Фейсбукдаги қутловлардан

jm_kamrontuygaОлтмишнинг олқишлари

Носир Зокир:

Ассалому алайкум азиз укам. Туғилган айёмингиз муборак бўлсин. Мени армоним бор. Сиз билан телефонда гаплашаверганман-у қўлингизни сиқиб кўришмаганман. АҚШга борганда кўриша олмадим.Сизни қаҳрамонликларингизни одамлар ҳалига ча гапириб юришади. Қилинган иш изсиз кетмайди. Уки Илоҳим умрингиз зиёда бўлсин. Ватанда кўришиб, Наманган ва Самарқанд боғларида Ўзбекона ошлар ейиш насиб этсин. Носир.

 Ж.М: Қадрли Носир ака! Умидки армонларимизни енгишга ҳали имкон бўлади. Масофалар узоқ, аммо кўнгиллар яқин, кўришмаган бўлсакда мақсадларимиз кўриштириб юрибди, сўзларимиз кўриштириб юрибди… Continue reading

Абдуфаттоҳ Маннопов

Суратда: Ботир Норбоев, Баҳодир Чориев, Жаҳонгир Маматов ва Абдуфаттоҳ Маннопов

Суратда: Ботир Норбоев, Баҳодир Чориев, Жаҳонгир Маматов ва Абдуфаттоҳ Маннопов

ТАФАККУР, ҲАҚҚОНИЯТ, ШИЖОАТ
Таниқли адиб, тилшунос ва сиёсатчи
Жаҳонгир Маматов 60 – ёшда

Жаҳонгир Маматовнинг ижоди ва ғайрати ўзбек миллатининг ҳақиқатни билиши, зулм кишанларини парчалаши, озод ва фаровон бўлиши учун қилинаётган олиҳимматдир. «Туронзамин» баъзан тўхтаса, жафокаш ўзбекни қамраган зулмат қуюқлашади, дардларига даво излаш сустлашади. «Туронзамин» машъали ҳеч – бир кун ҳам, бир дақиқа ҳам сўнмасин!

Эл истаги

Ўзбекистонда чорак асрдан зиёд давр мустабид Ислом Каримов, унинг малайлари ва кўппаклари ўзбек ва ўзбекистонликларни талаш, қамаш ва ўлдириш, Конституция ва қонунларни бузиш эвазига “ушлаб” турган ҳокимиятни қўлдан чиқармаслик учун ҳар қандай ёлғон, қабоҳат, жиноят ва ваҳшийликдан қайтмасликларини ошкор қилди. Continue reading

Қутлов

ulughbekУлуғбек Бакиров׃

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум!

Қадрли Жаҳонгир ака!

Сизни муборак таваллуд айёмингиз билан шахсан ўз номимдан ҳамда оиламиз номидан чин дилдан табриклайман! Сизга узоқ умр, тан-сиҳатлик, оилавий бахту саодат, ишларингизда омад тилайман! Қалбингиздаги барча ниятларингиз рўёбини Яратгандан сўрайман!

Сизга дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилайман! Ҳамиша саломат бўлинг!

Келаси қутлуғ айёмларни жонажон Ватанимизда дўстларимиз ва яқинларимиз даврасида, хурсандчиликда қарши олишликни насиб айласин! Continue reading

Абдуфаттоҳ Маннопов

Жаҳонгир Маматовга қутлов!

Жаҳонгир Маматовнинг таваллуд топган, гўзал 55-ёшлиги билан қутлайман!

Агарда унинг кимлигини билмаган киши        тасодифан  топилса, бу катта ютқозувни “Туронзамин” журнали саҳифалари билан танишиб, илғаши, тушуниши осон.

Миллат “доҳийлигига” хозиргачан даъвогарлар, ўз моҳиятини кўрсата бошлаган, Зулимбошининг, хизматига  лаббай деб, унинг “думи” бўлиб, унинг қилмишларини хастпўстлашга, оқлашга отилган пайт бўлганига тарих шоҳид.  Шу давр, Миллатвакили  Жаҳонгирнинг,  матонат, ғайрат билан юртимизда зулимкорлик тизимини ўрнатилишига қаршилик кўрсатиши ва   олий минбардан туриб, Зулимбошига “ҳокимият онангизни маҳрига тушган эмас” деб, уни кескин танқид этиши, элимиз тарихининг ҳурриятпарварлик жабҳасига  ўчмас ҳарфлар билан битилди. Continue reading