Мулоқот

Жаҳонгир Муҳаммад: ШҲТнинг келажаги йўқ!

TUG’YON радиоси
23.06.2016

Бугунги дастуримиз 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитига бағишланади.

Дастуримизда АҚШдан давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад иштирок этадилар.

Тошкентга келган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар президентлари айни соатларда икки кунлик саммитнинг биринчи йиғинини ўтказмоқда, дея хабар қилди, бугун куннинг биринчи ярмида Озодлик радиоси ўзбек хизмати.

Озодликка кўра, Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари муҳокамасидаги бош мавзунинг минтақавий хавфсизлик¸ хусусан¸ Афғонистондаги жорий вазият бўлиши айтилмоқда.

Тошкент саммитида ШҲТда кузатувчи мақомига эга Ҳиндистон¸ Покистон¸ Афғонистон¸ Беларус¸ Эрон ва Мўғулистон раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзолигига расман қабул қилиниши кутилаëтган эди.

Аммо Кремль тарқатган хабарга кўра¸ Тошкентда бу икки давлатни 2017 йилда аъзоликка қўшиш масаласи муҳокама қилинади¸ холос.

Шунингдек¸ Тошкент саммитида Эронни ҳам келажакда ШҲТга аъзо қилиш масаласининг кўриб чиқилиши айтилмоқда.

23 июнь куни тонгда Ўзбекистон пойтахтига Туркманистон¸ Тожикистон ва Мўғулистон президентлари келди.

Тошкент халқаро аэропортига бирин-кетин қўнган Қурбонқули Бердимуҳаммедов ва Имомали Раҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев кутиб олди.

Айни шу куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомига эга Мўғулистон президенти ҳам Тошкентга келди.

Тошкентга келган Россия президенти Владимир Путиннинг бугун Ўзбекистон ва Хитой президентлари билан алоҳида учрашув ўтказиши¸ шунингдек¸ Россия-Хитой-Мўғулистон ҳукуматлари ўртасидаги уч томонлама йиғинда қатнашиши белгиланган. Уч томонлама музокараларда Россия¸ Хитой ва Мўғулистон ўртасида 30 дан ошиқ лойиҳани ўз ичига олган иқтисодий коридор ташкил этиш дастурига оид келишувнинг имзоланиши кутилмоқда.

Тошкент саммитида ШҲТ аъзолигига қабул қилиниши кутилаëтган Покистон президенти Мамнун Ҳусайн 22 июнь куни Ўзбекистон сафарини Самарқанддан бошлади.

23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари йиғинида шунингдек Афғонистон президенти Ашраф Ғани¸ Беларус президенти Александр Лукашенко¸ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зарифлар ҳам иштирок этади.

Шанхай бешлигининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига айланганининг 15 йиллиги нишонланадиган Тошкент саммитида БМТ¸ МДҲ ва Жануб-шарқий Осиë давлатлари уюшмаси расмийлари ҳам иштирок этади.

Арманистон¸ Озарбайжон¸ Камбоджа¸ Непал¸ Туркия ва Шри ланка ШҲТнинг мулоқот шерикларидир.

ШҲТ ҳақида атрофлича ўзбек адиби Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатлашдик.

Улуғбек Бакиров

%d bloggers like this: