Туркия туркуми

10. Икки соҳилturkiyagazeta

Туркиядан Озарбайжонга борилса, дарров суҳбатга қўшилиб кетиш мумкин, Турманистонда эса бунга ярим кун керак. Қирғизистонда бир кун яшагандан кейин суҳбатларни англай бошлайсиз. Қозоғистон ва Ўзбекистонда энг узоғи икки-уч кун вақт кетади.

Бир кун Туркия Бош вазири Тансу Чиллар  Олмаотага борди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги сафар олдидан баёнот тарқатди. Унда Нурсултон Назарбоев ва Тансу Чиллар нефт йўли, нефтни Оврўпага олиб чиқиш борасида кенг қамровли шартнома имзолашади, биз Қозоғистонни оталиққа олдик, бу ўлканинг йўлларини ёритамиз каби гаплар бор эди. Continue reading