ЖАҲОНГИР Муҳаммад: “Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари”

qalamim.jpgҲужжатли китоб

1. НЕГА БУГУН?

Ўзбекистонда Олий суд раиси, Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган, 1994 йилда Ўзбекистонда демократия оёқ ости қилинмоқда, деган баёнот тарқатиб, АҚШдан сиёсий бошпана олган Муҳаммад Бобур Маликов билан мулоқот

-Бобур ака, кейинги кунларда баъзилар менга Салай Мадаминов ҳақидаги фактларни шунча йил нега яшириб келгансан, деб асоссиз иддао қила бошладилар. Хабарингиз бор, мен бу фактларни бугун ўртага олиб чиққаним йўқ ва доим бу ҳақда гапириб келмоқдаман. Бу эса, шундай иддао қилаётганларнинг ё мухолифат тарихини билмасликларини, ёки Мадаминовнинг қилмишларини хаспўшлашга урунишларини кўрсатади.

Лекин гапнинг ўғилболасини айтганда, кейинги йилларда у ҳақда гапиришни озайтирган эдим. Бунинг сабабини эса сиз биласиз. Ким бўлишидан қатъий назар агар Каримов режимига қарши бўлса, у ҳақда гапиришни тўхтатайлик ва ҳаммамиз бирлашиб, бир мушт бўлиб, зарбани диктатура режимига қаратайлик, деган орзуимиз бор эди. Аммо бизнинг ана холис ниятимиздан Мадаминов худди 15 йил давомида бўлгани каби яна бир марта фойдаланиб қолишга уринди. Мухолифатни бирлашмайдиган нуқтага олиб келди. Демак, биз хато қилдимки?

-Менимча биз унга яна бир марта имконият бердик. Аммо у бу имкониятни яна ўз шахсий манфаатига қурбон қилди. Бугунга қадар кўп гаплар айтилди. Аммо мен ҳали жамотчилик билмаган ва Мадаминовнинг кимлигини ўрганишга хизмат қиладиган жуда муҳим маълумотларни ўрта қўймоқчиман.

-Кейин сизни ҳам нега шу пайтга қадар индамадингиз дея айбламайдиларми?

-Мадаминов атрофида уч-тўртта орабузар ёки Даврон Шарипов имзоси билан ёзадиган Мадаминовдан бошқанинг айблашига кўзим етмайди. Чунки, биласиз иккаловимиз лидерликка даъво қилмасдан ҳаммани Каримов режимига қарши курашда бирлаштириши учун кўп уриндик.

Андижон воқеаларидан кейин Мадаминовни бу ерга қандай таклиф қилингани, шу пайтга қадар АҚШга ҳатто виза ололмай юрган бу шахсга қандай йўл очилгани сабабларини иккаламиз биламиз. У келганда мен катта бошимни эгиб, аэропортга чиққанман. Уни уйимга олиб келиб, мана сизларни ҳам чақитириб учраштирганман.

Ҳатто бизнинг номимиздан гапириш ваколатини истаганда, мен орага тушиб, унга шу вақолатни олиб бердим. У эса, эртасига Нью Йоркка бориб, ўзини бутун мухолифатни лидери, деб эълон қилинган Баёнот матнини юборди. Мен шунда унинг вакили Сулаймон Мурод билан гаплашиб, виждони бўлса айтин, сизнинг лидерингиз ҳали ҳам худбин экан, дедим.

Биз унга АҚШ Конгрессида номимиздан гапириш ваколатини бердик, уни лидер деб эълон қилганимиз йўқ, дедим. У гапимизга парво қилмади. Эсингизда Рестон шаҳарчасида учрашганимизда, мен жаҳлим чиқиб, столни муштлаб унга шахсий манфаатни бир томонга қўй ва мамлакат масаласини ўйла, деб айтдим.

Йўқ, у бизнинг уринишларимизни қадамба қадам бузди ва сиз уюштирган Конгресс мажлисида ҳали фақат бир орага келганимзини эълон қилиш билан чекланамиз ва яна учрашиб, қолган гапларни гаплашамиз деганимизга қарамай у қандайдир уч-тўрт кишининг номини ёзиб, ўз раҳбарлигида Бирлашган мухолифат коалициясини тузганини эълон қилиб юборди. Нима бўлди? АҚШ Конгрессида у билан бирга муҳокамада қатнашиши керак бўлган ҳукумат мулозимлари ва бошқа расмийлар олдиндан розилик беранларига қармай келмадилар. Бу шармандалик эди. Бу ўзбек мухолифатининг шармандалиги бўлди.

