Муҳокама давом этади: Кейинги президент…

1990_sessiyaХалқ томонидан эркин сайланса, уни қўллаш демократия талаби

САВОЛ: Ўзбекистонга кейинги президент бўлиш учун бутун дунёга танилиш керак. Ўшанда бутун дунё ўша одамни қўллайди. Сиз эса ўзингиз ҳам танимган одамни қўлламоқчисиз. Буни қандай тушиниш керак?(Салим).

ЖАВОБ: Гапингизга қўшилмайман.

Дунёни бошқараётган кучлар танилган одамни қўлламайди. Чунки унинг душманлари кўп ва ички жанжал чиқади деб танилмаган одамни олдинга олиб чиқиш сиёсий протоколга кириб бўлди. Буни Афғонистон, Ироқ, Миср, Тунис ва мана энди Сурияда ҳам кўраяпмиз. Бизда ҳам агар шундай кун келиб қолса, ҳамма билан гаплаша оладиган, барча кучлар қабул қиладиган одам танланади.

Бу саволнинг бир қисми бўйича.

Иккинчи қисмига келсак, Ўзбекистонда тинч йўл билан, қонуний тарзда халқ томонидан эркин сайланадиган одамни қўллаш шарт. Ўшандагина демократик жараёнларга кириб бориш мумкин.

Танимаган ва билмаган одамни эмас, халқ сайлаган одамни қўллайман дедим.

ЖМ.

2 Responses

  1. Президент касал деган ҳабарни эшитганимдан кейин, АҚШ элчисининг жорий фаолиятини кузатдим, деб ёзибсиз. Ҳар доим ҳам шундай бўлиши керакми?! Масалан 2003 йилда ҳам шундай “Президентнинг йўқолиши” бўлганида элчиларнинг фаолиятига таъсир бўлганми? Сиз китобларингизнинг бирида Унинг самолёт ичида даволангани, бунинг учун кимлардир келиб, олтин олиб кетгани ҳақида ёзган эдингиз. Албатта бадиий асар ҳақиқатга юз фоиз мос келиши талаб қилинмайди, лекин музокара шу ҳақда борар экан, Бизнинг сиёсий онгимиз ўсиши учун, ўша аввалги мия ҳасталиги ҳақида билганларингизни ўртоқлашсангиз….
    Ҳурмат билан, Шоҳи Жаҳон.

    • Ишорат ҳар томонда бўлади. Истаган одам уни кўра олади. Элчи масаласи мингтадан биттаси. 2003 йилда нафақат элчи, балки Оқсарой ҳам ваҳимага тушиб қолган. Чунки бошда ўсимта топилса аниқ ўлади деган тушунчамиз бор.Ундай эмас экан. Ўсимтанинг ҳам тури бўларкан. Тарқаладиган ва тарқалмайдигани бўлар экан. ИАК масаласида ўсимтани эрта аниқлаб, олиб ташлашганини ёзган эдик.

      Албатта тирик жон, касали бўлади, тузалади, ўлади ва ҳоказо.
      2003 йилдан бери ўзбекнинг жуда кўп олтинлари ИАКнинг саломатлиги учун сарфландики, у ҳали сизу мендан ҳам узоқ яшаса, ажабланмаслик керак.

      Ҳайдар Алиев Нахичеванда юрганида докторлар уни мия раки деб даволашган. У президент бўлгандан кейин Олмония ва АҚШда миллион-миллион долларни сарфлаб амалиёт қилинди. Қарангки, 94 йил яшади. Барибир АҚШда даволанаётиб ўлиб қолди. Демоқчиманки, бугун ИАКнинг имкониятлари жуда катта. Кўрдингиз, Наврўзда оёқларини “чапга отайми, ўнгга отайми” қилиб ўйнаб ҳам берди,Тошкент вилоят кенгашида эса нақд бир ярим соат оёқда туриб лақиллади. Гапларидан мияси ҳам жойида эканлиги сезилиб турибди.

      Ҳали ҳам тузелда Олмониянинг учқич-касалхонаси турганини айтишади. Бугун пулингиз етса юракни алмаштириш оддий ҳолга айланиб бормоқда. ИАКнинг юраги хасталанса аламаштириб қўйишлари ҳеч гап эмас.

      Лекин “Аллоҳ оламан деса ҳеч нарса қутқаза олмайди” дейишади. Аллоҳ эса олмай турибди. Дуогўйлари кўплигидан бўлса керак?

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: