Туркия туркуми

Аҳад Андижон

Аҳад Андижон

27.Танқид танинга ёқмас

Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганда уни биринчи бўлиб Туркия жумҳурияти таниганди. Бунга жавобан Ўзбекистон Президенти 1991 йилнинг 16 – 19 декабрида биринчи расмий зиёратини Анқарага қилди.

Ўшанда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида алоқа, транспорт, иқтисод, савдо-саноат ҳамкорлиги шартномалари имзоланди. Айни пайтда икки жумҳурият ўртасида маданият, таълим ва технология ҳамкорлиги хусусида протокол имзоланди.

Шундан буён икки мамлакат муносабатлари гоҳ юксалиб, гоҳ  дебсиниб, гоҳида эса орқага чекиниш билан давом этмоқда.

Рамзий ўхшатиш қиладиган бўлсак, Ўзбекистон – Туркия муносабатларини йилнинг тўрт фаслига ўхшатиш мумкин. Муносабатлар осмонида гоҳида қуёш, гоҳида булут кўриниб тураркан. Туркия томони Ўзбекистоннинг барча инжиқликларига дош бериб келди. Чунки яқинда мустақиллигига эришган қон-қардоши билан жиққамушт бўлишни истамасди. Continue reading