Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (17)

-Дунёда фожиалар рўй берганда одамлар дин, мазҳаб, ирқ демасдан бирлашиб ёрдамга ошиқадилар, шундай эмасми?
-Ундай эмас, агар шундай бўлганда Каримов давридаги фожиалар Ўзбек мухолифатини, умуман ўзбекистонликларни бирлаштирган бўларди.

ХХХ

-Истеъдодим бор, лекин бирор жойга ишга ўта олмаяпман…
-Ҳа… истеъдод билан ётиб бўлмайди.

ХХХ

-Чет элга кетиб қолган мухолифатчи қайтиб келиб президент бўлиши мумкин-ми?
-Албатта, агар у бекор юрмасдан, икки давлат ўртасида қўшма корхона тузса, унга ўзи президент бўлиши мумкин.

ХХХ

-Назарбоев билан Каримовнинг фарқи нимада?
-Назарбоев ўз халқининг, Каримов эса бошқа халқнинг раҳбари, фарқ шунда.

ХХХ

-Отаси ишдан кетгандан кейин, Гулнора Каримова фамилиясини ўзгартирса, нима деб ўзгартириши мумкин?
-Отасининг ўрнига келадиган одамнинг фамилиясини айтсангиз, саволингизга аниқроқ жавоб қайтариш мумкин.

ХХХ

-Агар қанжиқдан юртбоши чиқса, нима бўлади?
-Қандай қилиб, қанжиқ яна қанжиқ бўлиши мумкин?

ХХХ

-Агар АҚШга Каримов президент бўлса, нима бўлади?
-Бутун дунё Ироққа, Гуантанамо эса Жаслиққа айланади ва демократия ҳам ислоҳ қилиниб, ундан “д” ҳарфи юлиб ташланади.

ХХХ

-Нега ўзбеклар “Революция, революция!” деб кўчаларга чиқмайдилар.
-Чунки улар “Р” ҳарфини “Й” деб, “В”ни эса “Б” деб талаффуз қиладилар, шу боис хато қилиб қўямиз, деб қўрқадилар.

ХХХ

-Нега бунча Каримовни мақтайсизлар? Халқни ўйламайсизларми?
-Қачон сиз президент бўлсангиз сизни ҳам мақтаймиз, халқ билан эса неча пуллик ишимиз бор!

ХХХ

-Саволимга мазза қилиб кулган бўлсаларингиз керак?
-Йўқ, мазза қилиб, тиржайдик!

ХХХ

-Нега ўзбеклар кўпчилик бўлганда Каримовни мақташади ва якка қолганда ёмонлашади?
-Чунки ёлғиз қолганда ўзига бек, ўзига хон, Ўзбекдир!

%d bloggers like this: