Туркия туркуми

buri15.“Бўзқуртлар”

1980 йилдан эътиборан дунё матбуоти “бўзқуртлар” ҳақида ёзади.

Бугунга қадар “бўзқуртлар”нинг кимлиги, мақсадлари, ташкилотлари кўпчиликни қизиқтиради. Кейинги пайтда бу савол Туркистон жумҳуриятларида ҳам ўртага чиқиб қолди. Дарҳақиқат, “бўзқуртлар” ким ва улар нима истайдилар?

Яқинда Туркияда таҳсил олаётган талабалар ёзги таътилни Ўзбекистонда ўтказиб, дорулфунунларига қайтдилар. Улар билан суҳбатлашсангиз, таътилда Миллий Хавфсизлик қўмитасига чақиришгани ва сўроққа тутишганини айтишди. Қизиғи шундаки, хоҳ Хоразмда бўлсин, хоҳ Намангонда, ҳамма жойда талабаларга уч савол берилган. Continue reading