Суиқасд ва тахминлар

Advertisements

Савол-Жавоб

Обидхон Назаровдан кейин навбатдаги ким?

САВОЛ:Обидхон қори  ва унинг бошига тушган мусибат ҳақида нима дея оласиз? Уни шахсан танирдингизми?(Улуғбек).

ЖАВОБ: Мен таниган ва билган ўзбек  уламолари орасида энг ақллиси, билимдони ва энг камтаридир у. Обидхон Назаровни илк бор 1990 йилда Тошкентда бир маъракада қўргандим. Самарқандда Қуръон туширган муллага  бур тугунча ҳозирлаб, пул ҳам бериш одат эди. Обидхон қори чиқиб кетар самарқандлик  уй соҳиби:

-Тақсир бу сизнинг ҳақингиз,-деб унинг қўлига бир нарса узатди. Continue reading

Savol-Javob

Obidxon Nazarovdan keyin navbatdagi kim?

SAVOL:Obidxon qori va uning boshiga tushgan musibat haqida nima deya olasiz? Uni shaxsan tanirdingizmi?(Ulug’bek).

JAVOB: Men tanigan va bilgan o’zbek ulamolari orasida eng aqllisi, bilimdoni va eng kamtaridir u. Obidxon Nazarovni ilk bor 1990 yilda Toshkentda bir ma’rakada qo’rgandim. Samarqandda Qur’on tushirgan mullaga bur tuguncha hozirlab, pul ham berish odat edi. Obidxon qori chiqib ketar samarqandlik uy sohibi: Continue reading

Савол-Жавоб

“Саргўзаш”ми ёки саргузашт?

САВОЛ:Кейинги пайтда сўзларнинг асл маъносини билмай ишлатиш авжга чиқмоқда. Бу хато. Хатоларни тузатиш керак деб ўйлайсизми ёки уларга кўз юмиш керакми? (Маъруф).

ЖАВОБ:  Бир пайтлар бу борада анча баҳс қилгандик. Албатта хатолар тузатиб борилгани яхши. Лекин ҳар қандай сўзнинг этимологиясига назар ташлаганда бир тилдан иккинчи тилга ўтишида нима учун ўзгаришга юз тутганини ўрганмасангиз яна ҳам катта хатога йўл қўйган бўласиз.

Масалан, бир пайтлар “саргузашт” сўзи билан бўлгани каби. Ўшанда тил муаммолари ҳақида баҳс бошлатган “Йигитлик саргўзаштлари” деган сайтни кўриб қолиб, соҳибига хат ёзгандим:
“Саломлар…
Саҳифангизда тил ҳақида яхши мулоҳазалар мавжуд. Энди саҳифанинг номидаги “ў” ҳарфини “у” қилиб тузатсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Чунки “Йигитлик саргўзаштлари” эмас, балки “Йигитлик саргузаштлари” деб ёзилса, тил нуқтаи назаридан тўғри бўлади”.

Бунга веб саҳифа муаллифининг жавоби:
“Раҳмат!
Ўзбек тилидаги имлосида шубҳам бўлгани учун форс тилидаги талаффузига суянгандим. Шу кунларда тузатаман!” Continue reading

Савол-Жавоб

1992 йилдаги воқеаларнинг бугун содир бўлаётганлардан фарқи йўқ

САВОЛ׃ “Яқин мозий” деб номланган китобингизга кирган “ЛАМБАДА ёки беҳаё ўйин” деб номланган мақолангиз қуйидаги гаплар билан узилиб қолган׃
-Бугун Ислом аканинг мардлигини кўролмаётганлар бор, – дея давом этди О. Ёқубов. – Улар адашган, кимдандир, нимадандир норози кишилардир. Шу…
Бунинг давоми борми? (Муаррих).

ЖАВОБ׃ Сайтда бу китоб, жумладан шу мақола тўлалигича турибди.
 Сизда нима учун очилмаганини билмадим. Бу балки компютерингиз ёки Интернет тезлиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу мақола 1992 йил декабр ойида ёзилган ва “ЭРК” газетасининг 1994 йил, 16 Май, 5(104) сонида эълон қилинган. Модомики, сизда бу мақолани тўлиқ ўқиш имкони бўлмабди, уни қуйида келтирмоқчиман. Мустақиллик йиллари нафақат турғунлик, балки ортга қайтиш йиллари бўлгани учун ҳам 1992 йилдаги воқеалар худди бугун содир бўлаётганлардан фарқи йўқ. Мана ўзингиз хулосa қилинг.

“ЛАМБАДА” ёки БЕҲАЁ ЎЙИН

Бразилия ўрмонларида яшаган ҳиндулар “ламбада” рақсини эллик йил таъқиқлашди. Лекин замон зайли билан бу рақс уларнинг миллий ифтихорига айланди. Continue reading

Savol-Javob

1992 yildagi voqealarning bugun sodir bo’layotganlardan farqi yo’q

SAVOL׃ “Yaqin moziy” deb nomlangan kitobingizga kirgan “LAMBADA yoki behayo o’yin” deb nomlangan maqolangiz quyidagi gaplar bilan uzilib qolgan׃
-Bugun Islom akaning mardligini ko’rolmayotganlar bor, – deya davom etdi O. Yoqubov. – Ular adashgan, kimdandir, nimadandir norozi kishilardir. Shu…
Buning davomi bormi? (Muarrix).

ЖАВОБ׃Saytda bu kitob, jumladan shu maqola to’laligicha turibdi.
 Sizda nima uchun ochilmaganini bilmadim. Bu balki kompyuteringiz yoki Internet tezligi bilan ham bog’liq bo’lishi mumkin.
Bu maqola 1992 yil dekabr oyida yozilgan va “ERK” gazetasining 1994 yil, 16 May, 5(104) sonida e’lon qilingan. Modomiki, sizda bu maqolani to’liq o’qish imkoni bo’lmabdi, uni quyida keltirmoqchiman. Mustaqillik yillari nafaqat turg’unlik, balki ortga qaytish yillari bo’lgani uchun ham 1992 yildagi voqealar xuddi bugun sodir bo’layotganlardan farqi yo’q. Mana o’zingiz xulosa qiling.

“LAMBADA” yoki BEHAYO O’YIN

Braziliya o’rmonlarida yashagan hindular “lambada” raqsini ellik yil ta’qiqlashdi. Lekin zamon zayli bilan bu raqs ularning milliy iftixoriga aylandi. Continue reading

Бобур бобомизнинг таваллуд кунлари

Бугун шоири мулк Мирзо Бобур бобомизнинг муборак таваллуд кунлари. Ўз ватанидан қувғин бўлиб, ўзга элда султон бўлган буюк муҳожир, илму урфон соҳибининг кунидир бугун ва йилнинг қолган кунлари ҳам ул зотга бахшида…  Бобомизга бир қулоқ тутинг, дилингиздагини айтадилар׃

Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ…

Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,
Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.

Бу замонни нафъи қилсам айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ. Continue reading