Шундан кейин уни бу ерда Давлат департамнети ва Хавфсизлк кенгашида ҳам аввла белгиланганига қарамай қабул қилишмади. У икки ҳафта кутди аммо турли баҳоналар билан уни қабул қилишмади. Ваҳоланки ҳар қандай одам мурожаат этса ҳам қабул қилаверишади, аслида. Гапнинг пўсткалласини айтсам, унинг кимлигини билиб қолишди, у бу идоралар учун у тамом бўлган сиёсатчидир. Балки ўз манфаатларидан келиб чиқиб, ноҳукумат ташкилотлар ёки Конгрессдан униси ё буниси қабул қилар. Лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Унга энди яланғоч сиёсатачига қараган каби ҳам ачиниб, ва ҳамда кулиб қарайдилар.

-Бу борада менда жуда кўп ҳужжатлар тўпланиб қолган. Келгусида уларни эълон қилиб борамиз. Ўшанда Андижон воқеаларидан кейин бирлашув учун жуда катта имконият пайдо бўлганда ким буни оёқ ости қилгани ҳам далилланди…

– Унутманг, ана у иддао қилувчилар билиб қўйсинлар, шундан кейин ҳам сиз билан бирга бир неча марта унга имкон танидик. Мен ўзим унинг тарафдорлари билан гаплашдим. Аммо отдан тушса ҳам эгардан тушмайди. Аслида от ёки эгарнинг ўзи ҳам йўқ.

Абдураҳим Пўлатов билан ҳам учрашиб унинг камчиликларини жуда кескин равишда юзига айтдик. Мадаминовни ҳам яна бирлашув йўлига бошлашга уриндик. У нима қилди? Мухолифатни масхара қилди. Каримовни диктатор, деб юрган одамнинг ўзи демократик сиёсатга зид равишда, муҳокамасиз, бачкана диктаторларга хослик билан ўзини президентликка номзод қилиб эълон этди. Яна мухолифатнинг устидан кулишди. Бу кунингиздан ўлганингиз яхши дегандек қўл силтаганлар бўлди. Шунда ҳам Мадаминовни танқид қилса, Каримовга хизмат қилган бўлармиш. Тушингизни сувга айтдинг. Нима Мадаминов ойдан тушдими?

2. КАРИМОВ-КЕТ! МАДАМИНОВ –КЕТ!

-Бобур ака, агар Мадаминов “ойдан тушмаган” бўлса, 1994 йилда нега уни қўлладингиз ва ҳатто унинг таклифи билан Истанбулга бордингиз? Ёдингизда бўлса, биргаликда таҳририятларга ҳам борган эдик…

-Ҳа, мен борганман. Туркияда жуда кўп мулозимлар билан учрашганман ва уни қўллашларини сўраганман. Мен бу билан унинг шахсини эмас, балки ўзбек мухолифатни қўллашларини сўрагандим. Унинг бу қадар ўз шахсини ўйлайдиган, худбин эканлигини қаёқдан билай? У Каримов билан дўстлашиб, (бу ҳақда кейинроқ муҳим маълумотларни келтираман), Каримовнинг ўйинларига кириб, хатолар қилди, боши деворга урилиб, кўзи очилди, деб ўйлаган эдим. Кейин АҚШга келганида ҳам унга ҳамроҳлик қилганман. Мақсад, ҳаммамиз бир бўлайлик, деган фикр эди. У бу ерга келганда ҳам асосий диққатни Абдураҳим билан жанжалга сарфлаган. Қачон келмасин, албатта жанжал қилиб кетади. Абдураҳим очиқ жанжал қилса, Мадаминов усталик билан уюштиради. Кейин билиб қолиб, ёқангни ушлаб юрасан. Чунки у маҳоратли сиёсатчи эмас. Жуда ҳам содда ва ўзини мақтаган одамнинг қулига айланиб қолади. Бу эса сиёсатчи учун назардан қолиш демакдир. Шу ўринда мен унга лақма-ўжар сиёсатчи деган баҳо берган бўлардим. Бир томондан очиқдан очиқ лақмалигини кўрсатади, иккинчи томондан ўжарлик қилиб ана шу лақмалигини ҳимоя қилади.

-Мана шу хусусда кўпчилик айни баҳони беришмоқда. Мадаминовнинг уйдирма мақоласига жавобим эълон қилингандан кейин таниқли сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев билан гаплашсам, у қизиқ бир манзарани чизди.

