Posted on March 12, 2013 by Jahongir Muhammad

Аҳад Андижон
27.Танқид танинга ёқмас
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганда уни биринчи бўлиб Туркия жумҳурияти таниганди. Бунга жавобан Ўзбекистон Президенти 1991 йилнинг 16 – 19 декабрида биринчи расмий зиёратини Анқарага қилди.
Ўшанда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида алоқа, транспорт, иқтисод, савдо-саноат ҳамкорлиги шартномалари имзоланди. Айни пайтда икки жумҳурият ўртасида маданият, таълим ва технология ҳамкорлиги хусусида протокол имзоланди.
Шундан буён икки мамлакат муносабатлари гоҳ юксалиб, гоҳ дебсиниб, гоҳида эса орқага чекиниш билан давом этмоқда.
Рамзий ўхшатиш қиладиган бўлсак, Ўзбекистон – Туркия муносабатларини йилнинг тўрт фаслига ўхшатиш мумкин. Муносабатлар осмонида гоҳида қуёш, гоҳида булут кўриниб тураркан. Туркия томони Ўзбекистоннинг барча инжиқликларига дош бериб келди. Чунки яқинда мустақиллигига эришган қон-қардоши билан жиққамушт бўлишни истамасди. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on March 6, 2013 by Jahongir Muhammad
26.Ғайриўхшашлик
Ўзбекистонда мухолифатчилар устидан бошланган суд ниҳоясига етганда Туркияда ҳам мухолифат партиясига мансуб миллат вакилларидан иборат уч кишининг суди тугади.
Ўзбекистонда собиқ миллат вакили Мурод Жўраев 12 йил ва бошқалар ҳам турли жазо муддатларини олдилар. Туркиядаги миллат вакиллари эса икки ярим йил давом этган суддан кейин оқландилар. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on March 4, 2013 by Jahongir Muhammad
25.Изоҳга ҳожат йўқ
Туркия раҳбарлари сафарга чиқишаркан, мухбирлардан ташқари газеталарнинг машҳур ёзувчилари ҳам ҳайъатга қўшилади. Ўзбекистонга Бош вазир Тансу Чиллар билан борганда ана шундай ёзувчиларнинг таассуротлари Туркияда шов-шувларга сабаб бўлди. Қаранг нималарни ёзишди׃
Муҳаррам Сариқоя: Ҳайъатимиз Ўзбекистонда кенг ёйилган ич кетма хасталигидан жиддий равишда қўриқланди. Бош вазир Чиллар учун ичимлик суви ва шарбатларга қўшиладиган муз Анқарадан олиб борилди. Ҳайъат аъзолари жумраклардан оқиб турган сувдан қўлланмасликлари ва халқ учун очиқ жойларда овқат емасликлари учун огоҳлантирилдилар.(“Ҳуррият” 10 июль,1995).
“Зиёфат чоғида Чиллар ”Ўзбекистонда бир ой қолсам, орамизда таржимонга эҳтиёж қолмайди,” деганди, Каримов “Унда сизни умуман қайтариб юбормайман,” деди. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on March 1, 2013 by Jahongir Muhammad
24. Қримдан Анталияга
Амир Олимхон Оқпошшонинг мулки доирасидан Ялтаю Аччисувда, яъни Кисловодскда бир парчадан ер сотиб олиб, истироҳат маркази қургандан буён феодализмдан социализмга ўтган Ўрта Осиё йўлбошчилари хоҳ мусулмон, хоҳ коммунист бўлсинлар, шу жойларда таътил кечирардилар.
Ёз ойлари Кремлнинг тўраларидан тортиб, вилоятларнинг саркотибларига қадар Ялтани ихтиёр этардилар. Нари борса Сочи ёки Кисловодскда дам олардилар. Замонлар ўзгарди. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | 2 Comments »
Posted on February 28, 2013 by Jahongir Muhammad
23. Заргарлик мактаби
Олтин…
Дунё иқтисодий тарозисининг бир палласида нефтъ турса, иккинчисида олтин! Яъни иқтисодий мувозанатнинг бир тарафини олтин тутиб турибди.
Олтинни на ейиш мумкин, на кийиш, аммо зебу-зийнат ўлароқ киши ҳаётида нақадар ўрин тутиши эса очиқ масала.
Ишонинг ишонманг бутун дунёда нефт жанги каби олтин уруши ҳам авж пардасида. Америка Қўшма Штатлари йилига 350 тоннага яқин олтин ишлаб чиқарсада, Жанубий Африка республикаларидан йилига чиқадиган 585 тонна олтиннинг аксариятига соҳиб. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | 1 Comment »
Posted on February 27, 2013 by Jahongir Muhammad

Kastamonu hokimi Sulaymon Yujal, Jahongir Muhammad va Usmon Qrimli.
22.Сургундаги соат
Аввало Кастамону ҳақида қисқача маълумот. Кастамону вилояти Анқарадан 250, Истанбулдан эса 500 километр узоқликдаги жанубий вилоятлардан бири. Вилоятнинг марказида қадимий Кастамону шаҳри жойлашган. Тўрт тарафи тоғлар билан ўралган шаҳар уч цивилизациянинг, яъни уч маданиятнинг меъросларини сийнасида сақлаётир. Бу ерда Ҳитит, Юнон ва Усмонли маданиятининг осори-атиқалари, гўзал обидалари мавжуд. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 22, 2013 by Jahongir Muhammad
21.Меҳмеди Солис
Аввал черков, кейин жоме ва энди муҳташам қадамгоҳга айланган “Ая София” ёнидан ўтаверсам унинг деворларидан қон оқаётганга ўхшайди…
Бир кун “Ислом халифалари”деган туркча китобни варақладим. Бу дунёда 37 йилгина яшаган, аммо золимларнинг золими номини олган Меҳмеди Солис (3-Меҳмед) ҳақида ўқиб қолдим. Онаси София Бaffo экан, венециялик aёл. Унинг ҳам, отасининг ҳам фаолиятини шу аёл бошқаргани ёзилган. “Ая София” шу аёлнинг хотираси.
Усмонли султонларининг аксарияти оқбадан қуллардан туғилганини ўқиб, бир ҳайратланган бўлсам, Меҳмеди Солиснинг тахтга чиқиш куни ҳақидаги даҳшатли воқеаларни ўқиб титраб кетдим. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 20, 2013 by Jahongir Muhammad

Turkiyalik jurnalist Kamol Chapraz bilan
19.Фестивалга айланган зирвалар
Турк давлат ва жамоаларнинг дўстлик, қардошлик ва ҳамкорлик номи билан анъанавий ҳолга келган Бешинчи Қурултойи 11 – 13 сентябр кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди.
Қурултойга Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Озарбайжон жумҳуриятлари, Гагаузия, Татаристон, Бошқирдистон, Қрим, Қиприс, Ғарбий Тракия каби мухтор ўлкалар ҳамда Америка, Оврўпада яшайдиган турк жамоаларнинг ҳайъатлари келдилар.
Қурултойда Марказий Осиё жумҳуриятлари президентлари номидан улар ваколатан юборган ҳайъат раҳбарлари сўзга чиқдилар. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 19, 2013 by Jahongir Muhammad
18.Қозоқлар
Шарқий Туркистонда ҳар томонлама тазйиқ остида қолган қозоқ турклари Ватанларини ортда қолдириб, дунёнинг турли нуқталарига ёйилгандилар. Уларнинг кўпчилиги аста-секин Туркияга кела бошлашди. 50-йилларнинг охирларида Истанбулда бошпана топган қозоқлар 70-йилларга келиб ўз маҳаллаларига эга бўлдилар.
