Болалар ўлими эмас, бола туғилиши, айниқса, сарой боласининг туғилиши матбуотнинг бош воқеаси.
ХХХ
Ифторларни кўриб тўйлар уялиб қолмоқда.
ХХХ
Гулнора Каримова Қўқонга сафари ҳақида ёзибди. Отасининг 1989 йилдаги сайловолди ҳолатини эслатди. Ўшанда Ислом Каримов камчиликларни очиқ танқид қила бошлаганди.
ХХХ
Катта урушлар чегарадаги кичик отишмалардан бошланади. Олди олинмаса охири олов!
ХХХ
Сиёсат таназзулга учраган жойда баҳс мавзуси спортга кўчаркан.
ХХХ
Қўлидан интернет тортиб олинган одам кўр ва соқовдек бўлиб қолади.
Қўлидан интернет тортиб олинган гуруҳ сиёсий ўликка айланади.
Қўлидан интернет тортиб олинган халқ-чи?
Дарвоқе, интернетдан олдин қандай яшагандик?
У пайтда ҳаёт интернатдан иборат эди.
ЖМ.
Filed under: Fikrlar |
Leave a Reply