Mustaqillik qahramonlari

SSSRni zirqiratgan o’zbek

Yiqilmas chinor

Biz bobolari, o’tmishdoshlari bilan juda ham faxrlanadigan xalqmiz. Lekin ba’zan rejimgagina yoqqanlarni qo’shilib maqtaymiz, yoqmaganlarini eslamaymiz. Xuddi Sovetlar Ittifoqini uzoq yillar davomida zir-zir titratgan Boymirza Hayitni yodga olmaganimiz kabi.

Boymirza Hayit Turkiston tarixining 20-asrdagi chinorlaridan biridir. Yana ham aniqroq aytsak, ulkan chinori. Chunki Turkistonning 20-asrning birinchi yarmidagi tarixini yoritishda unga teng keladigan boshqa olim yo’q. O’sha davrda yo’q edi va haliga qadar yo’q.

Oqni oq, qorani qora degani uchun uni “Vatan xoini” deb atadilar. Bu ibora unga nisbatan o’z mazmunini yo’qotdi va vatansevar anglamiga keldi. Chunki o’sha kezda vatanini Boymirza Hayit kabi kuchli sevadigan boshqa odam bo’lmagani va “Vatan xoini” kalimasi doim unga qarata aytib turilgani uchun ham bu ibora o’z mazmumini o’zgartirdi. Continue reading

Хотира

abdurahim_hamidov_jmАбдураҳим Ҳамидов

2003 йилнинг ёз кунлари эди. Конгресс билан Оқ уй орасидаги кенгликда “Регистон майдони” пайдо бўлди. Бир томонда “Шердор”, унинг қаршисида “Улуғбек” ва ўртада “Тиллакори”… Албатта, бу Самарқанддаги Регистоннинг макети эди. Аммо баландлиги ва кенглиги ҳақиқий Регистоннинг ярмидан зиёдроқ.

Вашингтонда қўлбола ясалган “Регистон” ҳовлисида саҳна қилинган ва ўртада Жўрабек Набиев куйламоқда. “Фарғона тонг отгунча”ни тинглаб бўлишимиз билан созандалардан бири ўрнидан туриб Continue reading

Мирсаидов ҳақидаги хотиралар

3. Қўрқув фактори

Иқтисод фанлари доктори Шукрулло Мирсаидовнинг Бош вазирликка келиши масаласига бевосита аралашиб қолганман. Олий Кенгашнинг 1990 йил март ойидаги сессиясида Каримов Министрлар Совети раислигига (Бош вазир-ЖМ) шу вазифада ишлаб турган Мираҳмад Мирқосимовни тавсия қилди.

У пайтда қайта қуриш, ошкоралик шамоллари бизга ҳам етиб келган ва Олий Кенгаш ҳокимиятнинг кучли бўғинига айланиш учун оёққа турганди. Ҳар бир масала катта баҳслар, тортишувлар билангина ҳал бўларди.

Биз депутатлар Паркентда халққа қарши қурол ишлатилганидан (Бу ҳақда “ИАК” да ўқишингиз мумкин-ЖМ) ғазабда эдик. СССР миқёсида тўполонларни бостириш учун генерал Шаталин бошчилигида махсус ҳарбий қўшин тузилганди. Ислом Каримов ана шу қўшинни ёрдамга чақирган.

Қўшиннинг бир бўлинмаси Паркентга яқин жойда турган ва воқеаларга аралашиш учун ҳукуматдан ёзма равишда изн сўраган. Мирқосимов ярим тунда ўша жойга борган. Унга Ислом Каримов телефон қилиб, ҳарбийларга ҳужжат имзолаб беришни ва эрталаб Паркент марказига танкларни олиб кириш лозимлигини айтган. Тошкент вилоятилик депутатлардан бири бунга гувоҳ бўлган. Биз бу ҳақда сессиядан олдин Мирқосимовдан сўрасак, у ким телефон қилганини яширди. Continue reading

Яхши одамлар

Ялтада. Жаҳонгир Муҳаммад Бобомурод Ҳамдамов ва бошқалар билан.