Туркияда яшаётган турк қавмлари орасида қозоқлар жамоаси ўз анъаналарига содиқлиги билан ажралиб туради.Уларнинг маҳаллаларидаги кўчаларга ҳам қозоқ номлари берилган. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 18, 2013 by Jahongir Muhammad
17.Қирғизлар
Муҳаммад Акбархон қирғиз туркларининг Туркияга кўчиб келишларини шундай англатади: “Отам ҳамма нарсани тўплаб, Она Ватандан кетаётибмиз, дея кўзига ёш олди ва бир ҳовуч тупроқни қўйнига солди. Ўшанда бир минг беш юз киши йўлга чиқдик. Хасталик, очлик туфайли йўлда беш юз кишини йўқотдик. Покистоннинг Гилгит шаҳрига етиб борганимизда хасталиклар яна ҳам авжига чиқди. Чунки у ер жуда иссиқ эди. Бунинг устига тилимиз, маданиятимиз бошқа-бошқа. Шу сабабдан Туркиядан бошпана сўрадик. Тўрт йил жавоб кутдик. Бу орада америкаликлар бизни Аляскага жойлаштиришлари мумкинлигини маълум қилдилар. Яхши шароит яратиб берамиз, десаларда, қабул этмадик ва бир куни туркиялик ҳайъат бизга хушхабар келтирди ва Помирнинг Улупомир қишлоғидан Туркиянинг Ван вилоятига қадар бўлган масофа ортда қолди.” Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 16, 2013 by Jahongir Muhammad
16.Ўзбеклар
Шоир Омон Матчон бир шеърида “ҳали бирор бир ўзбек Ўзбекистондан кўчиб кетган эмас,” деб ёзсада, бу шоирнинг ҳис-туйғуларини англатгувчи ифодадир. Аслида эса айрим ўзбеклар тарихнинг ўйинлари ва давр зулми туфайли бир неча маротаба ўз киндик қонлари оққан она тупроқларини қолдириб, чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлдилар.
Масалан, Чор Россияси Ўрта Осиёни забт этган пайтда Туркистон зиёлилари сафида бир қанча ўзбеклар ҳам чет элларга кетдилар.
Биринчи жаҳон урушидан олдин эса Россия орқали кўчган 150-200 ўзбек оиласи Измирнинг Урла деган қисмида жойлашган. Бу жойнинг расмий номи Ўзбек қишлоғидир. Бу ерда истиқомат қиладиганлар ўзларини “бухороликлар” деб ҳам аташади.
Сўнг “босмачи” дея тамға урилган даврда ҳам жуда кўп ўзбеклар ҳижрат қилиш мажбуриятида қолдилар. Улар Ғарбга эмас Шарққа қараб интилдилар. Яъни Афғонистон, Покистон, Шарқий Туркистон заминларидан бошпана топдилар. Ҳатто Ҳиндистонга кетишди. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | 1 Comment »
Posted on February 15, 2013 by Jahongir Muhammad
15.“Бўзқуртлар”
1980 йилдан эътиборан дунё матбуоти “бўзқуртлар” ҳақида ёзади.
Бугунга қадар “бўзқуртлар”нинг кимлиги, мақсадлари, ташкилотлари кўпчиликни қизиқтиради. Кейинги пайтда бу савол Туркистон жумҳуриятларида ҳам ўртага чиқиб қолди. Дарҳақиқат, “бўзқуртлар” ким ва улар нима истайдилар?
Яқинда Туркияда таҳсил олаётган талабалар ёзги таътилни Ўзбекистонда ўтказиб, дорулфунунларига қайтдилар. Улар билан суҳбатлашсангиз, таътилда Миллий Хавфсизлик қўмитасига чақиришгани ва сўроққа тутишганини айтишди. Қизиғи шундаки, хоҳ Хоразмда бўлсин, хоҳ Намангонда, ҳамма жойда талабаларга уч савол берилган. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 14, 2013 by Jahongir Muhammad

Qrim turklarining lideri Mustafo Jemil o’g’li bilan
14.Эваралар эврилиши
Ассамблея мажлиси бошланмасдан олдин эрталаб қозоқсифат бир йигит ёнимизга келди. У Россиянинг Кузбас ўлкасида нашр этилган “Элим” деб номланган китоб билан бирга “Шорсча-Русча ва Русча-Шорсча луғат”ни тақдим этаркан “Биз Жанубий Сибирда яшаймиз,”- деди.
