Ўзгармаган мавзулар

sapojnikДиктаторнинг туфлисини ялтиратувчилар

САВОЛ: Бугун диктатурага қарши ким ҳам нима қила олар эди? (Адҳам, 18 Июл).

ЖАВОБ: Жуда ўринли савол. Ёдимга арманиларнинг Дашноқ партияси томонидан 1898 йилда ёзилган ва ҳар бир армани учун дея тарқатилган бир қўлланмасида, “Душманга қарши (ўша пайтда руслар ва турклар назарда тутилган) сендан қурол билан чиқишинг талаб этилмайди, агар пойафзал тозаловчиси бўлсанг душманнинг туфлисини ялтиратиб қўймасанг, шу сенинг катта улушинг”, деган тавсияси тушди.

Бугун Ўзбекистонда демократия ўрнатилиши учун ким нима қила олади?

Шоирнинг қуроли у ёзган шеъри, унинг сўзидир. Бу сўз маддоҳликдан эмас, адолатдан ёна бўлса бас! Continue reading