Китобхонлик (4)

kitobҚарашлар

ТАРИХ
Энг ростгуй ва энг ёлғончи донишманд – тарих.
Сен ростгўй бўлсанг, ҳақиқатни сўзлайди у.
Ёлғончи бўлсанг сени алдайди.
Унинг эртакларисиз яшай олмайсан, қулоқларинг битиб қолишидан қўрқасан.
Ростгўй бўлсанг, ўзинг ёлғон тарихга айланасан ҳақиқатни тинглайвериб.
Ёлғончи бўлсанг, рост тарихга айланасан ёлғонни ўрганавериб.
Биринчи йўлни танлаш ҳуқуқи йўқ. У мажбурийдир ростгўйларга.
Иккинчи йўлни танлаш ҳуқуқи бор. У ихтиёрийдир ёлғончиларга.
Бу ҳам тарихнинг ҳукми.

ЭРКИНЛИК
Бутун дунёни бирлаштирувчи ягона дин бор. Бу эркинлик дини.
Уни сақлаб қолиш учун кураш боради диндорлар ичида.
Уни йўқотиш учун жанг боради динсизлар жабҳасида.
Эркинлик динининг душманлари кўп. Улар тиш-тирноқларигача қуролланганлар, кучлидирлар. Енгиб бораётирлар, фақат, фақат, эътиқод чалажонлигидан. Continue reading