-1897 йилда, яъни бундан юз йил аввал Кемеровада 13 минг шорс яшар эди. Не афсуски, бир асрдан кейин ҳам бу рақам ўзгарган эмас. Бугун шундан ўн минг нафари шорс тилини ўз она тили дегани билан, фақат тўққиз юз ўн тўрт киши бу тилда эркин гаплаша олади. Қолганлар эса рус тилида гаплашадилар. Бизнинг на мактабимиз, на бирор маданият марказимиз бор,- дея ўкинди у. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 13, 2013 by Jahongir Muhammad

Turkiyalik do’stlar davrasida(1995)
13.Ҳасса
Туркий давлат ва жамоаларнинг дўстлик, қардошлик ҳамда ҳамкорлик шиори остида Измирда очилган Учинчи Қурултойи ниҳоясига етди. Қурултой охирида тарқатилган ва ўқиб эшиттирилган баёнотда “Биз узоқ йиллик мажбурий айрилиқлардан кейин бир-биримизни топган туркий халқларнинг дунёдаги иддаомиз -тинчликдир. Биз тинчликка қучоқ очамиз ва айни пайтда тинчлик истаймиз”, дейилади.
Бу сатрларга урғу берилишига сабаб, Қурултойга яна Москвада совуқ қараш уйғонишидир. Маълумки, “Известия” газетаси Қурултой очиладиган кунги “Учинчи жаҳон уруши қаерда бошланади?” деган кенг таҳлилий мақоласида “Бу уруш Россия ва Туркия орасида чиқса керак, чунки Туркия Ўрта Осиёга жиддий равишда ёйила бошлади,” деб ёзди.
Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 12, 2013 by Jahongir Muhammad
12.Хайрли бўлсин
Туркиянинг Измир шаҳридаги қурултойига Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистондан, шунингдек, Россия Федерациясидаги Татаристон, Бошқирдистон, Ёқутистон, хуллас, Юнонистоннинг Тракия бўлгасидан тортиб, бу томони Македония у томони Гагаузияга қадар, қаердаки турк халқлари яшасалар, уларнинг вакиллари таклиф этилган.
“Турк давлат ва жамоаларининг дўстлик, қардошлик ва ҳамкорлиги” шиори остида ўтадиган бу қурултойга 1993 йилнинг 21 март куни Анталияда асос солинганди. Ўшанда Туркии Миллиятчи Халқ партияси ташаббуси билан бошланган бу ишдан кўзланган мақсад мухолифат аъзоларини бир жойга тўплаш, шунингдек Наврўз байрамини Туркияга олиб кириш эди.
Чунки Наврўз Туркияда нишонланмас ва курдларнинг байрами деб ҳисобланарди. Байрам нишонланадиган кун турли ғавғолар чиқиб, қон тўкилгани боис ҳукумат томонидан таъқиқланган. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 11, 2013 by Jahongir Muhammad
11.Алпаслон
Туркиянинг пойтахти Анқарада бутун транспорт “ҳаёти” бир кунга тўхтади. Қалин қор ёғишига, изғиринга қарамай миллиондан зиёд одам марказдан Анқаранинг баланд тепалиги – Байроқ қалъага юрди. Ўнларча километр йўлларни тўлдирган бу инсонлар юм-юм йиғлар эдилар. Уларнинг сафларида мамлакатнинг барча сиёсий раҳбарларидан тортиб Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғистон, Туркманистон ва бошқа ўлкалардан келган тамсилчилар ҳам бор эди.
Улар нафақат Туркияда, балки турк дунёсида номи танилган инсонни дафн этиш маросимида қатнашмоқдалар. Туркияни кунлардир йиғлатган бу инсон ким эди?
1917 йилда Кипр, яъни Қиприсда туғилди: исми Ҳусайин, отасининг исми Файзуллоҳ. Кейинчалик муаллими уни Арслон деб атайди. Орадан замон кечиб, у оиласи билан Истанбулга кўчиб келганида, инглиз мустамлакаси бўлган Кипрда олган инглиз паспортини ўзгартирди. У энди Туркия фуқароси ва исми шарифи Алпаслон Туркаш эди. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | 1 Comment »
Posted on February 8, 2013 by Jahongir Muhammad
10. Икки соҳил
Туркиядан Озарбайжонга борилса, дарров суҳбатга қўшилиб кетиш мумкин, Турманистонда эса бунга ярим кун керак. Қирғизистонда бир кун яшагандан кейин суҳбатларни англай бошлайсиз. Қозоғистон ва Ўзбекистонда энг узоғи икки-уч кун вақт кетади.