“Мен Мадаминовни узоқ йиллардан бери танийман, -деди 64 ёшни қаршилаган Тошпўлат ака.- Сайловга кирганда у ҳатто ўз таржимаи ҳолини сиёсий нуқтаи назардан ёзиб беролмаганди. Мен ёзиб бергандим. Гап бунда эмас. Гап шундаки, мен илгари Мадаминовнинг “ишончли қалъаси” бўлган Отаназар Орифовнинг уйига бориб турардим.Ўша пайтда Мадаминов унинг уйига телефон қилиб қолиб, гапнинг очиғи ҳеч нарсага арзимайдиган шахсий китобларини қаерга ва ким орқали юборганини айтарди. Кейин мен Отаназар акага “Бунақа қилманглар, ахир телефонингизни эшитиб туришибди, ўша одамларни ушлаб қамашади”, десам, у “Биз махсус диалектда гаплашамиз, улар тушуна олмайдилар” дерди. “Мана мен тушуниб турибман-ку, улар қандай тушунмайдилар” десам, Отаназар ака елка қисиб қўярди. Эртасига эса телефонда номи айтилган одамларни ушлашарди. Агар у ҳукуматга ишлаган одам бўлса, қўйиб юборишар ва беш тўрт сўмга ёлланган бечора бўлса, қамаларди. Буни бир қарашда соддалик ҳам дейиш мумкин. Аслида эса соддалик эмас…”

Шу ўринда мен Тошпўлат Йўлдошевга жавоб қилмоқчиман׃ Мадаминов “Одамлар қамалиб чиқса, чиниқади ва доимий мухолифатчи бўлади” деган лақма назарияга эга эди. Шунинг учун ҳам ўзига алоқаси бор одамлар ҳақида лом-мим демай, ўзига алоқаси бўлмаган одамлар ҳақида жар солади, уларни қутқарайлик, деб баёнотлар беради. Ваҳоланки, шундай ҳам дунё жамоатчилиги ўша одамларни қутқариш ҳақида бонг ураётган бўлади. Қарабсизки, бу нарса калла деса, салла келтирувчиларга қўл келади ва “Мана бу одам ҳам Мадаминов билан боғлиқ” деб ишга тўн кийгазадилар. Шунинг учун қамалганлар унинг виждонини ёндириши керак.

-Жаҳонгир, эсингиздами, бизнинг уйда ўтирганда “Ким мени қўлланмоқчи бўлса, мен ундан олдин уни қўлланаман” деган эди. Бу ўзига жуда ҳам катта баҳо бериб юборишдир. Худди ана шу нарса Каримовда ҳам бор. У ўзини ҳаммадан ақлли ва устун деб ҳисоблайди, бошқаларни оёқ учида кўрсатади. Бошқаларнинг ақлли эканлигини сезиб қолса, уларни ёмон отли қилишга уринади. Ана шу нарсани Мадаминовда ҳам кўрдим. Эътибор қилинг, унинг атрофида ҳам, Каримовнинг атрофида бўлгани каби чуқур мушоҳада қиладиган одам қолмади.

-Ҳа, Мадаминовнинг атрофидагиларнинг айтган ва ёзган ҳар бир гаплари уни яраламоқда. Худди Каримовнинг малайлари Каримовни яралаб келаётганлари каби. Мадаминовнинг “жиян”лари аргумент билан гаплаша олмайдилар, фақат сўкинишни биладилар. Куракда турмайдиган гапларни оғизга оладилар. Каримов ва унинг атрофидагилар ҳам худди ана шундай. Сўкиниш ва ҳақорат уларнинг энг асосий хислатлари. Шунинг учун ҳам улар танқид нима эканлигини билмайдилар. Танқид демократиянинг энг асосий ричаги. Танқидни иғво деб баҳолаган одам қандай қилиб демократ бўлиши мумкин, бу диктаторлик касалининг аломатидир. Диктаторлар танқидни ҳам, таҳлилни ҳам иғво деб тушунадилар ва билмаган ҳолда ўзлари иғвога киришиб кетадилар.

-Мана сизга таққослаш учун икки мисол келтираман. Олий Кенгашда янги судяларни тасдиқлашганда депутатлар улар ҳақида менга кўп саволлар беришган. Мен ҳаммасига жавоб беришга уринганман. Шунда Каримов мени хонасига чақириб, роса бўкирган. “Нега бунча сўзга чиқасан” деб койиган ва мен сўзга чиққанимда мажлисни ташлаб чиқиб кетганини айтган. Унга кўра мен эмас, унинг ўзи жавоб бериши керак ёки менинг бир нарса билишим кўриниб қолмаслиги лозим.

Энди, 2005 йилда Мадаминов АҚШга келганида у мени Вашингтонга чақирди. Майли, деб бордим. Борсам, Оқ уйга яқин ҳашаматли, жуда қимматбаҳо бир меҳмонхонада қизи билан турган экан. Бу ерда хориждан келган одам бир томонда турсин, ҳатто АҚШда яшаган унча-бунча одам ҳам тура олмайди. Ёнида Фарҳод Иноғомбоев ҳам бор эди.

