Савол-Жавоб

chegara1Бир-бирларининг оёқларидан отмоқдалар

САВОЛ:Ўрта Осиёдаги давлатлараро “совуқлик” қандай ҳал қилиниши(юмшатиш) мумкин? Ёки унда ҳам “ғарб демократлари кўмаги” керакми? (Зокиржон, 5 Июн).

ЖАВОБ: Bу мавзуда илгари кўп ёзганман. СССР парчаланган кунларда бундай совуқлик йўқ эди ва бугунга қадар бу вужудга келтирилди. Шу сабабдан уни вужудга келтирганлар бошқарувда экан, бу ҳақда орзу қилиш ҳам бефойда. Чунки улар жуда майда, шахсий манфаатлари учун асли бир оиланинг фарзандлари бўлган туркистонликларни бугун бир-бирига ёв қилиб қўйдилар. Энди улар ҳатто бир-бирларининг оёқларидан отмоқдалар ҳам. Continue reading

Туркия туркуми

Turkiyalik jurnalist Kamol Chapraz bilan

Turkiyalik jurnalist Kamol Chapraz bilan

19.Фестивалга айланган зирвалар

Турк давлат ва жамоаларнинг дўстлик, қардошлик ва ҳамкорлик номи билан анъанавий ҳолга келган  Бешинчи Қурултойи 11 – 13 сентябр кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди.

Қурултойга Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Озарбайжон жумҳуриятлари, Гагаузия, Татаристон, Бошқирдистон, Қрим, Қиприс, Ғарбий Тракия каби мухтор ўлкалар ҳамда Америка, Оврўпада яшайдиган турк жамоаларнинг ҳайъатлари келдилар.

Қурултойда Марказий Осиё жумҳуриятлари президентлари номидан улар ваколатан юборган ҳайъат раҳбарлари сўзга чиқдилар. Continue reading