Бир кун Туркия Бош вазири Тансу Чиллар Олмаотага борди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги сафар олдидан баёнот тарқатди. Унда Нурсултон Назарбоев ва Тансу Чиллар нефт йўли, нефтни Оврўпага олиб чиқиш борасида кенг қамровли шартнома имзолашади, биз Қозоғистонни оталиққа олдик, бу ўлканинг йўлларини ёритамиз каби гаплар бор эди. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 7, 2013 by Jahongir Muhammad
9.Отсиз
Истанбулда бўлиб ўтган Ниҳол Отсизни хотирлаш анжуманида Афғонистон туркларининг лидери Абдурашид Дўстимга Ниҳол Отсиз унвони берилди.
Аввало Ниҳол Отсиз ҳақида. Отсиз 1905 йилда Истанбулда туғилиб, 1975 йилда шу шаҳарда оламдан ўтди. Туркиянинг улуғ шоири, ёзувчиси, публицисти ва жасоратли курашчиси Ниҳол Отсиз умрини турк бирлиги ғоясига бахш этди.
1934 йилдаёқ “Совет Иттифоқи мутлоқ парчаланади. Биз қардошларимиз билан бирлашамиз,” деган ва шу ғояни бот-бот такрорлаган Отсиз, Совет Иттифоқи билан Туркия муносабатларини бузишда ва Туркистон, турончилик ғоясини илгари суришда айбланиб, таъқиб этилди, қайта-қайта қамоққа солинди. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 6, 2013 by Jahongir Muhammad
8.Азиз Несин
Туркиянинг Коня шаҳри саросимада. Қўшимча полиция кучлари чақирилган, эҳтиёт чоралари кўрилган, ҳатто Анқара ҳам диққатини Коняга тикканди. Нега?
Бир “Китоб уйи”нинг даъвати билан машҳур ҳажвчи Азиз Несин шаҳарга келганди. Одатда ёзувчилар, таниқли кишилар келишса ўз-ўзидан байрам бошланади. Коняда, яъни диндору динсизни бағрига чорлаган мавлоно Жалолиддин Румий мақбараси турган шаҳарда Азиз Несинга худосизсан, дея меҳмонлар эшиги ёпилди. Унга бирорта меҳмонхона жой бермади. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 5, 2013 by Jahongir Muhammad
7.“Миссионерлар”
Туркияда 1996 йилдан бошлаб туркий жумҳуриятлардаги тил ва лаҳчаларни қамраб олган 12 жилдлик луғат чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, лаҳчаларни муқояса қилган бошқа бир лўғат устида ҳам иш олиб борилмоқда.
Айни пайтда туркий халқлар адабиёти антологиясининг илк китоби ҳам 1996 йилдан нашрдан чиқади.
Тарихчилар эса туркий халқлар тарихини ифодаловчи асарларни ёзишга киришдилар. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | 3 Comments »
Posted on February 4, 2013 by Jahongir Muhammad
6.Авроосиё хаёли
ЭКО иқтисодий ҳамкорлик давлатларидан келган вакиллар Истанбулда Авроосиё масалаларини муҳокама қилдилар. Маълумки, Қозоғистон лидери Нурсултон Назарбоев томонидан илгари сурилган “Авроосиё Иттифоқи” ғояси билан Туркия президенти Сулаймон Демерал ўртага отган “Авроосиё бирлиги” орасида фарқ бор. Назарбоев сиёсий ҳамкорликни ҳам диққатда тутар экан, Демерал асосан иқтисодий бирлик тарафдори. Замонавий давлатчиликда сиёсат ва иқтисод параллел, айрилмас тушунчалардир.
Ўзбекистон Назарбоев ғоясига қўшилмади. Лекин Демерал томонидан 1994 йил Истанбулда ва 1995 йил Бишкекда илгари сурилган таклифни инкор этмади. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 3, 2013 by Jahongir Muhammad
5.Ватандан айро тушганлар
Биз томонларда туғилиб, узоқ йиллар давомида шўролар юртида яшаган ва сўнгра Туркияга келган ёзувчи Яшар Пошшо ўз қавмининг мирзосидир.
