Kitobdan boblar

O’ZINI YENGOLMAGAN, O’ZGANI YENGOLMAYDI!

Kongress kundaligi yoki birlasha olmaslikning ildizlari

Bu kitobda 2005-2010 yillardagi juda ko’p hujjatlar ilk bor e’lon qilinmoqda, jumladan, Demokratik O’zbekiston Kongressini tuzgan faollar orasidagi bahslarni aks ettirgan o’zaro yozishmalar ham. Bu yozishmalar shaxsiy bo’lmay, tashkilot faoliyati va asosan siyosat, muxolifat, muxolifatchilar, hukumat bilan bog’liq bo’lgani uchun ularni e’lon qilish shart deb o’yladim. Chunki bu bizning xatolarimizni tahlil qilish va birlasha olmaganimiz ildizi nimada ekanligini ko’rsatadigan ko’zgudir. Continue reading

Advertisements

Китобдан боблар

ЎЗИНИ ЕНГОЛМАГАН, ЎЗГАНИ ЕНГОЛМАЙДИ!

Конгресс кундалиги ёки бирлаша олмасликнинг илдизлари

Бу китобда 2005-2010 йиллардаги жуда кўп ҳужжатлар илк бор эълон қилинмоқда, жумладан, Демократик Ўзбекистон Конгрессини тузган фаоллар орасидаги баҳсларни акс эттирган ўзаро ёзишмалар ҳам. Бу ёзишмалар шахсий бўлмай, ташкилот фаолияти ва асосан сиёсат, мухолифат, мухолифатчилар, ҳукумат билан боғлиқ бўлгани учун уларни эълон қилиш шарт деб ўйладим. Чунки бу бизнинг хатоларимизни таҳлил қилиш ва бирлаша олмаганимиз илдизи нимада эканлигини кўрсатадиган кўзгудир. Continue reading

“Конгресс кундалиги” китобидан боблар

Bаҳсларга бошлаган сўқмоқ йўл…

2005 йил. 24 Июн. Шу кунларда ҳамманинг хаёлида битта савол айланмоқда: “КАРИМОВ ҚАЧОН КЕТАДИ?”.  Кимдан хат олмайин шу савол бериларди. Лекин ёшлар бу ҳақда очиқ бир нарса ёзмас, интернетдан чўчир, баҳсдан узоқ туришга интилар эдилар. Уларни баҳсга тортиш учун  шу мавзуда бир кичик мақола ёздим. Кутилмаганда қизғин муҳокама бошланди. Баҳс кўпроқ диний мавзуга бурилди. Ўша пайтда айтилган гаплар бугун ҳам такрорланаётгани “Биз бир нуқтада музлаб қолдикми?” ёки “Бу мангу баҳсми?” деган фикрга ҳам олиб боради.

Мана ўша кичик мақола ва баҳсни ўқиб кўринг, “Кеча қаерда эдик?” ва “Бугун қаердамиз?” деган саволларга жавоб топсангиз, зора.

“КАРИМОВ ҚАЧОН КЕТАДИ?”

Андижон воқеалари ва кейинги жараёнлардан кейин жуда кўп ўқувчилар “Каримов қачон кетади?” деб сўрамоқдалар. Кўпчиликда гўё яқин кунларда жиддий бир ўзгариш бўладиган кайфият пайдо бўлган. Бу бир жиҳатдан яхши ва иккинчи жиҳатдан ёмон.

Шунинг учун яхшики, бундай кайфият Каримов режимини истамаганларни бирлаштиради. Шунинг учун ёмонки, ҳеч нарса бўлмаётганидан қаттиқ тушкунлик туғилади. Continue reading