Ялтада. Жаҳонгир Муҳаммад Бобомурод Ҳамдамов ва бошқалар билан.

Мирсаидов ҳақидаги хотиралар

2.“Боғидилкушо”

Президентнинг миллий масалалар бўйича маслаҳатчиси Шохобиддин Зиёмов ва каминани Украинага Ислом Каримовнинг ўзи юборди.

-Қрим татарларни Ўзбекистондан кўчирамиз ва бунинг пулини Украинанинг бўйнига қўйишимиз керак. Сизлар бориб Украина билан имзоланадиган шартномалардан шуниси билан шуғулланиб, уларни бунга кўндиринглар,-деди Ислом Каримов кетишимиз олдидан.

Ундан қрим туркларини кўчириш учун Москва катта миқдорда пул ажратганку, деб сўрадим.

-Ана шу пуллар Украинага ўтиб кетган,-деб жавоб қилди Каримов.

Биз Зиёмов билан Киевга боргандан кейин билдикки, Украинага ҳеч қанақа пул ўтган эмас экан. Биз гаплашган ҳукумат вакиллари ва депутатлар аввалига бутун харажатни “Ўзбекистон тўлаши” керак деб туриб олдилар. Охири “Ўзбекистон ҳам бунга қисман ҳисса қўшиши” шарти билан кўчириш харажатларининг асосий қисмини кўтаришга рози бўлдилар. Каримов буни истамади. Ана шу “ҳисса”ни “ҳужжатдан олиб ташлаш” учун биз бир неча кун Киевда қолиб кетдик. Continue reading

Яхши одамлар

Мирсаидов ҳақидаги хотиралар

Мирсаидовни “Шукрулло” деганларини эшитмаганман. Ҳамма у кишини “Шукур Раҳматович” дерди. Ўзи ҳам шундай деб аташларни ёқтирарди, шекилли?

Шукур Раҳматович ҳақида у киши ҳаёт эканликларида кўп нарса ёзганман. Бугун ўйлаб қарасам, ёзилмаган нарсалар ундан ҳам кўп экан. Шулардан айримларини сиз билан баҳам кўрмоқчиман. Булар турли воқеалардир ва инсоннинг кимлиги воқеалар жараёнида кўринади. Бу воқеаларни эшитиб, Мирсаидов қандай одам бўлгани ҳақида ўзингиз хулоса қилинг.

1.Елцининг эътирофи

Ўзбекистон вице-президенти Мирсаидов раиси бўлган ҳукумат делегациялари таркибида Украина ва Россияга боргандим. Россияга 1991 йилда бордик. Ўшанда икки давлат ўртасида илк иқтисодий шартномалар имзоланганди. Continue reading

Яхши одамлар

10. ЖЎРАҚУЛ АКА

Қишлоғимизда Жўрақул деган киши бор. Кимдир уни камситиб “Жўрақулча” дейди. Бўйи-басти кичик бўлгани учун бўлса керак? Кимдир эса унга “чапқўлгинам” деб ном берган. Униси ҳам, буниси жирканч одамларнинг ҳақорати. Ўзлари камситилган одамларгина бошқаларни камситишади.

Агар Жўрақул акага бирор ном бериш мажбурияти пайдо бўлса, у кишини “Жўрабек” деган бўлардим. Бу амир ва хонларнинг чин маънодаги қули бўлган “бек”ларга қиёсан эмас, балки ўз сўзига бек инсонларга қиёсан. Continue reading

Хотира

ЭЪТИРОФ

Истеъдодли ва заҳматкаш журналист Аҳмад Исмоиловнинг сўнгги иш жойи “Тошкент ҳақиқати” газетаси эди. У оламдан ўтганда жуда кўп журналистлар қатори мен ҳам кўзимда ёш билан уни мангу йўлга кузатиб қолганман.

