Муҳокама давом этади: Кейинги президент…

1990_sessiyaХалқ томонидан эркин сайланса, уни қўллаш демократия талаби

САВОЛ: Ўзбекистонга кейинги президент бўлиш учун бутун дунёга танилиш керак. Ўшанда бутун дунё ўша одамни қўллайди. Сиз эса ўзингиз ҳам танимган одамни қўлламоқчисиз. Буни қандай тушиниш керак?(Салим).

ЖАВОБ: Гапингизга қўшилмайман.

Дунёни бошқараётган кучлар танилган одамни қўлламайди. Чунки унинг душманлари кўп ва ички жанжал чиқади деб танилмаган одамни олдинга олиб чиқиш сиёсий протоколга кириб бўлди. Буни Афғонистон, Ироқ, Миср, Тунис ва мана энди Сурияда ҳам кўраяпмиз. Бизда ҳам агар шундай кун келиб қолса, ҳамма билан гаплаша оладиган, барча кучлар қабул қиладиган одам танланади. Continue reading

Кейинги президент бўйича савол-жавоблардан

jm_2007Гулноранинг президент бўлиш имкони нолга тенглашди

САВОЛ: Агар Гулнора президент бўлса уни ҳам қўллайсизми? Жавобингиз учун раҳмат. Исмоил.

ЖАВОБ: Узил-кесил бир фикрга келишим осон эмас. Модомики, Каримовдан кейинги президентни қўллайман, дер эканман, бунинг жиддий сабаблари бор.

Бугун Гулноранинг президент бўлиш имконияти нолга тенглашди.

Аммо бундан 4-5 йил олдин шарпаси жиддий равишда кеза бошлаганди. Ўшанда уни ИАК турли лавозимларга қўйиб, бошқарувни ўргатмоқчи бўлди. Бироқ жиддий можародан кейин бу фикридан қайтди. Continue reading

Савол-жавобга қўшилинг!

jm_portКейинги президентни қўллайман…

Гарчи ўзини мухолифат деб атайдиган бирорта гуруҳга мансуб бўлмасамда, диктатор Ислом Каримовга, унинг сиёсатига мухолифман. У ўртадан кетиши билан бу мухолифлик ҳам битади. Чунки ундан кейин мамлакат ичидан тинч, қонуний сайлов йўли билан сайланадиган президентни чин дилдан, самимий қўллайман. Нега?

Маълумки, бугунгача танқидчиларим гоҳида очиқ, гоҳида орқадан ҳамма айбни Ислом Каримовга тўнкашда айлаб келадилар. Уларга кўра, айб Ислом Каримовнинг атрофидагиларда, бу одамлар ҳақиқатни ундан яширганлар ёки у билан бирга барча жиноятларга шерикдирлар. Continue reading

Мулоҳаза

uzbҚУЛЛИКНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Қуллик фақат қулдорлик давридагидек бировнинг қўлида ҳайвон каби ишлаш маъносинигина англатмайди. Бугунга келиб бу калима бошқа маънолар ҳам касб этмоқда. Масалан, кимнингдир йўлидан чиқа олмаслик, подшоҳларга тобе бўлиш, ўз фикрига эга бўлмасдан ўзгаларнинг чизиғидан чиқа олмаслик, мустамлакада бўлиш зеҳниятидан қутула олмаслик ва ҳоказо ҳолатларда ҳам қуллик калимаси ишлатилмоқда.

Ана шундан келиб чиқадиган бўлсак, Совет даври ҳам қулдорлик жамияти эди. Бу жамиятнинг услуб ва усуллари кишиларнинг онгига, ҳаётига шу қадар сингиб кетган эканки, мана Ўзбекистон мустақил бўлганига 11 йил бўлаяпти ҳали ҳам қуллик аломатлари гуркираб яшамоқда. Масалан дейсизми?

-Каримовга тобе бўлганлар…

-Каримовнинг режимини қўллаб-қувватлаётганлар…

-Каримовнинг сиёсатини кўр-кўрона тарғиб қилаётганлар… Continue reading

Америка манзаралари

jmrestonАслида шаршаралар ҳам йўллардир

Портланд шаҳридан Нью Йоркка олиб борадиган беш минг километрли шоссенинг 70 – 80чи километрларида диққатингизни чап томонда ястаниб оқаётган Колумбия дарёси ва ўнг тарафда булутларнинг оёғига осилган Малтнома тоғининг қоялари тортади.
Ривоят қилишларича, бундан минг-минг йил муқаддам Малтнома тоғининг бир неча жойида портлаган вулқонлар нафақат ғорликлар, сардобалар ҳосил қилган, балки қалам каби тик ва учи кўкка қадалган қояларни ҳам дунёга келтирган.
Ана шу қоялардан биттаси Колумбия дарёсининг соҳилидадир. “Бейкон Рог” деб номланган бу қоя нафақат гўзаллиги, балки катталиги билан ҳам машҳур. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov_hoНАВРЎЗ МУБОРАК !

Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Назрўз муборак сизга!

Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга! Continue reading

Америка манзаралари

maltnomaМалтнома

Малтнома. Бир пайтлар кимнинг ибораси билан айтганда қизил танлилар, яна кимнингдир ибоараси билан айтганда ҳиндулар яшаган заминни Малтнома дейишган. Ҳозир Портланд шаҳрининг марказини ҳамда Орегон атрофидаги тоғни ана шу ном билан аташади.

Ривоят қилишларича, Олтой тоғларидан уч оила уч тарафга йўлга чиққан экан. Уларнинг биринчиси Ўрхон сари йўл олибди. Бир кун келиб бу оиланинг давомчилари Кўктурк давлатини қурибдилар.  Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

duppiСИЁСАТДАН  БЕЗДИРИШ

Қайнотам 76 ёшда. Исмлари Олим. Ўзлари ҳам олим, ўқимишли одам. Ҳали ҳам тинмай китоб ўқийдилар. Аммо сиёсатдан гап очмайдилар. Мен ҳам гаплашганимизда бу тамойилга тўла риоя қиламан.

Бир кун буқоқ бўйича таниқли олим Ражаббек Исломбековнинг рус тилида ёзилган ҳужжатли-романи ҳақида гапириб, унда муаллиф иккинчи жаҳон уруши пайтида талаба экан, Мирзачўлга тошбақа тергани олиб боришганини ёзганини айтдилар.

Кейин׃

-Бу менга бир воқеани эслатди,-дедилар,-Уруш йиллари темир йўл хизматида ишлаганлар ҳарбий соҳага оид одамлар ҳисобланарди. Халқ ҳақида ҳеч ким ўйламаса ҳам, темирйўлчилар ҳақида ўйлашарди. Бу Сталиннинг топшириғи эди. Continue reading

Диктатура манзаралари

uzb“Ўзбекистонда бойлар бўлмайди”

Эсингизда бўлса керак, 2005 йилнинг декабр ойида Конститутция қабул қилинган кун муносабати билан гапирган Ислом Каримов “Ўзбекистонда бойлар бўлмайди” деган эди. Буни икки хил шарҳлашди. Баъзилар “Каримов социализм йўлига қайтмоқда” дейишса, баъзилар “Энди халқнинг қолган-қутган нарсаси ҳам тортиб олинади” дейишди.

Биринчи қараш бўйича шуни айтиш керакки, Каримов зотан коммунистик-социалистик йўлдан бир қадам ҳам чекинган эмас, балки анча илгари кетди. Шўролар бу режимни қаттол бир тузумга айлантирган бўлсалар, Каримов “қаттол”нинг қаватига “баттол”ни ҳам қўшди. Иккинчи фикрни айтганлар анча нарсани кўра оладиган эканлар, ҳақиқатдан ҳам Каримов халқнинг қўлида қолган қолган-қутганини ҳам тортиб олди. Continue reading

Бошқа дунё

14.Ҳадик

-Азизлар, Худога шукур ўзимизнинг мустақил ватанимиз ва азиз юртбошимиз бор. Гарчи Америкада мардикор бўлиб юрган бўлсакда ана шу туйғулар билан яшаймиз. Мен ўзим жуда катта олимлар сулоласининг аъзосиман. Оиламиздан мен каби фан докторлари жуда кўп чиққан. Тақдир тақозоси экан, мана беш-олти йилдан бери Америкада юрибман. Меҳнатнинг оқ-қароси йўқ. Кучимиз етганча ишлаб у йўқда қолган оиламизга етказиб турибмиз. Мени қувонтирадиган яна бир нарса бугун шогирдларимизни Қозоғистонда, Россияда, Авропада ва мана Америкада ҳам учратиш мумкин. Шу ерда атрофимизда ҳам шогирдларимиз ўтиришибди. Келин ҳам шогирдимиз. Келин-куёвга арзимас  бир ҳадя олиб келганмиз… Continue reading

Туркия туркуми

Аҳад Андижон

Аҳад Андижон

27.Танқид танинга ёқмас

Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганда уни биринчи бўлиб Туркия жумҳурияти таниганди. Бунга жавобан Ўзбекистон Президенти 1991 йилнинг 16 – 19 декабрида биринчи расмий зиёратини Анқарага қилди.