Ўшанда мен унга бирлашишнинг яна бир усулини таклиф этдим. Бу Каримов режимига қарши кураш йўлида партиялараро шартнома тузиш йўли эди. Дастлаб “Озод деҳқонлар” билан, кейин эса “Бирлик” билан… Мен унга бу таклифни бир неча марта айтдим. У қабул қилмади. У менга фақат ўзининг ортида қандайдир 12 та ташкилот турганини рўкач қилди. Мана бугун “60 та ташкилот орқамда” деб жар солмоқда. Бу худди Каримовнинг бутун дунё биз билан, деган ахмоқона сиёсатиниг бир кўринишидир.

-Бобур ака, кимки Мадаминовни мақтамаса, душманга айланади ва унга қарши иғво кампанияси бошланади. Мадаминовнинг жияни Сафар Бекжон номидан чиққан қора китобни эсланг. 1994 йилда чиқарилган ва мухолифат учун берилган грантлар эвазига турли тилларга таржима қилинган бу китобда қораланмаган одам қолмаганди. Ҳамма қора ва Мадаминов оқ қилиб кўрсатилганди. “Эрк” газетаси ҳам онда-сонда бир чиқса-да, албатта асосий мақолалар мухолифат аъзоларини қоралашга ва Мадаминовни улуғлашга қаратилади. Мадаминовнинг ўзи ёзган китобларда ҳам у Каримовдан кўпроқ Пўлатовлар ҳақида ёзган. Бугунга келиб эса, шундай иддао қилишмоқдаки, гўё фақат Мадаминов танқид қилинмоқда эмиш.

-Жаҳонгир, нима деяпсиз? Мен уни уйимга олиб келиб, унга туз берсам, у қайтиб бориб, Даврон Шарипов номи билан мени ҳам чайнаган. Нима эмиш, мен Ҳасан Ғозиев деган мафиознинг клиенти эмишман. Мени Туркияга чақириб, ҳукумат идораларига олиб бориб, мақтаганида мен мафиознинг клиенти эмас эдим. Мени “ЭРК”нинг Вашингтондаги вакили, деб эълон қилганда ва АҚШ сафарлари чоғида мен таниқли сиёсатчи ва таниқли дипломат эдиму, энди уни танқид қилганимда, мафиоз бўлдими?

Кўрдингизми, унга бу нарса бешикда теккан, шекилли. Лекин бугун биз у ҳақда гапираётганимизнинг муҳим сабаби унинг сиёсий арбоб даражасига ета олмаганини кўрсатишдир. У жуда катта даъво қилмоқда. Бутун мухолифатга лидерман деб жар солмоқда ва Ўзбекистонга президент бўлмоқчиман деб ҳар қандай йўлга бош урмоқда. Шундай экан, бундай одамнинг кимлигини билиш ҳамманинг ҳаққи. Бу демокртик тамойил. Биз энди ҳаммамиз бир бўлиб “КАРИМОВ-КЕТ! МАДАМИНОВ –КЕТ!” дейишимиз керак!

3. КАРИМОВГА КИМ ЯШИЛ ЧИРОҚ ЁҚҚАНДИ?

-Бобур ака, бугунга қадар энг кўп тортишилган нарса 1990 йилларнинг бошида Каримовнинг Мадаминовга яратиб берган имтиёзлари ва “ЭРК”нинг рўйхатга олиниши масаласидир. Агар демократияларга қарасангиз, мухолифат ҳукумат билан очиқ келишиши ва ҳатто коалиция тузиши ҳам мумкин. Бу нормал ҳол. Лекин Мадаминовни Каримовдан квартиралар ва машинлар олганликда, шу йўл билан мухолифатни сотганликда айблаб келишмоқда. Каримов уни “Бирлик”ни парчалашда қўллангани ва шунинг эвазига ҳадяларга ботиргани айтилади.

Сиз ўшанда Адлия вазири эдингиз. Мадаминов иддао қилиб келаётгани каби “ЭРК” демократик қоидалар асосида рўйхатга олинган эдими? Агар шундай бўлса, уни айблашга ўрин қолмайди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз.

-Мана мен очиқ гапни айтаман. Менга Каримов телефон қилиб, “Дарҳол “ЭРК”ни рўйхатга ол!” деб буйруқ берган. Ҳеч нарсага қарамай рўйхатдан ўтказганман.

Ана энди ёдга олинг, Мадаминов шундан кейин қанчалик ўзгарди?

-Унга “Волга”лар берилган ва ҳатто Ички Ишлар вазирлиги учун ажратилган махус номерлар қўйилган эди. Бу номерли машинларни ҳеч ким тўхтатмас эди. Уни Каримовнинг топшириғи билан якка ўзини, муқобил номзодсиз депутат қилишганди ва ҳоказо. Мана шу нарсалар бекорга эдими? Ёки “Бирлик”ни парчалагани учунми? Ёки Каримов шунчалик саховатли одам эдими?

