Туркия туркуми

duppi16.Ўзбеклар

Шоир Омон Матчон бир шеърида “ҳали бирор бир ўзбек Ўзбекистондан кўчиб кетган эмас,” деб ёзсада, бу шоирнинг ҳис-туйғуларини англатгувчи ифодадир. Аслида эса айрим ўзбеклар тарихнинг ўйинлари ва давр зулми туфайли бир неча маротаба ўз киндик қонлари оққан она тупроқларини қолдириб, чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлдилар.

Масалан, Чор Россияси Ўрта Осиёни забт этган пайтда Туркистон зиёлилари сафида бир қанча ўзбеклар ҳам чет элларга кетдилар.

Биринчи жаҳон урушидан олдин эса Россия орқали кўчган 150-200 ўзбек оиласи Измирнинг Урла деган қисмида жойлашган. Бу жойнинг расмий номи Ўзбек қишлоғидир. Бу ерда истиқомат қиладиганлар ўзларини “бухороликлар” деб ҳам аташади.

Сўнг  “босмачи” дея тамға урилган даврда ҳам жуда кўп ўзбеклар ҳижрат қилиш мажбуриятида қолдилар. Улар Ғарбга эмас Шарққа қараб интилдилар. Яъни Афғонистон, Покистон, Шарқий Туркистон заминларидан бошпана топдилар. Ҳатто Ҳиндистонга кетишди. Continue reading