Mитти роман

jm_2014-05Сажда

-Ҳей, чамандар, яна хаёлга берилдингми? Давай, давай, тезроқ ишла! Бугун бу йўлдан сани Президентинг ўтар экан. Битта хас ҳам қолмасин. Агар қолса, ялатаман!
Бу аблаҳ Петка. Ҳар кун уни сўкади. У парво қилмай, хаёлига кўмилиб ишлайверади.
Тонг. Шаҳар ухламаган. Лекин табиат ўлик. Ислом ўзини “табиат гўркови” деб билади. Барглар қуриб, тўкилаверади. Ислом супуриб кетаверади. Умри кўчада ўтади. Ўтмаса, олислардаги ота-онасининг насибаси узилади. Уларни кўрмаганига ҳам анча бўлди. Онаси касалхонадан чиқса, отаси киради. Синглисини узатишди. Унинг ҳам нони ярим экан, бутун қилиш учун Туркияда.
Исломнинг Президентга ҳурмати баланд. Уни отам, деб билади. “Бечора, жонини жабборга бериб бўзлайди, ёнидагилар бажармайди”. Ҳаммасига атрофидагилар айбдор, деб ўйлайди.
Уруснинг телевизорида унинг номини эшитиб қолса, қувониб кетади. Танқид қилишса, жаҳли чиқади: “Ахир бизга ватан берган, мустақиллик берган, илм берган зотни нега танқид қиласан, чўчқанинг авлоди!” Continue reading

Advertisements