Туркия туркуми

turkiyada5.Ватандан айро тушганлар

Биз томонларда туғилиб, узоқ йиллар давомида шўролар юртида яшаган ва сўнгра Туркияга келган ёзувчи Яшар Пошшо ўз қавмининг мирзосидир.

-Саккиз йил аввал Москвада қўлимга тасодифан Истанбулда чоп этиладиган “Ҳуррият” газетасининг бир сони тушди, дейди Яшар Пошшо.-Мен бу газетани ташналик билан бошидан охирига қадар ўқиб чиқдим. Газета номининг остида Отатуркнинг “Туркия туркларникидир” деган сўзлари ёзилганди. Бу оловли сўзлар қалбимни жунбушга келтирди. Ватан соғинчи билан ёна бошладим.

Агар ҳаётим давомида бир марта бўлсада Туркияга борсам, дунёнинг энг бахтли инсони менман ва бу заминдан такрор қайтмайман, деб уйлардим. Оталаримнинг киндик қони оққан ва мен учун дарвозалари ёпиб қўйилган бу Ватаннинг орзуси билан ухлаб уйғонардим. Бу туйғуларимни “Шарафсиз дунё” номли романимнинг қаҳрамонига ҳам айнан сингдирганман. Continue reading