Ўшанда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида алоқа, транспорт, иқтисод, савдо-саноат ҳамкорлиги шартномалари имзоланди. Айни пайтда икки жумҳурият ўртасида маданият, таълим ва технология ҳамкорлиги хусусида протокол имзоланди.

Шундан буён икки мамлакат муносабатлари гоҳ юксалиб, гоҳ  дебсиниб, гоҳида эса орқага чекиниш билан давом этмоқда.

Рамзий ўхшатиш қиладиган бўлсак, Ўзбекистон – Туркия муносабатларини йилнинг тўрт фаслига ўхшатиш мумкин. Муносабатлар осмонида гоҳида қуёш, гоҳида булут кўриниб тураркан. Туркия томони Ўзбекистоннинг барча инжиқликларига дош бериб келди. Чунки яқинда мустақиллигига эришган қон-қардоши билан жиққамушт бўлишни истамасди. Continue reading

Долзарб мавзулар

essiya_jm_nutqБизнинг бурчимиз

Ўзбекистон жуда оғир кунларни яшамоқда. Аллоҳ неъмати, тарих жараёни бўлмиш мустақилликни ўзларининг айшу-ишратлари, кайфу-сафолари, ҳукму зулмда эркинликлари деб тушунганлар халқ бошига ҳисобсиз кулфатлар ёғдирмоқдалар.

Иқтисодиётдаги жиддий хатолар, ислоҳотдаги нўноқликлар, пул борасидаги таҳликалар, Урусият олдидаги тавозеълар ва ниҳоят нарх-навонинг ҳаддан зиёд ошиб кетиши халқни нафақат қашшоқлаштирди, балки ҳукуматга нисбатан нафрат ва ғазабга сабаб бўлди.

Иқтидор, яъни ҳукумат бундан қутулишнинг йўлини зулм ўтказишни кучайтиришда деб навбатдаги қабиҳ холосаларга келмоқда.

Дарвоқе, хато қилиш мумкин, бироқ хулоса чиқаришда хато қилиш, адашиш мумкин эмас. Ҳукумат эса худди ана хулосада адашди ва адашмоқда. Continue reading

17 йил олдинги таклифлар

jahongir8061Гап ва амалнинг икки қутблиги

Шўролар даврида авом халқни чалғитиб туриш учун ҳар турли кампаниялар ўтказиларди.

Масалан, Коммунистик партиянинг машҳур 16-пленуми ёдингиздадир. Унда қўшиб ёзишга қарши кампания бошланганди.

Кейин 17-пленум “Танқид ва ўз-ўзини танқид кампанияси” …

Ортидан “Сўз ва матбуот эркинлиги кампанияси”…

Шу тарзда “От болам отганга, мукофот бер ётганга,” деганларидек чархипалак айланаверади. Бироқ шўрлик ишчи қора қурумли қўлини совун тополмагани учун қум билан ювар, деҳқон дастурхонида нон ва чойдан бошқа нарса йўқ, боласи эса мактабга калиш билан қатнашда давом … ойнаижаҳон, радиода эса концерт, мақтов. Continue reading

“Бошқа дунё” китобидан янги боблар

Har bir haqida alohida hokoyalar yozishga arzugulik amerikalik-o'zbeklar davrasida

Har biri haqida alohida hokoyalar yozishga arzugulik yaxshi insonlar-amerikalik o’zbeklar davrasida

13.Бегона биродарлар

Пойтахт Вашингтон алоҳида штат ҳам эмас, бирорта штатга ҳам кирмайди. Шу номда алоҳида штат бор.  У Тинч окени томонда. Вашингтон шаҳри эса Атлантикага яқин-пойтахт, мустақил шаҳар. Унча бой эмас. Чунки Америка солиқлар ҳисобига яшайди. Солиқларни эса штатлар ва федерал ҳукумат йиғади. Шунинг учунмикан, Вашингтоннинг кўчалари ўйдим-чуқур, машина қатнови ёмон, уй-жойлар эски. Лекин янги ва яхши уйлари ҳам бор, жуда қиммат туради. Бу шаҳарда бой одамлар анчагина. Шунга қарамай, Орегондек жойдан кўчиб келган учун илк таассурот-ғариб шаҳарга ўхшайди. Continue reading

Сарғаймаган саҳифалар

savollarВатан Кимники?