1974 йилда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факултетида ўқиган пайтимда, иқтисодий шароитим оғирлашиб, иш қидириб қолдим. 17-18 ёшли, тажрибасиз йигитни ким ҳам ишга оларди? Сарсон бўлганимни ва қийин шароитга тушганимни кўрган мен яшаётган уйнинг эгаси Илёс ака қўшни маҳаллада истиқомат қиладиган журналист Расул Раҳмонов билан таништирди. У менга эртага туш пайти Навоий театри ёнига боришимни уқтирди. Эртасига борсам у бир ўрта бўйли, кулча юзли, ҳайли семиз одам билан фаввора ёнида гаплашиб турган экан. Салом бериб, узоқроқда тўхтадим. Continue reading

Яхши одамлар (9)

Амаким Ҳамроқул Муртазоев

“РАИС БОБО”

Амакимни “мулло” дердик. Ҳақиқатдан ҳам мулло одам эдилар, раҳматли.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлганлари учун ҳам Горбачев замонида у кишидан:
-Немисларга асир тушиб, кейин Туркистон озодлиги учун курашчига айланганлар ҳақида биласизми?-деб сўрадим.
-Мен ҳам асир тушганимда Туркистон озодлиги учун курашчига айлантириб қўйишарди,-дедилар одатларига кўра ним кулги билан. Кейин менинг қизиқишим жиддийлиги учун фикрларини ётиғи билан тушунтирдилар.-Шуни билки, асир тушиш ихтиёрий бўлмайди ва бўлмаган ҳам. Кимки шундай деса, “бекор айтибди”нинг ўнтаси уники. Кимнинг ҳам душманга асир тушгиси келади? Бир томони ватанпарварлик. Continue reading

Яхши одамлар (8)

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор. Муаллиф.

Қаҳҳор

Қаҳҳор болаликдаги энг яқин дўстим, қариндошлигимиз ҳам бор: унинг дадаси менинг дадамга амаки ўғил.

Қаҳҳор билан мактабда бир синфда ўқиганмиз. Ўн йил битта партада ёнма-ён ўтириб таҳсил олдик.

Биз энди мактабга қатнай бошлаган пайтда унинг онаси (у “ая” дерди) касал бўлиб қолди. Қаҳҳорнинг аяси шаҳардан келин бўлиб тушганди. Шаҳарнинг Боғишамол минтақасидан кўп келин олишарди.

Келин келди Боғишамол дапасидан,
Уни кўриб куёв чиқди капасидан… Continue reading

Яхши одамлар (7)

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор. Муаллиф.

РУБОБА

У ҳаммани сенсираб гапирарди, ҳамма ҳам уни сенсирарди. У одамлардан ҳазар қилади, шунинг учун уларни сенсирайди, одамлар ҳам унга ўзига яраша муомала қиладилар, деб ўйлардим. Катта бўлганимдан кейин англадимки, хулосам хато экан. Рубоба янга озарбайжон бўлгани учун уларнинг маданиятида фақат ғирт бегоналарни сизлашиб, қолганларни сенсираб гапириш анъана экан. Биз эса буни тушунмай уни камситиб, сенсирар эканмиз. Continue reading

Яхши одамлар (6)

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор.Муаллиф.

ЧЎЛПОННИНГ СИНГЛИСИ

Уни ҳеч ким “Татар хола” демасди. Чунки бошқа “Татар хола” бор эди. Унинг ҳужжатдаги исми “Сония” бўлсада, талаффузда “и” тушиб қолиб, “Соня”га айланиб кетганди. Паканагина, чеҳраси айлана, кўзлари бироз қисиқ, юзлари лўппи Соня опа ўзига хос бир дунё эди.

У орада девори йўқ “деворбир” қўшнимиз бўлиб, фақат бизнинг ҳовлимиз сатҳи уникидан сал баландроқ эди, холос. Унинг уйи қишлоқда ҳамманикидан ажралиб турарди. Continue reading

Яхши одамлар (5)

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор.Муаллиф.

ТОЖИК ХОЛА

Бизнинг қишлоқни салкам байналминал қишлоқ деса бўларди. Ён қўшнимиз Соня опа-татар. Унинг ёнида уч хонадон – Саид, Воҳид, Восе акалар-тожик. Воҳид аканинг мен тенги Рафиқ деган ўғли бор эди. Яқин дўстим эди у.

