Туркия туркуми

turkash11.Алпаслон

Туркиянинг пойтахти Анқарада бутун транспорт “ҳаёти” бир кунга тўхтади. Қалин қор ёғишига, изғиринга қарамай миллиондан зиёд одам марказдан Анқаранинг баланд тепалиги – Байроқ қалъага юрди. Ўнларча километр йўлларни тўлдирган бу инсонлар юм-юм йиғлар эдилар. Уларнинг сафларида мамлакатнинг барча сиёсий раҳбарларидан тортиб Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғистон, Туркманистон ва бошқа ўлкалардан келган тамсилчилар ҳам бор эди.

Улар нафақат Туркияда, балки турк дунёсида номи танилган инсонни дафн этиш маросимида қатнашмоқдалар. Туркияни кунлардир йиғлатган бу инсон ким эди?

1917 йилда Кипр, яъни Қиприсда туғилди: исми Ҳусайин, отасининг исми Файзуллоҳ. Кейинчалик муаллими уни Арслон деб атайди. Орадан замон кечиб, у оиласи билан Истанбулга кўчиб келганида, инглиз мустамлакаси бўлган Кипрда олган инглиз паспортини ўзгартирди. У энди Туркия фуқароси ва исми шарифи Алпаслон Туркаш эди. Continue reading