Мулоқот

Жаҳонгир Муҳаммад: ШҲТнинг келажаги йўқ!

TUG’YON радиоси
23.06.2016

Бугунги дастуримиз 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитига бағишланади.

Дастуримизда АҚШдан давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад иштирок этадилар.

Тошкентга келган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар президентлари айни соатларда икки кунлик саммитнинг биринчи йиғинини ўтказмоқда, дея хабар қилди, бугун куннинг биринчи ярмида Озодлик радиоси ўзбек хизмати. Continue reading

Advertisements

“Каримов аҳоли пулини вақти-вақти билан териб олиш кераклигини уқтирган…“

“Озодлик” радиосида: Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarи:

jm_20140820Эшиттиришнинг бугунги сонида, куннинг бошқа мавзулари қаторида, Озодликка келаётган юзлаб хатдан иккитаси: хотинини хиёнат қилганликда айблаётган эр ва бўлажак қайнонаси товламачи чиқиб қолган йигитдан келган хатлар юзасидан АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрини сўрадик. Чунки, хатларда тилга олинган драмалар ижтимоий ҳодиса бўлиб кўринди.

Албатта, суҳбат давомида 23 июнда бошланадиган ШҲТ саммити мавзуси ҳам кўтарилди.

Ва яна Аҳмадбой мавзуи ҳам кўтарилдики, сарлавҳага чиқарилган гапни Жаҳонгир Муҳаммад шу муносабат билан айтди.

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.

Қутлуғ сана

tughyonЖ.МУҲАММАД – Н.САЙЙИД: МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ – ХАЛҚИМИЗНИНГ ЮКСАК ИСТАГИ ЭДИ!

20 июнь – Янги Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим кун!

Ўзбекистон Мустақиллик Декларацияси қабул қилинганига, бугун, 26 йил тўлди. Шу қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон парламенти – Олий Кенгашнинг 90-йиллар бошидаги Халқ депутатлари, Мустақиллик Декларацияси қабул қилиниш жараёнида катта жонбозлик кўрсатган миллат вакиллари, АҚШдан Жаҳонгир Муҳаммад ҳамда Канададан Насрулло Саййидлар билан суҳбатлашдик.

ns_jm_2011

Бундан 26 йил аввал, 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ҳали СССР таркибида турган вақтда Ўзбекистон Олий Кенгаши Мустaқиллик Декларациясини қабул қилган эди.

Мустақиллигимизнинг шу ёрқин куни муносабати билан барча ватандошларимизни самимий табриклаймиз!

Айём муборак бўлсин, азизлар!

Улуғбек Бакиров.

 

Kutubxona uchun

6060ning 60 lahzasi

Matn mazkur saytda mavjud.

Shu bilan birga uni kitob holida olib o’qishni yoki kutubxonasida saqlashni istaganlar xarid qilish imkoniga ham egadirlar. Kitob arzon narxda sotilishi uchun muallif undan haq talab qilgan emas. Tannarxiga sotishmoqda.

Kutubxona uchun

iak IAK

Matn mazkur saytda mavjud.

Shu bilan birga uni kitob holida olib o’qishni yoki kutubxonasida saqlashni istaganlar xarid qilish imkoniga ham egadirlar. Kitob arzon narxda sotilishi uchun muallif undan haq talab qilgan emas. Tannarxiga sotishmoqda.

“Ozodlik”ning Ozod Nazarida

ozodNazar“Қамоқда ўлдирилганлар руҳи уради мени, агар Эркин Воҳидовни мақтасам”

Москвада хориж дипломатлари ўртасида 1 июнь куни ўтказилган гольф бўйича хайрия турнирида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов энг яхши ўйинчи, деб топилди. Ўзбекистонлик дипломатнинг спортдаги бу шахсий ютуғи тўғрисидаги хабарнинг, бир қарашда, АҚШда яшаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги OzodNazarда ўтказилган суҳбатда тилга олинган бошқа мавзуларга алоқаси йўқдай. Лекин бу бир қарашда, холос. Аслида эса…