-Саккиз йил аввал Москвада қўлимга тасодифан Истанбулда чоп этиладиган “Ҳуррият” газетасининг бир сони тушди, дейди Яшар Пошшо.-Мен бу газетани ташналик билан бошидан охирига қадар ўқиб чиқдим. Газета номининг остида Отатуркнинг “Туркия туркларникидир” деган сўзлари ёзилганди. Бу оловли сўзлар қалбимни жунбушга келтирди. Ватан соғинчи билан ёна бошладим.
Агар ҳаётим давомида бир марта бўлсада Туркияга борсам, дунёнинг энг бахтли инсони менман ва бу заминдан такрор қайтмайман, деб уйлардим. Оталаримнинг киндик қони оққан ва мен учун дарвозалари ёпиб қўйилган бу Ватаннинг орзуси билан ухлаб уйғонардим. Бу туйғуларимни “Шарафсиз дунё” номли романимнинг қаҳрамонига ҳам айнан сингдирганман. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | Leave a comment »
Posted on February 2, 2013 by Jahongir Muhammad
4.”Сиз бутпарастми?”
Туркиянинг Эржиёз тоғлари этагида, денгиз сатҳидан икки минг метр юксакликдаги Тақир яйловида ўн мингларча миллиятчилар байрамга тўпландилар. Бу сафарги байрамнинг ўзига хослиги шунда эдики, у Турк миллиятичилиги тамалдан ўзгарганини ошкор этди.
Маълимки, тарихий Эргунакон достонига кўра, бир пайтлар турклар тоғлар, қоялар орасида адашиб қолганларида уларга чиқиш йўлини Она бўри, яъни бузқурт кўрсатган экан.
Мана 70-80 йилдирки, Турк миллиятчилиги ана шундай тарихий достон ғоясидан келиб чиқиб, Она бўрини ўз ҳаракатига рамз қилиб олган. Она бўри ҳақида сон-саноқсиз китоблар, шеърлар, қўшиқлар ёзилди. Ҳатто дунёда шов-шувларга сабаб бўлган Бузқурт ташкилотлари тузилди. Бу ҳаракатлар Туркияда бир неча маротаба давлат тўнтаришига олиб келди. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | 2 Comments »
Posted on February 1, 2013 by Jahongir Muhammad
3. Рус “ёрдами”
Туркиядаги тарих китобларида 1921 йилда Ленин ва Сталин Туркиянинг ўша пайтдаги раҳбари Отатуркка 10 миллон танга ёрдам қилгани ёзилади. Бу ҳозирга қадар “Рус ёрдами” деб аталарди.
Аммо 1996 йилнинг 23-25 май кунлари Туркиянинг Қайсари шаҳридаги машҳур Эржиоз университетида ўтказилган халқаро симпозиумда бу борадаги ҳақиқат ўртага ташланди, яъни олтинлар Россияники эмас, Туркистонники. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | 2 Comments »
Posted on January 31, 2013 by Jahongir Muhammad
2.Ўрхон обидалари
Ўрхон, Ўтикан, Култекин, Билга Ҳоқон, Тунйўқуқ …
Совет Иттифоқи даврларида бу номларни на ўзбек дарсликларида ва на тарих китобларида учратиш мумкин эди. Ҳатто, Ўғизхон достонлари мактаб дарсликларига киритилмаганди. Лекин тарихимизнинг бу олис садолари қулоқларимизга ривоятлардан, эртаклардан ва Туркиядаги бир қатор олимларнинг илмий китобларидан етиб келганди.
Ўрхон битиклари – Бу Анадўлидан ўн икки минг километр олисликда, Туркистоннинг жанубий-ғарбий чегараларига яқин жойда, Мўғилистон пойтахти Улан-Батордан эса икки соатлик йўл узоқликдаги тошларнинг достонидир. Continue reading →
Filed under: Turkiya turkumi | 1 Comment »
You must be logged in to post a comment.