Бир кун Ислом Каримовнинг номига ёзилган шикоятни Крайнов “Сиз кўриб чиқар экансиз”, деб менга берди. Кейин Каримовнинг ҳузурига кирганимда у:
-Яхшилаб кўриб чиқинг-чи, орқасида нима гап бор? Бу эшак Турсунов ҳам жонга тегди. Аблаҳнинг бурнини ерга ишқаламоқ керак!- деди.
Аввал жиззахлик депутат Мели Қобиловга сим қоқдим:
-Юздан зиёд оқсоқол имзо чеккан шикоят бор. Шуни текширишда сиздан ёрдам олмоқчи эдим,-дедим.
-Нима ҳақда ёзишган экан? -деб сўради Мели ака.
-Турсунов ҳақида,- дея жавоб берар эканман, кўнглимдан ўтган саволни ҳам сўрай қолдим. -Нега вилоят раҳбари ҳақида нафақахўр оқсоқоллар ёзиб юришибди? Яна бир эмас, юздан зиёд киши имзолаган. Бунинг устига улар бу хатни олиб, президент девонига келишган экан.
-Жаҳонгиржон, овора бўлманг, калаванинг учи Каримовнинг ўзига бориб тақалади. Менинг ҳузуримга ҳам ўнлаб жабрдийдалар келдилар. Текширдим, текширтирдим шикоятлари тўғри. Кейин жумҳурият прократураси, Халқ назорати қўмитаси, Олий кенгаш ҳайъатига чиқдим. Оқибат нима бўлди, ҳозир ўзимни кузатиб юришибди. Мени сессияда “сайратган”, номимни шикоятчига чиқарган ҳам шу масала. Аввалига сотиб олишга уринишди, кейин қўрқитишди, бу ҳам ишларига ярамади, сўнгра олдинги иш жойимдан “Бунинг ақли ерида эмас, шу боис ҳайдалган” деган ҳужжат қилдириб, газетага ёзишди. Continue reading
Filed under: ИАК | Tagged: Жаҳонгир Маматов, Жиззах, Islom Karimov, Jahongir Mamatov | 1 Comment »
You must be logged in to post a comment.