ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov_hoҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

РАЗОЛАТ
30 Сентябр

Биз Туркиядан Америкага келганимизда ахлоқсизлик фарқи яққол кўрингани ҳақида илгари ёзгандим. Турк матбуоти ва Истанбул ҳаётидаги очиқ ахлоқсизликни Америкада кўрмайсиз. Аммо Ҳолливуд бундан истесно. “Ҳолливуд сўлчилари” бу ерни ҳам разолат ботқоғига айлантиришга уринмоқдалар ва Лос Анжелес каби жойларда бунга эришмоқдалар ҳам. Continue reading

Advertisements

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Жаҳонгир Муҳаммад(чапдан иккинчи)нинг шахсий архивидан олинган бу суратда Пўлат Абдураҳмонов (ўнгдан учинчи) Самарқанд вилоятидан сайланган депутатлар даврасида.

Жаҳонгир Муҳаммад(чапдан иккинчи)нинг шахсий архивидан олинган бу суратда Пўлат Абдураҳмонов (ўнгдан учинчи) Самарқанд вилоятидан сайланган депутатлар даврасида.

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ПЎЛАТНИНГ МИСИ ЧИҚДИ
29 сентябр

Бугун “Узметроном” сайтида бир хабарга кўзим тушди. Унда ёзилишича, Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳрида бир неча йиллар ҳокимлик қилган Абдураҳмон Пўлатов (сайт унинг исм – шарифини янглиш берган у Пўлат Абдураҳмонов-ЖМ) АҚШга қочиб кетибди. Унинг устидан очилган жиноят иши бўйича унга шу пайтга қадар ўзлаштирган пулларини қайтариб бериш талаби қўйилгач, у жуфтакни ростлаб юборган.  Continue reading

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

inomjonИНОМЖОН ТУРСУНОВ
25 сентябр, 2009 йил

Бугун эрталаб электрон почтамни очасам, собиқ депутат танишимнинг мактуби ва у мустақиллик учун кураш йилларида топган дўстларимиздан бири-Ўзбекистон халқ депутати бўлган Иномжон Турсуновнинг тўсатдан оламдан ўтгани ҳақида ёзибди.

Вужудим ларзага келди. Сафдошинг, дўстингни йўқотиш ҳар доим оғир. Жойи жаннатда бўлсин! Тангри уни махфират айласин! У миллати учун куйиб ёнган курашчи, адиб эди.

Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jm_ahmadjonakaЙЎҚОЛГАН СИМВОЛ
23 сентябр, 2009 йил

Шу кунларда вақтим бўлганда Дaн Браунниг “Йўқолган символ” деган китобини ўқияпман. Жуда қизиқ ёзилган ва аллақачон унинг олдинги асарлари каби бу ҳам баҳс-мунозаралар уйғотмоқда. Фақат сирли масонларгина эмас, ҳатто ҳукумат ҳам бу мунозара ичида. Жумладан, биринчи бўлиб, АҚШ Марказий Разведка бошқармаси баҳсга қўшилди, лекин китобдаги фактларни рад этмади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_muhammad8ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)

ҲАЙИТ
22 Сентябр, 2009 йил

Кеча Бобур Маликов билан ҳайитлашиб, унга тафаккуримда айланаётган бир гапни айтиб бердим.

Ҳар қандай ёмон нарсанинг ҳам яхши, ҳар қандай яхши нарсанинг ҳам ёмон томони бўлади деганлар. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_muhammadҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

АФҒОНБОШИ
19 сентябр, 2009 йил

Кеча кечқурун “Си-Эн-Эн”(CNN)да Ҳамид Карзай билан суҳбатни кўрдим. У инглиз тилини дари ва паштун тиллари каби билади. Америкада яшаган ва демократияни ҳам кўрган. Аммо…

Ёдимга бир воқеа тушди. Америкага келиб, бу ерда ўн йил яшаган бир афғонистонлик ҳар куни эрталаб ўрмон-боққа қатнар экан. У болалар ўйнаши учун сақлаб қолинган ўрмон-боғни ҳожатхонага айлантириб юборибди. Охири ўша ерда яшайдиганлар полицияга шикоят қилишибди. Continue reading

Туронзамин фарёдлари (3)