ЖАҲОНГИР МУҲАММАД – 55 ЁШДА !
Таваллуд кун билан муборакбод этилувчи иншоларнинг аксариятида: “фалон ёшда ҳам тойчоқдай чопқиллаб юрибсиз, ишонгим келмайди”, дейилган ҳайратона битикларни ўқирканман у ҳайратомузликдан кўра кўпроқ масхаромузликдай туюлади.Чунки улуғ ёшларга кирган инсон гўё оғирнинг устидан, енгилнинг остидан чопқиллаб ўтиб, ҳеч вақо қилмагандай енгилтак ҳаёт кечирганга ўхшаб қоладида.
Шунинг учун ҳам ХХI аср замонавий ўзбек адабиётига асос солаётган, ўзига хос замонавий руҳ бағишлаётган етук адиб Жаҳонгир Муҳаммадни “55 ёшга кирибсизу тойчоқдай чопқиллаб юрибсиз”, дейилган қолипли ( журналистикада шаблон ҳам деб қўйишади ) калима билан сийламоқчимасман.Аксинча…
Асрнинг замонавий ўзбек адабиёти асосчиси , жасоратли журналисти, зукко сиёсатчиси, манаман деган ҳукумат мухолифларининг устуни Жаҳонгир Муҳаммадни куч-қувватга тўлган от каби озодлик учун кураш юкини кўтариб бораётган азамат инсон дегим келди.Умуман олганда асрнинг буюк кишилари рўйхати тузиладиган бўлса, унинг биринчи қаторига ЖАҲОНГИР МУҲАММАД исмини улкан зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилса арзийди.
Мен бу жойда қанчалар таъриф ёзмайин, у камлик қилади.Қуйидаги сатрлар эса 55 ёшли Жаҳонгир аканинг бунақа 55лардан яна кўпини ортда қолдириб, Ватанда юбилейлар ўтказишини тилаб ёзилган бир мужда деб билгим келди.
Дўст туғилган кун…
Сентябрнинг биринчи куни менга шодлик келади олиб,
Чунки шу кун, худди шу онда туғилгандир беназир адиб.
Дўст туғилган мен учун шу кун, дўстки содиқ ҳазрати инсон,
Эгам дўстдир ва яна бири Жаҳонгиру Муҳаммад инъон!
Ибрат учун ҳислат кўп унда, бағрикенглик касбидир гўё,
Вафоли дўст, меҳрибон ота, вафоли ёр, аҳдга вафодор.
Ҳаммасини бир жойга жаъмлаб, санагани етмайди ҳисоб,
У осмонда юлдуз ё қамар, ё нур сочган дўстгадир офтоб.
Қиёсини излайман кўпдан, аммо сира йўқдир қиёси,
Балки юзин ёритиб турган илмин нури унинг зиёси!
Туғилажак буюк кишилар минг йилларда бир бора аниқ,
Ўша дўстим Жаҳонгир билсанг, зарҳал сўзла битилган тарих!
Таъриф бисёр қай бирин аввал иншо этмак билмай шошаман,
Энди эллик беш ёш ўсибсиз, унга шунча ёшни қўшаман.
Орзум яна дўстла ватанга тез орада қайтгим келади,
Ўз уйимиз Ўзбекистонда оқ тилаклар айтгим келади.
Жаҳонгир ака, оилангиз, ёру биродарларингиз, фарзандларингиз, дўстларингиз , умуман ўзбек халқи бахтига ҳамиша соғ – омон бўлинг!Баракали умрингизга умрлар, асарларингизга асарлар асрлар бўйи қўшилаверсин!
Ризо Обид
Filed under: E'tirof |
You must be logged in to post a comment.