-Каримов ҳеч қачон бекорга иш қилмайди. “Бирлик” парчалангани борасида эса, уни бевосита билганлар гапиришмоқда ва гапиришади. Мен эса бевосита ўзим иштирочиси бўлганим бир воқеани айтиб бераман, хулосани ўзингиз чиқариб олинг.

Ўшанда Россия ва Ўзбекистон орасида шартнома имзоланиши керак эди. Бу ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлаш учун Москвага Каримовнинг маслаҳатчиси Шохобидин Зиёмов борганди. Унга имзоланадиган шартномага Ўзбекистон демократик йўлдан кетади ва бунинг учун зудлик билан қандай одимлар отади, мана шу нарса киритилмаса имзоланмаслигини айтишган.

Каримов менга телефон қилиб, Москвага боришимни ва бу ҳужжат лойиҳасини тезлаштиришимни буюрди. Унинг учун бу жуда ҳам муҳим ҳужжат эди. Бу ҳужжат унга дунёга йўл очарди. Ўшанда Россия демократик давлат саналарди ва унинг иттифоқдоши ҳам демократ деб қабул қилинарди.

Мен эрталаб самолётга чиқсам, Мадаминов ҳам ўтирибди. Кечагидек эсимда. Қўлида бир сурат бор эди, кимгадир ҳадя учун олган бўлса керак?

У биз билан Ўзбекистоннинг Москвадаги ваколатхонасига борди. У пайтда вакил -“постпред” бўларди. “Постпред”нинг биринчи ўринбосари Зориннинг хонасида ўтирганмиз. Мадаминов Ўзбекистонда демократия бошлангани ва мамлакат шу йўлга кирганини ўз қўли билан ёзиб берган ва шундан кейин чет элга кетганди. Шу ҳужжат билан руслар шартнома матнига рози бўлишган. Каримовга мана шундай яшил чироқ ёқилганди.

Мен ҳукумат вакили эдим ва Каримов айтганини бажаришга мажбур эдим. Аммо Мадаминов ўзи йўлида курашмоқдаман, деган демократияни ман шундай осонгина бичиб ташлаган.

Шундан кейин Каримов унга ҳар қанча имтиёз қилиб берса ҳам кам эди.

-Бобур ака, бу даҳшатку?! Буни нима деб аташ мумкин, бу сотқинликми, сиёсий жиноятми, нима бу ўзи?

-Бунга мухолифатчилар, тарихчилар ва Ўзбекистоннинг келажаги билан қизиқувчиларнинг ўзлари баҳо берсинлар!

4. ЯЛАНҒОЧ “ҚИРОЛ”

-Бобур ака, маълумки, Мадаминов Туркиядаги лидерларни ўртага қўйиб, Ўзбекистонга қайтиб, бирор мансаб олишни истаган пайтлар ҳам бўлган. Жумладан, у Туркия миллиятчиларининг саксондан ошган лидери Алпарслон Туркаш орқали Тошкентга хат жўнатган.

Мадаминов ўзи ёзиб, Баҳодир Файзи номидан эълон қилган “Мухолифат тарихи” деган китобида шундай хатлардан бирини билиб-билмай келтиради. Ана шу хат Мадаминовнинг миллат ва мамлакатдан устун турадиган манфаатлари борлигини кўрсатади.

Шундай хатлардан бирига жавобан Ислом Каримов Алпарслон Туркашга қуйидагиларни ёзган׃

“Муҳаммад Солиҳ жанобларига келсак, бу киши ҳам бошқалар қатори юртига қайтиши мумкин. Лекин бу қайтиш ҳеч қанақанги талаб ва келишувларсиз, муайян мансаб ва ё имтиёзлар ҳисобига бўлмаслиги керак. Ислом Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент, 1996 йил, 18 ноябрь И-1973” .(“Мухолифат тарихи”, Исмат Хушев таржимаси).

Шундан кейин ҳам Мадаминовнинг бошқаларни Каримовдан бир нарса кутганликда айблаши худди иштонсизнинг тиззаси йиртиқ устидан кулгани бўлиб қолмайдими? Ўзи ҳам “Мени таклиф қилсин, иш берсин, имтиёз берсин” деб ўртага одамларни қўйиб юрибди-ку?!

-Жаҳонгир, бундай мисоллар кўп. 1995 йилнинг бошида АҚШ Миллий Демократик институти ташаббуси билан Ўзбекистонда ҳукумат ва мухолифат мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтганди. Унга Франкфуртдан Салай Мадаминов ва Истанбулдан Абдураҳим Пўлатов келди. Шунингдек, семинарда Каримов ҳукумати вакили Адлия вазири Алишер Мардиев ҳам иштирок этди. Шу ерда Мадаминов ўзининг эски ошналари Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзамов билан ҳам ярашиш шартларини муҳокама қилганди.