Ушбу сатрларни Ватандан олисда, юракдан қон эмас, зардоб оқиб турган бир пайтда ёзарканман, нега чин маънода мустақил бўлолмадик деган саволдан эзиламан.

Нега Ўзбекистон мустақиллиги барбод бўлди ва золимнинг қўлига ўтиб кетди?

Нега ижтимоий-тарихий фурсат, Тангри берган имкониятдан фойдалана олмадик?

Нега Ўзбекистон халқи нима нима юз берганини сезмай қолди?

Сезганлар ҳам нега бепарво?

1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Олий Кенгаши Мустақиллик Декларациясини қабул қилди. Аммо Ислом Каримов тўдаси бу тарихий хужжатни “бир парча қоғоз” деб туриб олди. Continue reading

Туркия туркуми

qamoq26.Ғайриўхшашлик

Ўзбекистонда мухолифатчилар устидан бошланган суд ниҳоясига етганда Туркияда ҳам мухолифат партиясига мансуб миллат вакилларидан иборат уч кишининг суди тугади.

Ўзбекистонда собиқ миллат вакили Мурод Жўраев 12 йил ва бошқалар ҳам турли жазо муддатларини олдилар. Туркиядаги миллат вакиллари эса икки ярим йил давом этган суддан кейин оқландилар. Continue reading

Яхши одамлар

yanga (472x640)МУКАРРАМ

Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор…

Она томонимда ҳам, бобо томонимда авлодлардан авлодларга ўтган олтинлар бўлган. Онамнинг оналари кўзадаги олтин тангаларни санаб ўтирганларини дадам кўриб қолганларида:

-Буларнинг ҳаммаси сеники,-дер эканлар.

Лекин бувим касалхонада тўсатдан вафот этганларидан кейин бу олтинларни топа олишмаган. Бувим катта қилган ва уйлантириб қўйган бир киши бор эди. Уни онам “укам” дердилар, биз “тоға” дердик. Онаси уни туғганда вафот этган экан. Исми Ғулом эди. Жуда меҳнаткаш, камтар, камсухан, бутун қишлоқнинг юмушини бажариб юрадиган ажойиб инсон эди. Умр йўлдоши ҳам мени ўз ўғли каби севарди. Унинг мен тенги ўғли бўлиб исми Фарҳод. Биз бирга ўсган чин дўст. Валламат, мард йигит. Continue reading

Туркия туркуми

turkgazeta25.Изоҳга ҳожат йўқ

Туркия раҳбарлари сафарга чиқишаркан, мухбирлардан ташқари газеталарнинг машҳур ёзувчилари ҳам ҳайъатга қўшилади. Ўзбекистонга Бош вазир Тансу Чиллар билан борганда ана шундай ёзувчиларнинг таассуротлари Туркияда шов-шувларга сабаб бўлди. Қаранг нималарни ёзишди׃

Муҳаррам Сариқоя: Ҳайъатимиз Ўзбекистонда кенг ёйилган ич кетма хасталигидан жиддий равишда қўриқланди. Бош вазир Чиллар учун ичимлик суви ва шарбатларга қўшиладиган муз Анқарадан олиб борилди. Ҳайъат аъзолари жумраклардан оқиб турган сувдан қўлланмасликлари ва халқ учун очиқ жойларда овқат емасликлари учун огоҳлантирилдилар.(“Ҳуррият” 10 июль,1995).

“Зиёфат чоғида Чиллар ”Ўзбекистонда бир ой қолсам, орамизда таржимонга эҳтиёж қолмайди,” деганди, Каримов “Унда сизни умуман қайтариб юбормайман,” деди. Continue reading

Туркия туркуми

antalya24. Қримдан Анталияга

Амир Олимхон Оқпошшонинг мулки доирасидан Ялтаю Аччисувда, яъни Кисловодскда бир парчадан ер сотиб олиб, истироҳат маркази қургандан буён феодализмдан социализмга ўтган Ўрта Осиё йўлбошчилари хоҳ мусулмон, хоҳ коммунист бўлсинлар, шу жойларда таътил кечирардилар.

Ёз ойлари Кремлнинг тўраларидан тортиб, вилоятларнинг саркотибларига қадар Ялтани ихтиёр этардилар. Нари борса Сочи ёки Кисловодскда дам олардилар. Замонлар ўзгарди. Continue reading