Қурултой:

Неваранинг теварагидаги гаплар

iak_oilasi

Китобхонлик (11)

urxunҚарашлар

ТОШ
Ернинг бағри, вужуди куйиб, қотган бўлаги тошдир. Одамда ҳис бор, туйғу бор, вужудида қон бор. Тошда на ҳис, на туйғу ва на қон бор.
Одам тарихга гувоҳликка ё ўтади ё ўтмайди.
Тош эса тарихнинг энг боқий гувоҳидир.
Одам мансабда турганда унга сохта сиғинувчилар топилади.
Дунёнинг маълум бир қисмида тошга чиндан сиғинадилар.
Одамнинг манглайидаги битиклар узоқ яшамайди.
Тошдаги битиклар мангудир.
Одам ўзини тошдан устун санаб уни оёқ остига солди. Тош чидади.
Ундан ҳайкаллар ясаб довуллар остида қолдирди. Тош чидади.
Уни отиб бировнинг бошини ёрди. Қонга беланган тош чидади.
Ундан қасрлар солди, гунг тош чидади.
Чидам уни мутлоқ ғолибликка олиб келди.
Одам фоний дунёдан боқийликка кечар маҳали у ҳукмронликни қўлга олди. Қабр тошига айланди.
Ҳукмрон бўлиб ҳам садоқатини йўқотмади.
Туйғусиз, ҳиссиз, қонсиз тошнинг ўз фалсафаси бор. Continue reading

Ўзбек тили

jm_2014-05Мухолифат-ҳуқуқбузар, мухолиф-душманми?

Ҳукумат назорат қилмаслиги тилнинг эркинлигидир. Агар тил ҳукумат назоратига ўтса, халқ ўзининг муқаддас бойлигидан ажралади. Шунинг учун тил эркинлиги учун кураш муҳим вазифадир.

Ўзбек тилининг эркинлиги  учун нима қилиш керак, дейилганда уни қутқариш керак деган бўлардим. Биринчи галда ҳукумат ва ҳукуматпарастларнинг зулмидан. Тилнинг ривожи билан мустақил олимлар, мустақил мутахассилар шуғулланиши керак. Ҳукумат уларнинг ишига аралашса, калтак кўтариб, бошларида турса, у ҳолда оддийгина луғатлар ҳам сиёсий китобга айланади.

Ҳукумат тилга қоровул бўлганда нималар юз беришини қуйидаги сўзлар таҳлилида кўриш мумкин.

Мухолифат – Бу сўзнинг этимологиясига қарасак арабчадаги “мухолафат”  калимасидан келиб чиққан бўлиб, келишмовчилик, тескарилашиш  маъносини беради. 1981 йилда нашр этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (З. Маъруфов таҳрири остида)да “мухолафат”  сўзи “қарама-қаршилик, хилофлик, зиддият” деб тавсифланган. Continue reading

Китобхонлик (10)

kitobҚарашлар

МИЛЛАТ
Миллат – юксак тоғлардан юксалган алп қоядир. У тоғларга қараганда хуршидга, ойга яқин.
Қуёш тафтини энг аввал сезади, қуёш тафтида энг аввал куяди…
Миллат – мусаффоликданда юксак қоядир.
Уни йиқита олмайдилар. Уни парчалашлари мумкин.
Бироқ йўқолмайди. Парчаланса-да, бўлакларга бўлиниб яшайди.Миллат беш бармоқли муштдир:
Бошмалгоғи – алифбоси …
Кўрсатгич бармоғи – тили…
Ўрта бармоғи – кучи …
Ўрта бармоқнинг жуфти – давлати …
Чимчалдоғи – сарҳади …
Алифбосини ўғирласалар, бошмалдоқсиз мушт бўлиб…
Тилини кессалар, кўрсатгичсиз мушт бўлиб …
Кучини синдирсалар, ўртаниб, ўртаниб … Continue reading

Китобхонлик (9)

jm_foto84Қарашлар

АРОСАТ
Аросат – яхши ва ёмон орасидаги илон йўли.
Аросат – аниқ ва ноаниқликнинг бели.
Аросат – бешик ва тобут ўртасидаги бўшлик.
Аросат – курашдан курашсизликка, курашсизликдан курашга қўйилган ҳолсиз қадам.
Аросат- ҳаммани ва ҳар кимни адаштирадиган жангалзор.
Яхши ва ёмон орасидаги илон йўлидан тез-тез ўтамиз. Гоҳида оёғимиз қаваради, гоҳида дилимиз эзилади. Гоҳида бу йўлни сезмай ҳам қоламиз.
Аросатни сезмаслик мумкин…
Аросатни унутиш мумкин эмас.
Аниқ ва ноаниқликнинг хипча белини тутмаган қўл йўқ. Гоҳида қўлимиз куяди, гоҳида роҳат олади.
Аросатни сезмаслик мумкин эмас…
Аросатни унутиш мумкин. Continue reading

