Абдуфаттоҳ Маннопов

Жаҳонгир Маматовга қутлов!

Жаҳонгир Маматовнинг таваллуд топган, гўзал 55-ёшлиги билан қутлайман!

Агарда унинг кимлигини билмаган киши        тасодифан  топилса, бу катта ютқозувни “Туронзамин” журнали саҳифалари билан танишиб, илғаши, тушуниши осон.

Миллат “доҳийлигига” хозиргачан даъвогарлар, ўз моҳиятини кўрсата бошлаган, Зулимбошининг, хизматига  лаббай деб, унинг “думи” бўлиб, унинг қилмишларини хастпўстлашга, оқлашга отилган пайт бўлганига тарих шоҳид.  Шу давр, Миллатвакили  Жаҳонгирнинг,  матонат, ғайрат билан юртимизда зулимкорлик тизимини ўрнатилишига қаршилик кўрсатиши ва   олий минбардан туриб, Зулимбошига “ҳокимият онангизни маҳрига тушган эмас” деб, уни кескин танқид этиши, элимиз тарихининг ҳурриятпарварлик жабҳасига  ўчмас ҳарфлар билан битилди.

Жаҳонгир Маматов, Зулмбошидан, зулмкорлик тизимидан қўрқмасдан,  тап-тортмасдан,  уларнинг асил,  даҳшатли жисмини, руҳини  ва қилмишларини кўрсата билган, ҳалқ дардини “ўз юрагига санчилган тиғ” сифатида қабул этган,  китоблари, мақолалари, сиёсий, ижтимоий фаоллиги билан озодпарварлик, зуккоҳлик, ҳақиқатпарварлик, мардлик, юртпарварлик, мураббийлик кўрсата билган забардас шахс. Унинг ҳорижда “Озодлик”  радиосидаги фаолияти, Ўзбекистон конгресси ташкилотини тузиши ва унинг  ишини йўлга қўйиши,  ҳамда  сермаҳсул ижоди,  таржимонлик ва илмий фаолияти ҳам кўрсатилган иддаоларнинг тасдиқидир.

Жаҳонгир ижодида, ҳалқимизни исканжада тутиб талаётган,     тунаётган, зиндонда чиритаётган ва қираётган, энди эса уни келажакдан маҳрум этмоқчи бўлаётган, Зулимбоши ва унинг мустабид тизимини ички, чуқур,  кўпинча кўз илғамас мазмуни моҳирона ўз тасвирини топган.  Унинг асарлари, ушбу мушкул занжирни парчалаш, ижтимоий эркинликлар,  фуқоровий тенглик ва қонун устиворлиги заминига қурилган жамият,  яъни демократик тизимни яратиш билан ҳал этилишини ойдинлаштиради.

Жаҳонгир Маматовнинг, руҳияти, ижодий амалиёти ҳалқимиз зорланиб кутаётган ва интилаётган  инсонпарварлик, ҳуқуқпарварлик ва адолатпарварлик жамиятининг барпо этилишига хизмат этаётгани шак-шубҳасиздир.  Унинг ижодидаги маънавий юксаклик, руҳий теранлик, ижодий баркамоллик бундан кейин ҳам, янги асарлар дунё юзини кўришига хизмат этсин!   Камолат, бардамлик, сҳат тилайман!

Абдуфаттох Маннопов, фалсафа фанлар номзоди, доцент,
мустақил муҳолифатчи
Хьюстон шаҳри, Техас штати, АҚШ

http://www.turonzamin.org

%d bloggers like this: