Савол-Жавоб

chegara1Бир-бирларининг оёқларидан отмоқдалар

САВОЛ:Ўрта Осиёдаги давлатлараро “совуқлик” қандай ҳал қилиниши(юмшатиш) мумкин? Ёки унда ҳам “ғарб демократлари кўмаги” керакми? (Зокиржон, 5 Июн).

ЖАВОБ: Bу мавзуда илгари кўп ёзганман. СССР парчаланган кунларда бундай совуқлик йўқ эди ва бугунга қадар бу вужудга келтирилди. Шу сабабдан уни вужудга келтирганлар бошқарувда экан, бу ҳақда орзу қилиш ҳам бефойда. Чунки улар жуда майда, шахсий манфаатлари учун асли бир оиланинг фарзандлари бўлган туркистонликларни бугун бир-бирига ёв қилиб қўйдилар. Энди улар ҳатто бир-бирларининг оёқларидан отмоқдалар ҳам.

Бугунги раҳбарлар халқнинг умумий бирлигини парчалаб, ўзбекчилик, қозоқчилик, қирғизчилик, туркманчилик, тожикчилик каби тор кўчаларга бошладилар. Бугун Ғарб тугул бутун дунё бирлашиб келса ҳам мавжуд совуқликни тугата олмайди.

Бу келажакнинг иши ва бугунги мансабпараст тўраларнинг оёғи бу заминдан узилгандан кейингина совуқлик аста-секин барҳам топиши мумкин.

Илиқ муносабатни бузиш учун унчалик маҳорат ҳам, интилиш ҳам, қобилият ҳам талаб этилмайди. Бир аҳмоқнинг қўлидан келадиган иш бу. ё

Аммо совуқ муносабат ўрнида илиқ, самимий, дўстона муносабатни тиклаш жуда қийин, мураккаб жараёндир ва жуда кўп ақлли одам ҳам бу жабҳада кучсиз қолиши мумкин.

ЖМ.

2004 йил

“Оқсаарой сирлари”

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: