Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (17)

-Дунёда фожиалар рўй берганда одамлар дин, мазҳаб, ирқ демасдан бирлашиб ёрдамга ошиқадилар, шундай эмасми?
-Ундай эмас, агар шундай бўлганда Каримов давридаги фожиалар Ўзбек мухолифатини, умуман ўзбекистонликларни бирлаштирган бўларди.

ХХХ

-Истеъдодим бор, лекин бирор жойга ишга ўта олмаяпман…
-Ҳа… истеъдод билан ётиб бўлмайди.

ХХХ

-Чет элга кетиб қолган мухолифатчи қайтиб келиб президент бўлиши мумкин-ми?
-Албатта, агар у бекор юрмасдан, икки давлат ўртасида қўшма корхона тузса, унга ўзи президент бўлиши мумкин. Continue reading

Advertisements

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Адолат тикланмаган жойда қиёмат қойим бўлади

“Қиёмат куни” ҳақида Фарғона.ру мухбирининг саволларига жавоблар

Фарғона.ру мухбири׃ Жаҳонгир ака, романнинг айнан бугун пайдо бўлиши ва унга айнан ана шундай ном қўйилиши ортида нима турипти, ақлни йиғиб олишга чақириқми ёки аниқ келаётган воқеалик ҳақида огоҳлантиришми?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Маълумки, тарихий роман маълум бир даврнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий расмини чизади. Бу расмнинг олдинги қаторида бугунги воқеалар, бугунги тарихий шахслар туради. Бугунги воқеалар эса қирғин-баротга боғланиб қолмоқда. Китобнинг ёзилиши ана шу қирғин – Ўш ва Жалолободда юз берган катта ЖИНОЯТ, унинг яқин тарихдаги илдизлари ҳақидадир. Continue reading

Jahongir Muhammad:Adolat tiklanmagan joyda qiyomat qoyim bo’ladi

“Qiyomat kuni” haqida Farg’ona.ru muxbirining savollariga javoblar

Farg’ona.ru muxbiri׃ Jahongir aka, romanning aynan bugun paydo bo’lishi va unga aynan ana shunday nom qo’yilishi ortida nima turipti, aqlni yig’ib olishga chaqiriqmi yoki aniq kelayotgan voqealik haqida ogohlantirishmi?

JAHONGIR MUHAMMAD׃ Ma’lumki, tarixiy roman ma’lum bir davrning siyosiy, ijtimoiy, iqtisodiy va ma’naviy rasmini chizadi. Bu rasmning oldingi qatorida bugungi voqealar, bugungi tarixiy shaxslar turadi. Bugungi voqealar esa qirg’in-barotga bog’lanib qolmoqda. Kitobning yozilishi ana shu qirg’in – O’sh va Jalolobodda yuz bergan katta JINOYaT, uning yaqin tarixdagi ildizlari haqidadir. Continue reading

“Ҳамма йўллар Римга бошлайди”

Ассалому алайкум яхшилар!

Мана ҳаш-паш дегунча икки ҳафта ҳам ўтиб кетди ва бугун уйга қайтдик.

“Ҳамма йўллар Римга бошлайди”. Бундан икки минг йил олдин айтилган бу гап бугун ҳам кучини йўқотмабди. Дунё, динлар, санъат ва адабиёт, демокартия ва диктатура тарихини, моҳиятини англаш учун Рим, Помпей, Неапол, Сиена, Пиза, Флоренция, Венеция, Мурано, Милан, Сицилияга ҳам бориш керак экан. Continue reading

Karimjon Muhammadjonov: Jahongir Muhammadning xatolari

Hukumatimiz yigirma yildan beri Jahongir Muhammad kabi xalqimiz sevgan kishilarga qarshi ba’zida “Xushev”, ba’zida “Sharipov”, ba’zida “Haripov” bo’lib hujum qilib turadi. Ularni yomon otliq qilish uchun ularga tuhmat uyushtiradi, ularga qarshi fitna qiladi, ig’vo tarqatadi. Bunda mashhur fitnakor Ismat Xushev ayniqsa, qo’l kelmoqda. U tez-tez Jahongir Muhammadga tuhmatlar qilib turadi. Continue reading

Муҳтарам мухлисларга

Икки ҳафталик сафарга чиққаним боис “Қиёмат куни” китобининг давомини қайтганимдан кейин ёзаман.

Сафар таассуротлари ибратли бўлади деган умиддаман ва сиз учун ҳам қизиқ бўладиган воқеотларни “териб” қайтишга ҳаракат  қиламан.

Келаётган ҳайитингиз муборак бўлсин!

Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (16)

-Нега чинорлар кесиб ташланиб, ўрнига арча экилмоқда?
-Чунки арчанинг соясида тўпланиш мумкин эмас.

ХХХ

-Яп-янги компютерим ишламай қолди. Ким бузган бўлиши мумкин?
-Вируслар! Continue reading