Туркия туркуми

Turkiyalik do'stlar davrasida(1995)

Turkiyalik do’stlar davrasida(1995)

13.Ҳасса

Туркий давлат ва жамоаларнинг дўстлик, қардошлик ҳамда ҳамкорлик шиори остида Измирда очилган Учинчи Қурултойи ниҳоясига етди. Қурултой охирида тарқатилган ва ўқиб эшиттирилган баёнотда “Биз узоқ йиллик мажбурий айрилиқлардан кейин бир-биримизни топган туркий халқларнинг дунёдаги иддаомиз -тинчликдир. Биз тинчликка қучоқ очамиз ва айни пайтда тинчлик истаймиз”, дейилади.

Бу сатрларга урғу берилишига сабаб, Қурултойга яна Москвада совуқ қараш уйғонишидир. Маълумки, “Известия” газетаси Қурултой очиладиган кунги “Учинчи жаҳон уруши қаерда бошланади?” деган кенг таҳлилий мақоласида “Бу уруш Россия ва Туркия орасида чиқса керак, чунки Туркия Ўрта Осиёга жиддий равишда ёйила бошлади,” деб ёзди.

Аслида Россияни Ўрта Осиёдан кўра ўз ҳудудида яшаётган халқлар масаласи безовта қилаётган эди. Чунки Измир Қурултойига Чеченистон, Татаристон, Бошқирдистон, Тува, Хакас, Кемерова, Чувашистондан расмий ҳайъатлар ва бошқа жойлардан туркий жамоа лидерлари келишганди. Улар Россиянинг миллий сиёсатидан норози эканликларини очиқ эътироф этдилар.

Қурултой очилишидан бир кун олдин қишда ҳам ёз бўладиган Измирда бирдан ҳаво бузилди. Ёмғир, булут кўнгилларни хира этди. Аммо эртасига қуёш чиқиб кўнгиллар яна яйради.

Қурултой асосчиларидан бўлган эски сиёсатчи Алпаслон Туркаш  “Биринчи Қурултойда 34 ҳарфли ягона алифбо қабул қилгандик. Вақт ўтмоқда. Буни тезроқ тадбиқ эттиришимиз керак,” дер экан, айни пайтда туркий жумҳуриятлар президентлари зирваси қошида ҳар бир мамлакатдан эллик кишидан иборат умумий ижро кенгаши тузишни илгари сурди.

Қурултойда катта олқишлар билан қаршиланган Шимолий Қиприс Турк жумҳурияти президенти Рауф Тенгтош “Бизга оловли, оташли кийим ҳозирланмоқда, аммо биз буни киймаймиз. Дунё Кипрда икки айри маданият, икки айри халқ ва икки айри давлат борлигини тан олмоғи керак. Бунинг учун сиздан моддий ёрдам истамаймиз. Бизга маънавий ёрдам беринг,” дея Қурултой қатнашчиларига мурожаат этди.

 Делегатлар икки кун давомида комиссияларга бўлиниб, фаолият кўрсатдилар ва умумий баёнот тайёрладилар.

Қурултой қатнашчиларига берилган совға-саломлар ичида ёнғоқ оғочидан ясалган ҳасса кўпчиликнинг диққатини тортди.

Баъзилар “Нима, қариб қолдикми, энди ҳассага таянсак” десалар, баъзилар “Қилич урушнинг, ҳасса эса тинчликнинг рамзи” дейишарди.

Кимдир ҳасса таянчи эканлигига урғу берди.

Ҳассанинг таянч нуқтасига айланиши бу жуда қизиқ. Тескари теорема. Ваҳоланки синиб кетмаслиги учун ҳассанинг ўзига таянч нуқтаси керак. Балки кейинги қурултойлар таянч нуқтасини топар? (Би-би-си, 1995 йил, 3-октябр).

ЖМ.

Суратда׃ Туркиялик дўстлар даврасида(1995).

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: