига кўмилиб ишлайверади.
Тонг. Шаҳар ухламаган. Лекин табиат ўлик. Ислом ўзини “табиат гўркови” деб билади. Барглар қуриб, тўкилаверади. Ислом супуриб кетаверади. Умри кўчада ўтади. Ўтмаса, олислардаги ота-онасининг насибаси узилади. Уларни кўрмаганига ҳам анча бўлди. Онаси касалхонадан чиқса, отаси киради. Синглисини узатишди. Унинг ҳам нони ярим экан, бутун қилиш учун Туркияда.
Исломнинг Президентга ҳурмати баланд. Уни отам, деб билади. “Бечора, жонини жабборга бериб бўзлайди, ёнидагилар бажармайди”. Ҳаммасига атрофидагилар айбдор, деб ўйлайди.
Уруснинг телевизорида унинг номини эшитиб қолса, қувониб кетади. Танқид қилишса, жаҳли чиқади: “Ахир бизга ватан берган, мустақиллик берган, илм берган зотни нега танқид қиласан, чўчқанинг авлоди!” Continue reading

Озодликнинг “Озод назари”да

jm_ozodlik

“Эрдўғон ўз ғурурини русларнинг оёғи остига ташлади”

2015 йилнинг 25 ноябрида турк ҳарбийлари Россиянинг Су-24 учоғини уриб туширганидан сўнг Путин билан “юз кўрмас” бўлиб кетган Эрдўғон бугунга келиб уни “дўстим”, деди. Анқара-Москва муносабатларининг яшин тезлигида ўзгариши – АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда тилга олинган мавзулардан бири.

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.