Ҳар қандай сиёсатчи ва сиёсий ташкилот шундай манёверлар қилади. Лекин ўзингга қолганда майли, аммо бошқаларни айблашинг бу сиёсатчининг иши эмас. Кимдир мухолифатга озгина олдин ва кимдир озгина кейин келган бўлиши мумкин. Агар ҳар бирига биттадан айб ёпиштираверса, ким бўлишидан қатъий назар охир оқибат бугун Мадаминов мисолида кўрганимиздек яккаланиб қолади. Мадаминовни ҳали ҳам грaнтлар учун қўлланиб юрган бир иккита шоввоz бор ва у шу боис ҳали яккаланиб қолганининг идрокида эмас. Бунинг устига биз фактлар билан таҳлил қилар эканмиз, улар анонимкачилик билан банд. Жўяли гап айтолмасдан, шахсимизни ҳақорат қилишга ўтиб кетишди.

-Дарҳақиқат “Абдуллоҳ” деган бир номаълум исм остида менга ёзилган саволни келтирмоқчиман. Шунга ҳам муносабат билдиришимиз керак, деб ўйлайман.

“Мухолифатда сизни сайтингиздан бошқа ҳалол инсонлар борлигига ишонасизми? Нима учун мухолифат деганда фақат ғийбат ва кераксиз мақолалар тушуниб қолинмоқда ҳозирги кунда, бунда сизни ҳам ҳиссангиз борлигини тан оласизми? Ва энг асосийси бир-бирларизни камчиликларингизни ҳамма жойда достон қилиб ундан ўз манфаатиз учун фойдаланяпсизлар, бу борада инсонийлик муомала одобларини демократия ниқоби билан қолиплаяпсизлар, келажакда ватанда узларизга нисбатан инсоний ҳурмат топишларизга ишонасизларми? Сиз қачон бирор танқидга жавоб ёзсангиз узингизни Жаҳонгирлигизни таъкидлайсиз .

ЖАҲОНГИРЛИК кечиримлик ва сабрда яққолроқ курингани маъқул эмасми? Ва яна бир савол, аввалда ҳукумат билан ишлаб нафси тилаганча молу-дунёни олиб булгач узини мухолифатда деб эълон қилган М.Маликов билан сизни нима бирлаштиради? Чунки бу ҳукуматда ишлаган ҳар қандай одамни охири қамоқ ёки ўлим билан якунланишини билган бу одам вақтида АҚШда қолган деб уйлайман…”

“Абдуллоҳ” кабилар савол беришдан олдин озгина мутолаа қилишса ёмон бўлмайди. Ғийбат нима? Ғийбат бировни орқаворотдан ёмонлаб гапиришдир. Ўзбек тилини ҳам озгина билиш керак, ахир! Биз орқаворотдан эмас, юзига айтмоқдамиз. “Абдуллоҳ” номининг орқасига яшириниб олганимиз йўқ. Биз камчиликларни очиқ танқид қилмоқдамиз. Иккаламизнинг ҳам лидерликка даъвоимиз бўлмагандан, эҳтиёжимизни тўла қоплайдиган ишимиз бўлгандан кейин қандай манфаат ҳақида гап бормоқда?

Каримовнинг “Ичкаридаги гапни ташқарига чиқарган-хоин” деган сафсатаси нималарга олиб келганини наҳотки кўрмаяпмиз? Биз инсонийлик, муомала одобидан ҳам чиққанимиз йўқ. Сиз эса “Абдуллоҳ” ёзганингизни яна бир ўқинг. Балки унда ўзингизни кўрарсиз.

Маликов масаласига келсак, у киши билан биринчи дўстлашган ва у кишини мухолифатга бошлаб келган одам Мадаминовдир. Бу бундан 13 йил олдин бўлган. Ўша пайтда Маликовнинг қанча пул тўплаганини Мадаминов кўра олмагану бугун энди сиз кўрдингизми? Фолбинлик ҳам эви билан-да, биродар!

-Жаҳонгир яна бир нарсани қўшиб кетмоқчиман. Мен давлат мулкини талон тарож қилганимда эди, ёки порахўр бўлсам эди – Каримов ва унинг лайчалари мени ҳеч қачон тинч қўймас эдилар. Ундан ташқари шундай бўлганда мен АҚШ ҳукумат идорасида ҳеч қачон ишламаган бўлардим. Ёдимда мен сиёсий бошпана сўраганимда собиқ Ташқи ишлар вазири Саидқосимов (Москвада КПСС МК да ишлаб келган) АҚШ ҳукуматига хат юборганида гап тополмай, “Маликов комсомол бўлган” деб ёзганди. Хўш, “Абдуллоҳ” биродарим, сизнинг бу манқурт Саидқосимовдан ортган жойингиз қолдими?