Рафиқ яшаган ҳовлининг қаршисида колхознинг гаражи бор эди. Ҳозир бу гаражнинг ўрнида минг кишилик тўйхона қурилибди. Соҳиби Рафиқнинг укаси Равшан. Continue reading

Яхши одамлар (4)

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор.Муаллиф.

МУКАРРАМ

Она томонимда ҳам, бобо томонимда авлодлардан авлодларга ўтган олтинлар бўлган. Онамнинг оналари кўзадаги олтин тангаларни санаб ўтирганларини дадам кўриб қолганларида:

-Буларнинг ҳаммаси сеники,-дер эканлар.

Лекин бувим касалхонада тўсатдан вафот этганларидан кейин бу олтинларни топа олишмаган. Бувим катта қилган ва уйлантириб қўйган бир киши бор эди. Уни онам “укам” дердилар, биз “тоға” дердик. Онаси уни туғганда вафот этган экан. Исми Ғулом эди. Жуда меҳнаткаш, камтар, камсухан, бутун қишлоқнинг юмушини бажариб юрадиган ажойиб инсон эди. Умр йўлдоши ҳам мени ўз ўғли каби севарди. Унинг мен тенги ўғли бўлиб исми Фарҳод. Биз бирга ўсган чин дўст. Валламат, мард йигит. Continue reading

Яхши одамлар (3)

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор. Муаллиф.

“ХУДОНИНГ ЭЛЧИСИ”

Самарқандда у пайтда шаҳар (“Городской”), вилоят (“Областной”) ва республика (“Республиканский”) касалхоналари бор эди.

Онам 1963 йилда вилоят касалхонасида ётганларида бирдан юраклари ҳаракатдан тўхтаб қолган. Дўхтирлар ўлди деб “Морг”( жасадлар сақланадиган жой)га жўнатишган. Шу орада касалхонани ҳафтада бир келиб кўрадиган Нина Игнатевна онамни суриштирган.

Мен бу дўхтирнинг фамилиясини аниқ билмайман. Ёдимда қолгани “Нина Игнатевна”. У дунёнинг энг буюк одами, ўлганларни тирилтира оладиган қудратга соҳиб бир сиймо ўлароқ хотирамга муҳрланган. Continue reading

Яхши одамлар (2)

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор. Муаллиф.

Мунаввар    

“Самарқанд шаҳридан Панжакент кўчаси бўйлаб Ургут тарафга тўрт километр чамаси юрилгач “Обимашҳад” деган ёзувга кўзингиз тушади. Шу ердан бир неча метр пастликда булоқлар, чашмалар сувини жамлаб Обимашҳад ариғи оқади. Ер остига “ўрамлаб” кетаётган бу ариқ ёқасида тарихи минг йилларга бориб тақаладиган “Пулимурғоб” қабристони бор. Мен учун жуда азиз зотларнинг жасади шу ерга қўйилган. Сағана тошларидан бирида шундай ёзувларни ўқийсиз:

“Бувим қайда” деса неварангиз гоҳ,
Сув бўлиб оқаман, қалбимда зорим,
Номи Мунаввару, ўзи эса, оҳ…
Дардларга қул бўлган онаизорим! Continue reading

Яхши одамлар (1)

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор. Муаллиф.

МУНАВВАР

Онам бувимнинг кенжа қизи. Онамнинг икки опаси бўлиб, бирининг исми Кимё, иккинчисиники Сокина.  Аслида Сокина исмини Кимё холамга бериш керак эди. Чунки Кимё холам дунёдаги энг сокин инсонлардан бири – мингта гапга битта жавоб берадиган ва жуда секин ҳаракат қиладиган аёл эди. Шунга қарамай турмуш ўртоғи вафот этиб, бева ҳолида колхозда кетмон чопиб, пилла тутиб, икки фарзандни катта қилган. Continue reading