Туркия туркуми

chiraganistjpg20.Бахтли мушуклар

Туркияда Ўртакўй билан Бешиктош орасида Чироғон отели бор. Неча юз йиллардан бери бу отелда қироллар, подшоҳлар ва энди президентлар меҳмон бўлишади. Ниҳоятда гўзал қаср. Деразаларидан Истанбул бўғозининг мавжли тўлқинларини тамоша қилишнинг ўзи бир роҳат.

Бироқ гап бу отелда кимлар ётгани ҳақида эмас. Гап отел ёнидаги икки автобусда. Автобусларнинг чархлари ерга ботиб, “бош”ларини хазонлар қоплаган. Ён тарафига “Ҳайвонлар билан дўстлашув дарнагининг хастахонаси” деб ёзилган. Қизиқ … бир тарафда шоҳлар, … иккинчи тарафда итлар ва мушуклар… даргоҳи. Continue reading