Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

essiya_jm_nutq30. ХУЛОСА ЎРНИДА

Сиёсат ҳам санъат дейишади. Аслида санъат ҳам сиёсатдир. Сиёсат санъат эканлиги сезилиб қолганда, емирила бошлайди. Санъат ҳам сиёсатлиги билиндими ”оёғи синади”. Санъатнинг гўзал бир бўлаги – рақс, ўйин. Сиёсатнинг ҳаром бир бўлаги – ўйин. Бири театр, томоша саҳнасида, кичик давраларда ҳукм сурса, иккинчиси  жуда ўлкан саҳнада – мамлакат, дунё саҳнасида “жилва” қилади.

Бугун бизнинг юртимиз саҳнасида – ҳам сиёсат, ҳам санъат саҳнасида ифтихорга айланган ҳаёсиз ўйинлар кўпайиб кетди.

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси қабул қилинган сессия арафасида мамлакатда террор бошланган, диктатура қулоч ёзганди. Мухолифат қатағонга олинган, қувғин, сургунлар бошланганди. Сессия ҳам ана шу руҳ, ана шу кайфиятда ўтди. Бош қонун деярли муҳокамасиз қабул қилинди. Шу куни кечқурун президент пойтахтнинг  “Наврўз” кошонасида миллатвакилларига, сарой аъёнларига зиёфат берди.

Зиёфат оқшоми президентнинг кўзларидаги таҳлика йўқолмаганди. У шу куни қандайдир нохуш хабар олгани сезилиб турарди. Сессияга киришда депутатларни лазерли махсус ускуналар ёрдамида “божхона”дан ўтказишди. Аёл депутатлардан бирининг сумкасидан темир кулдон чиқиб қолди. Ярим соат сўроқ қилишди. Биз кулдик: “Агар кулдон билан кимнингдир жонига  қасд қиладиган бўлса, демак япон мактабида ўқиган”. Continue reading

Advertisements

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jm_199629. “ЭРК” ГАЗЕТАСИ

1993 йил…

Бир куни эрталаб уйга Президентнинг котиби қўнғироқ қилди. Одатда ёрдамчиси Крайнов телефон этарди. Нега бу сафар котиб “сафарбар” бўлди? Ҳайрон бўлмадим. Чунки Каримов гап атрофга ёйилмаслигини истаса, ишни котибига топширарди. Котиб “тош” каби одам. Бориб урилган жойидан қон оқса оқарди, лекин миқини чиқармасди.Ўзига доғ юқтирмасди.

-Сизни сўраяптилар! – деди у салом-аликдан кейин.

Икки кун олдин Каримов билан учрашаман, деб борганимда баҳона топишганди. Шуни эслатдим.

-Ока, худди бегонага ўхшаб гапирасиз-а? Биласиз-ку, бу саволларга биз жавоб бера олмаймиз. Кейин ўша пайтда жуда банд эдилар,-деди у.

-Биламан, лекин “йўқ” деган қароримни юмшатиброқ айтмоқчи эдим-да. Яъни сизга оғир ботмасин деб…

-Ҳа, боплайсиз-а?! Биласиз-ку “йўқ” деган сўзни кириб айта олмайман. Ҳатто “тополмадим” деган сўз ҳам бошимизнинг кетишига сабаб бўлади.

-Сизнинг бошингиз кетса, кейин ўзлари ҳам бошсиз қоладилар-ку?- деб ҳазиллашдим. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

inomjon28. ИНОМЖОН ТУРСУНОВ

Каримовнинг қаршисига чиққан депутатлардан яна бири Иномжон Турсуновдир.  Каримовни сессияда президент этиб тайинлашаётган куни жуссаси кичик бир йигит ўртадаги микрофон олдида оёқда туриб гапира бошлади. Қўлида бир даста қоғоз бор эди. Унинг товуши нозик бўлсада ўша кезда зални титратиб юборганди.

-Сизлар кимни президентликка сайлаяпсизлар? Бу одам қўшиб ёзишга аралашган. Мана ҳужжатлари…

У жуда катта рақамларни айта бошлади ва Анишчев бошчилигидаги Москва “десантлари” уни сақлаб қолганини урғулади.

Ўша кезда бундай гапларни айтиш катта жасорат талаб қиларди ва баъзилар учун бу қўрқинчли эди, шунинг учун ҳам залдаги кўпчиликнинг дами ичига тушди.

Раислик қилувчи дарҳол микрофонни ўчирди. Иномжоннинг товуши эшитилмай қолди. У кейин президиум томонга қараб юрди ва қўлидаги ҳужжатларни раислик қилувчига узатди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

murod27. МУРОД

-Ислом ака, одамларингиз мени ўлдирмоқчи бўлишди,-деди  Мурод Жўраев бир куни  Каримовга.

У Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси, Қашқадарё вилоят кенгаши депутати ва Ўзбекистон Олий Кенгашининг қонунчилик қўмитаси аъзоси эди.

Каримовнинг ранги оқариб кетди. Бир менга қаради ва бир Муродга. Кейин:

-Одамларим бўлганини қаердан билдингиз? Пешонасига ёзиб қўйган эканми?-деди Муродга дарҳол ва  каминага юзланиб,- Сизлар бу масалани ҳам ўрганишга киришибсизлар-ку?!-деди.

-Биз Ошкоралик қўмитасида бу масалани бугун муҳокама қилдик…,-дея гап бошлаган эдим, Каримов гапимни бўлди.

-Ҳали миш-мишдан иборат бўлган нарсани қандай қилиб муҳокама қиласизлар, бу Олий мажлисми ёки милициями? Қанақа қўмита сизлар, призидиумга талаб қўясизлар? Ўзларингни ким деб ҳисоблаяпсизлар? Шаҳар бедарвоза қолдими? Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

qamoq26. САМАНДАР

Ислом Каримов жуда ҳам қўрққан одамлардан бири Самандар Қўқоновдир.

Самандар Қўқонов асли форишлик. Отаси Совет даврида тадбиркор бўлган. Битта қўйини иккита қилган ва охирида юзтага етказган ҳамда “Бизнинг давримизда бойлар бўлмаслиги керак” деган режимнинг қувғинига учраган оддий чўпон бўлган.

-Тошкентдан бориб “Қўйларингиз қани?” дейишса чорвасини Қозоғистонга ҳайдаб қўйган бўлар, агар Қозоқлардан текширувчи келса, қўтонни Фориш томонда қурар, хуллас ўз молига ўзи хўжайинлик қила олмас экан,-деб ҳикоя қилганди у отаси ҳақида.

Аммо отасининг қўйлари акасига қолган. Унга ўтгани эса тадбиркорлик, ишбилармонлик. У Форишда бир ҳисобчига ёрдамчи бўлганида:

-Чўтни бунчалик секин ишлатмайдилар!-деб кетиб қолганни айтганди.

У ўшанда чўтдаги тошларни битталаб санаб ўтирган одам ҳисобчи эмас, балки чўтнинг тошларини санашни бармоқларига юклаган ва қарамасдан “чўт урадиган” одам ҳисобчи бўлиши кераклигини орзу қилган.

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик қонда бўлади, деганлари рост. У кўп ўтмай шаҳарга кетади ва Горбачевнинг қайта қуриш йилларида замоним келди деб ўйлайди. Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган нефтни қайта ишлаш корхонасига бошлиқ бўлгандан кейин эса дарҳол кўзга ташланади. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

iak25. ШОВРУҚ

1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессиясида Президентлик лавозими ҳақидаги қарорни қабул қилиш ва Каримовни сайлаш бошланганда Шовруқ сўз сўради. Лекин дўппини салла қилиб кўрсатиш даражасида устамон бўлган мажлис раиси Мирзаолим Иброҳимов унга сўз бермади. Шовруқ ўрнидан туриб гапира бошлади. Унга микрофон керак эмас эди. Унинг гуриллаган товушини мажлислар залининг ҳар жойидан ҳам эшитса бўларди. Шовруқ: “Мен бу одамни Қашқдарёдан биламан. Бу одам президентликка лойиқ эмас. Агар президент бўлса, ҳаммангиз пушаймон бўлиб қоласиз ҳали…” деди.

Шовруқ қўли билан минбарга ишора қилиб гапирар экан, Каримов қизариб кетди. Микрофоннни жаҳл билан олдига тортди. Лекин нимадир эсига тушган кишидек яна микрофонни раиснинг олдига сурдида “ Бас қилинг майнавозчиликни” деди.  Музокаралар тўхтатилиб, “бир овоздан” президентлик лавозими ташкил қилинди ва “бир овоздан” Каримов сайлаб юборилди.

Иосиф Сталин тарихни ўзи ёздиргани каби қолдиришни истаб гувоҳларни йўқотишга киришганини бугун гапиришга ҳожат ҳам йўқ. Лекин тарихнинг у бекитган саҳифалари бугунга келиб очилди. Сталин даврида ўлдирилганлар ҳақидаги малумотларга қарасангиз, бирига “Қамоқда ўзини осди”, бошқасига “Миясига қон қуйилди”, кейингисига “Оғир хасталикдан ўлди” деган хулосалар қўйилган. Лекин уларни ўлдиришганди… Continue reading

Бу ҳам бир гап

barmoq”Сичқон”нинг ўрнини бармоқ эгаллади

“Узр,  сизни отиб ўлдирибман!”

ХХХ

Чегарада қурол турган бўлса, барибир бир кун отилади.

ХХХ

Американинг энг бойларидан бири қора танли Опра деган аёл. Америкада туғилган. Лекин ёрдамини бобо юрти Африкага жўнатади. Мактаблар очади. Қишлоқларни обод қилади. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлайди. Олийгоҳларда ўқиш учун ёшларга грантлар ажратади… Уни ”Мард, ҳомий аёл” дейишади.

Дарвоқе, Россиянинг энг бой,  “қора танли”лари ҳисобланган  ўзбекларчи? Continue reading