Туркия туркуми

Turkiyalik do'stlar davrasida(1995)

Turkiyalik do’stlar davrasida(1995)

13.Ҳасса

Туркий давлат ва жамоаларнинг дўстлик, қардошлик ҳамда ҳамкорлик шиори остида Измирда очилган Учинчи Қурултойи ниҳоясига етди. Қурултой охирида тарқатилган ва ўқиб эшиттирилган баёнотда “Биз узоқ йиллик мажбурий айрилиқлардан кейин бир-биримизни топган туркий халқларнинг дунёдаги иддаомиз -тинчликдир. Биз тинчликка қучоқ очамиз ва айни пайтда тинчлик истаймиз”, дейилади.

Бу сатрларга урғу берилишига сабаб, Қурултойга яна Москвада совуқ қараш уйғонишидир. Маълумки, “Известия” газетаси Қурултой очиладиган кунги “Учинчи жаҳон уруши қаерда бошланади?” деган кенг таҳлилий мақоласида “Бу уруш Россия ва Туркия орасида чиқса керак, чунки Туркия Ўрта Осиёга жиддий равишда ёйила бошлади,” деб ёзди. Continue reading