Туркия туркуми

10. Икки соҳилturkiyagazeta

Туркиядан Озарбайжонга борилса, дарров суҳбатга қўшилиб кетиш мумкин, Турманистонда эса бунга ярим кун керак. Қирғизистонда бир кун яшагандан кейин суҳбатларни англай бошлайсиз. Қозоғистон ва Ўзбекистонда энг узоғи икки-уч кун вақт кетади.

Бир кун Туркия Бош вазири Тансу Чиллар  Олмаотага борди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги сафар олдидан баёнот тарқатди. Унда Нурсултон Назарбоев ва Тансу Чиллар нефт йўли, нефтни Оврўпага олиб чиқиш борасида кенг қамровли шартнома имзолашади, биз Қозоғистонни оталиққа олдик, бу ўлканинг йўлларини ёритамиз каби гаплар бор эди. Бугун Темур замони эмаски Боязид айтган гап унга олти ойда етиб борсин. Бугун гап эгасидан олдин юрадиган замон.

Ўша куни қозоқ томони баёнотга эътироз қилганини билдик. Буни кутмаган Туркия англашма тузиш мумкинлиги ҳақида протокол имзолашни илгари сурди. Назарбоев бунга ҳам рози бўлмади ва оқибатда яхши ният протоколи имзоланди, холос. Яъни бир саҳифадангина иборат бўлган бу протокол орзулардан иборат эди.

Табиийки, бу Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг Қозоғистонга инпериалистик кўз билан қарашининг ва орага эски “ака” Россиянинг аралашуви оқибати эди. Туркия мулозимлари биз қандай шартнома тайёрлаб олиб борсак, қозоқ қардошларимиз қўл қўяверадилар, деб ўйлаган. Акс тақдирда бундай шартномалар лойиҳасини қозоғистонлик ҳамкорлари билан биргаликда, “даранг-дурунг” қилмасдан ҳозирлаган бўлардилар.

Худди ана шундай воқеа Туркманистон билан ҳам юз берди.  Анқара Туркманбоши ҳақида фақат яхши гапиради, камчиликларини яширади. Туркманистонга демократия олиб киришдан “ҳадя” олиб киришни устун қўйди. Туркманбоши нима деса, муҳайё этилди ва у “Султон Сулаймон”нинг йўлига юради деб ўйлашди. Оқибатда, Ниёзов меҳмони Тансу Чилларни қабул қилар экан, қўлини ҳатто чўнтагидан чиқармасдан “Тансу опамизни бироз хафа қилдик, шекилли? Табиий газимизни Туркияга эмас, Эронга берамиз,”деди.

Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев билан ҳам худди ана шундай муносабат ўрнатилган. Ҳайдар Алиев нефт йўлини бошқа жойдан ўтказиш ҳақида шаъма қилса бас, бориб оёғига йиқилишади. Ҳар қандай талабини бажаришади. Элчибейга эса битта вертолет беришмаганди.

Ўзбекистон билан муносабатларда ҳам айни манзара. Ислом Каримовга баъзан хушомад қилинади, “оғзидан чиққани олтин” дейилади, баъзан ёш боладек унинг жиғига тегиш билан овора бўлинади.

Авроосиё ҳамжамиятининг тамали турли ўйинлар доирасида эмас, балки ҳалқаро принциплар ва қоидалар асосида қурилиши керак. Қон-қардошлик тўйғулари билан бирга демократия, инсон ҳақлари каби масалалар ҳам ёнма-ён яшамоғи зарур. Ўшандагина бир-бирига чинакам ҳурмат пайдо бўлади.

Умуман олганда, Авроосиё ҳамжамияти улуғ йўлнинг бошланишидир. Президент Сулаймон Демерал “Бу орзудан сўзга айланди, сўз эса ҳақиқатга айланиши мураккаб жараёндир,” деганди. Масалага чуқурроқ қарасангиз Туркиянинг бу борада аниқ-тиниқ сиёсати йўқлигини кўрасиз. Наҳотки Туркиядек мамлакат ўз келажагини қаердан қидиришни билмаса? Ажаб?

Агар Ипак йўлининг икки томонига экадиган ниҳолларимиз дўстлик, тенглик, адолат, демократия, инсон ҳақлари каби чинорларнинг ниҳоли бўлса ва уни қовжиратиб қўймасак, келажакда соясини кўришимиз мумкин. Акс тақдирда икки соҳил каби қолаверамиз. Йиллар дарё мисол оқиб кетаверади. (“Озодлик” радиоси, 1995 йил).

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: