Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

qamoq26. САМАНДАР

Ислом Каримов жуда ҳам қўрққан одамлардан бири Самандар Қўқоновдир.

Самандар Қўқонов асли форишлик. Отаси Совет даврида тадбиркор бўлган. Битта қўйини иккита қилган ва охирида юзтага етказган ҳамда “Бизнинг давримизда бойлар бўлмаслиги керак” деган режимнинг қувғинига учраган оддий чўпон бўлган.

-Тошкентдан бориб “Қўйларингиз қани?” дейишса чорвасини Қозоғистонга ҳайдаб қўйган бўлар, агар Қозоқлардан текширувчи келса, қўтонни Фориш томонда қурар, хуллас ўз молига ўзи хўжайинлик қила олмас экан,-деб ҳикоя қилганди у отаси ҳақида.

Аммо отасининг қўйлари акасига қолган. Унга ўтгани эса тадбиркорлик, ишбилармонлик. У Форишда бир ҳисобчига ёрдамчи бўлганида:

-Чўтни бунчалик секин ишлатмайдилар!-деб кетиб қолганни айтганди.

У ўшанда чўтдаги тошларни битталаб санаб ўтирган одам ҳисобчи эмас, балки чўтнинг тошларини санашни бармоқларига юклаган ва қарамасдан “чўт урадиган” одам ҳисобчи бўлиши кераклигини орзу қилган.

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик қонда бўлади, деганлари рост. У кўп ўтмай шаҳарга кетади ва Горбачевнинг қайта қуриш йилларида замоним келди деб ўйлайди. Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган нефтни қайта ишлаш корхонасига бошлиқ бўлгандан кейин эса дарҳол кўзга ташланади. Continue reading