Китобхонлик (8)

aravaҚарашлар

ОЛТИНЧИ ПАЛАТА
Чехов деган машҳур ёзувчининг машҳур “Олтинчи палата” ҳикояси бор.
Девонахонанинг “олтинчи палата”сидаги жиннилар тақдири ҳақида ёзилган.
Ленин деган машҳур кимсанинг машҳур гапи бор׃ “Бу дунё олтинчи палатадир”.
Бу дунёни “Олтинчи палата”га айлантирмоқ истагида айтилган гап. Бир қисмини айлантирди ҳам.
“Олтинчи палата” кичик палаталарга бўлинди, олтинчи палата бўлмаслик учун.
Кейин яна бир оқпошшо “Олтинчи палата”ни тикламоққа киришди.
Аммо “Олтинчи палата”нинг ойналари синган, эшиклари қўпорилган, дўхтирлари иш ташлашга кетганлар.
Энди “Олтинчи палата”да фақат мажлислар ўтказилмоқда, ҳужжатлар имзоланмоқда деразаларни, эшикни тиклаш учун.
“Олтинчи палата”нинг собиқ хасталари эса ташқарида навбат кутиб турибдилар.
Балки “Олтинчи палата”ни ёзгани учун ўша машҳур Чеховни тақдирламоқ, мукофотламоқ масаласи навбатдагиларнинг гурунгида бош масаладир? Continue reading

Қурултой:

urgimchakuyasi

 

Нега ўзбекнинг боласи адашиб Сурияга бормоқда?

Китобхонлик (7)

kitobҚарашлар

СОТҚИН
Сотқин бўлиб туғиладилар сотқинлик тўшагида…
Сотқин бўлиб ўладилар сотқинлик тўшагида сотқинлар.
Сотқинни тарбиялаш, қалтис йўлдан қайтариш мушкул. Бу унинг ҳаёт тарзи.
Дунёда сотқинлар партияси, сотқинлар синфи тузилса, улар дарров дунёда ҳукмронликни қўлга олардилар. Сотқинга ишонмайдиган, унинг тузоғига илинмайдиган одам йўқ.
Улар фуқаролар урушини бошламайдилар.
Танклар олиб кирмайдилар майдонларга.
Одамларни ўққа тутмайдилар.
Улар кўнгил мулкида уруш бошлайдилар.
Кўнгил мулкига танкдан оғирроқ замбараклар олиб кирадилар. Улар кўнгил болаларини бешигида бўғадилар. Continue reading

Китобхонлик (6)

qalamim1Қарашлар

ҲУСНИХАТ
Дафтар варақлари оқ…
Уни гоҳида мазмун тўлдиради, гоҳида мазмунсизлик.
Гоҳида шеърлар шерик бўлади унинг оқлигига қора ҳарфлар билан, гоҳида рақамлар эгаллайди сатҳини.
Биров ўқийди ё йўқ.
Инсон чеҳраси, юзи ҳам саҳифадек оқ бўлади аввалига. Йиллар ижод қилади, балки шеър ёзар, балки рақам. Ҳамма ўқий олмайди.
Чунки болакай варақни чизиб ташлаганидай, йиллар ҳам кўпинча бу икки саҳифани чизиб-чизиб ташлайдилар.
Мавҳум чизиқлар…
Йилларнинг қўлини тутиб ёзишга, чизишга биров эмас ўзимиз ўргатамиз.
Муаллимга боғлиқ ҳуснихат ҳамма вақт …. Continue reading

Китобхонлик (5)

jmҚарашлар

УМР ЙЎЛДОШИ
Аёл … заифа дейдилар.
Аёл … сочи узун ақли калта, дейдилар.
Аёл … унинг айтганини тескарисини қил, дейдилар.
Аёл… уни қамчи остида сақла, дейдилар.
Аммо ҳамма эрлар заифанинг олдида заиф бўладилар.
Сочи узун ақли калтадан маслаҳат оладилар.
Унинг айтганини тескарисини эмас, айнан ўзини қиладилар.
Уни қамчи остида тутганлар, қамчи остига тушадилар.
Нима бу? Инкорни инкор қилишми?
Ё ҳақиқатдан қочиб, ҳақиқатга йўлиқишми?
Аслида аёл эрининг гуноҳ ташувчисидир. Continue reading

Китобхонлик (4)

kitobҚарашлар

ТАРИХ
Энг ростгуй ва энг ёлғончи донишманд – тарих.
Сен ростгўй бўлсанг, ҳақиқатни сўзлайди у.
Ёлғончи бўлсанг сени алдайди.
Унинг эртакларисиз яшай олмайсан, қулоқларинг битиб қолишидан қўрқасан.
Ростгўй бўлсанг, ўзинг ёлғон тарихга айланасан ҳақиқатни тинглайвериб.
Ёлғончи бўлсанг, рост тарихга айланасан ёлғонни ўрганавериб.
Биринчи йўлни танлаш ҳуқуқи йўқ. У мажбурийдир ростгўйларга.
Иккинчи йўлни танлаш ҳуқуқи бор. У ихтиёрийдир ёлғончиларга.
Бу ҳам тарихнинг ҳукми.

ЭРКИНЛИК
Бутун дунёни бирлаштирувчи ягона дин бор. Бу эркинлик дини.
Уни сақлаб қолиш учун кураш боради диндорлар ичида.
Уни йўқотиш учун жанг боради динсизлар жабҳасида.
Эркинлик динининг душманлари кўп. Улар тиш-тирноқларигача қуролланганлар, кучлидирлар. Енгиб бораётирлар, фақат, фақат, эътиқод чалажонлигидан. Continue reading