Ўзгармаган мавузлар

jmВатанда гадосан, ватанда гадо!

САВОЛ: Кейинги пайтда шеър ёзмай қўйдингиз-ми? Нега янгиларини эълон қилмаяпсиз?(Жамила, 26 Октябр, 2004 йил).

ЖАВОБ: Шеър ёзиш учун белгиланган жадвалим йўқ. Шоир ҳам эмасман. Аммо кўнглимга бир нарсалар келганда қоралаб қўяман. Масалан,  “Дакота  йўли”да  бир нечта шеърлар ёздим.

Аввал “Алданишга мойил..” деган бир сиёсий шеърдан кейин ана шу янги қораламалардан ҳам бир икки намуна ўқишингиз мумкин.

Алданишга мойил ўзбек шоири,
Бир орден букади алиф қаддини,
Шеъру дили бошқа, бошқа зоҳири,
Гўрков чизиб берар охир ҳаддини.

Алданишга мойил ўзбек ҳофизи,
Шоҳнинг кўкрагига бошини қўяр.
Ҳақ истаб чиқса гар ўғли ё қизи,
Бир унвон хотири кўзини ўяр. Continue reading

Туркия туркуми

qirghiz17.Қирғизлар

Муҳаммад Акбархон қирғиз туркларининг Туркияга кўчиб келишларини шундай англатади: “Отам ҳамма нарсани тўплаб, Она Ватандан кетаётибмиз, дея кўзига ёш олди ва бир ҳовуч тупроқни қўйнига солди. Ўшанда бир минг беш юз киши йўлга чиқдик. Хасталик, очлик туфайли йўлда беш юз кишини йўқотдик. Покистоннинг Гилгит шаҳрига етиб борганимизда хасталиклар яна ҳам авжига чиқди. Чунки у ер жуда иссиқ эди. Бунинг устига тилимиз, маданиятимиз бошқа-бошқа. Шу сабабдан Туркиядан бошпана сўрадик. Тўрт йил жавоб кутдик. Бу орада америкаликлар бизни Аляскага жойлаштиришлари мумкинлигини маълум қилдилар. Яхши шароит яратиб берамиз, десаларда, қабул этмадик ва бир куни туркиялик ҳайъат бизга хушхабар келтирди ва Помирнинг Улупомир қишлоғидан Туркиянинг Ван вилоятига қадар бўлган масофа ортда қолди.” Continue reading