Мустақилликнинг бошларида мухолифат сафларида бўлганлар собиқ коммунистларни ана шундай ёппасига айблай бошлагандилар. Бирдан қарасалар ота-оналари, опа сингиллари, хуллас халқнинг ярми коммунист экан. Бу аҳволда яккаланиб қоладилар…

-Шунда Мадаминов “ЭРК” қурултойида минбарга чиқиб, собиқ коммунистлар бизнинг халқимиздир, дейишга мажбур бўлганди…

-Ундай бўлса, нега бугунга келиб кимнидир бир пайтлар коммунист бўлганликда айблайди? Худди шундай агар бугун ҳукуматда ишлаб, мухолифатга қўшилганларни ҳам айблай бошлашса, бурунларини ковлаб ўтираверадилар. Бир одими ҳеч қачон икки бўлмайди. Бугун 3,5 миллион ўзбекистонлик ташқарида. Мингдан зиёд мухолифатчи ташқарида. Лекин Мадаминов намойиш ўтказса, нега 20 киши ҳам чиқмайди? Ахир орқамда 60 та ташкилот бор дея жар солаётган одам камида 60 кишини чиқариши керак эмасми? Буни ўйлаб кўринг! Нега одамлар сизга эргашмаяпти? Чунки “Абдуллоҳ””лар уларнинг бирини қамамоқчи, иккинчисини ўлдирмоқчи. Сиёсатлари кушандалик бўлса, бундан кейин ҳам яккаланиб қолаверадилар ва ҳатто гапини ўз номидан очиқ айта олмаслик даражасида қолиб кетишади.

-Менга ёзган хатида Мирзоулуғ деган укамиз шундай дейди׃ Мен билган таниқли шахслардан Насрулло Сайид, Содиқжон Йигиталиев, Юсуф Жума, Иброҳим Ҳаққул, Шоди Каримов, Абдулҳай Абдумавлонов, Бобур Маликов, Аҳмад Азам, Холдор Вулқон, Жаҳонгир Муҳаммад, Номоз Нормумин, Гулчеҳра Нуруллаева, Дайнов Ташанов, Самад Мурод, Ойгул Маматова, Имом Файзиев, бошқа-бошқалар ундан юз ўгириб кетганлар.”

Мен бунга Ойбекнинг ўғли Бек акадан таниқли адиб Зоҳир Аъламу Бахтиёр Исабекка қадар яна 20-30 нафар таниқли шахсни қўшишим мумкин. Лекин гап бунда эмас. Гап шундаки, ким ундан юз бурса, ўша одамни “сотқин” деб эълон қилади. Худди мана шунинг учун улардан баъзилари мухолифатга қўл силтаб, ҳукумат томонга ўтиб кетдилар ёки Тошпўлат Йўлдошевдан Шуҳрат Аҳмаджоновга қадар ўнлаб фидойилар анча вақт мухолифатдан хафа бўлиб юрдилар. Кейин англадирки, мухолифат номидан айтилган гаплар фақат Мадаминовнинг шахсий гаплари экан

5.ЎХШАМАСА УЧРАМАС

Ўзбекистонда Олий суд раиси, Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган, 1994 йилда Ўзбекистонда демократия оёқ ости қилинмоқда, деган баёнот тарқатиб, АҚШдан сиёсий бошпана олган Муҳаммад Бобур Маликов билан мулоқот.

-Бобур ака, сизга илгари ҳам ҳикоя қилгандим, бизни Тошкентдаги уйимизни юздан зиёд миршаблар билан ўраб, тортиб олганларида Консерватория ёнида оқ “Волга” турганди. Унинг ичида Тошкент шаҳар ҳокими Адҳам Фозилбеков ўтирганди. Кейин билсам, унинг ёнида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Мирзиёев ҳам ўтирган экан. Улар бизни уйимиздан чиқариб отиш амалиёти ҳақида Каримовга рапорт бериб туришган. Каримовнинг жаҳли чиққани, биз яшаб турган уйимиз мамлакатдаги ўқитувчиларга берилган имтиёзлар ҳақидаги Фармонга кўра хусусийлаштирилиб, биз томонимиздан сотиб олингани бўлган экан. Умр йўлдошим кўп йиллик ўқитувчи эди.

Хуллас, ўшанда тўрт ёшли жажжи эгизакларим ухлаб ётганига қарамай, уларни жовдиратиб, ётган тўшакларини судраб ташқарига олиб чиқишганди. Танишларимдан кейинчалик эшитишимча, Каримов “Мен ёмону фармоним яхшими?!” деб бақирган экан ўшанда.

-Жаҳонгир, тушунаман, мен ҳам Каримовга қарши чиққанимдан кейин бизни уйни ҳам худди мана шундай буйруқ билан тортиб олишган…

-Туркияда эканлигимда, у ердан Озарбойжонга бориб, оиламни олиб қайтсам, Мадаминов менинг уйимнинг эшигини очиб, меҳмон талабаларга берган экан. Биз келгач, талабалар Мадаминов ҳисобидаги учта квартирадан бирига ўтишди, ўшанда Рустам Маматқулов деган талабанинг у билан гаплашаётганини эшитиб қолдим.

-Тўртта боламизнинг биттагина овунчоғи шу телевизор…,-деди умр йўлдошим.

-Менга фарқи йўқ. У квартираларнинг ҳар бир хонасида биттадан янги телевизор турибди. Бунинг устига бу жуда эски,-деди Рустам.

Мен аралашмадим. Кейин Рустам бир неча йигитлар билан қайтиб келиб׃

-Соли ака “Мен ёмону телевизорим яхшими?” деяптилар,- деди. Шу пайт Салай Мадаминовнинг укаси Муҳаммад Бекжон кириб келди ва жажжиларнинг кўзини жовдиратиб эски телевизорни олиб кетди.

Ўша телевизорларни асли андижонлик, Истанбулда тўқимачилик корхонаси соҳиби бўлган Маҳмат ака мухолифатга деб олиб келганди.

-Жаҳонгир Туркияга келиб, оилангиз билан қийин шароитларда қолганингизни биз Америкада туриб эшитганмиз ва Истанбулга бораётган ўзбеклардан Мирзапўлат Ҳакимий орқали қизларим қизларингизга кийим юборишганди.

-Раҳмат. Ўшанда роса қувонишган. Дарҳақиқат, ўшанда жуда қаттиқ ишлаб, оёққа туришимизга тўғри келган. Кейин биз АҚШга келганда, Орегон штатида кекса бир онахон телевизор олиб келиб берганда, “Муҳаммад Солиҳ” деган номни танлаб олган Мадаминовнинг ҳатто мана шу Меридес деган бегона бир аёлдек ҳам бўла олмаслигини ўйлаганмиз.

-Албатта, орада мана шунча гаплар ўта туриб яна Мадаминов ва бошқалар билан бирга, гина кударталарни ташлаб, бир жабҳада бўлишга уринишингиз бу осон эмас. Тушунаман, Ўзбекистондаги зулм қаршисида бу нарсаларни четга суриб туриш керак эди. Лекин буни Мадаминов суиистеъмол қилди. Бирлашиш ҳақидаги ҳамма ҳаракатларни бир йўлини топиб бузди, ўртага душманлик, иғво ва буҳтон солди.

-Бобур ака, мен яқинда Мадаминовнинг сохта бир ном билан ёзган уйдирмасига жавобимда унинг Каримов билан ўхшаш жиҳатларига ҳам тўхталгандим. Жумладан қуйидагиларни санагандим׃

Каримов 1990 йилда эълон қилинган мустақилликни тан олмай, 1991 йилда ўзига керак бўлганда эълон қилди.

-Мадаминов ўз шахсини ўйлаб 1989 “Бирлик”ни парчалаб, 1990 йилда “ЭРК”ни тузди.

-Каримов аввал сайлов, рефрендум ўйинлари қилди ва муддати тугаса ҳам “қонунлар ясаб”, “лидерман” деб ўтирибди.

-Мадаминов партия уставидаги тўрт йилга, фақат икки марта сайланиш қоидасини бузиб, арвоҳлар кенгашлари ўтказиб, “кет” дейилишига қарамай, ўзини “лидерман” деб жар солмоқда.

-Каримов ўз атрофига самарқандликларни тўплаб, бу қадимий шаҳар обрўйига путур етказди.

-Мадаминов ўз атрофига хоразмликларни тўплаб, мухолифатни қорага чаплади.

-Каримов матбуотни бўғди, “Озодлик” ва “Америка овози”ни ўз пропагандасига ишлатиш учун ҳар қандай жирканчликдан қайтмади.

-Мадаминов ҳам айни йўлни танлади.

-Каримов миллат ва мамлакатни гаровга тикиб, оиласини ҳукмрон этди.

-Мадаминов ҳам миллат ва мамлакатни гаровга тикиб, мухолифат учун олинганларни оиласига, ўзига сарфлади.

-Каримов агар ўзига қарши чиқса сафдошлари ва яқинларини ҳам йўқотиши мумкинлигини кўрсатди.

-Мадаминов ҳам ўз шуҳрати учун сафдошлари ва яқинларини провакация қилиб қамоққа кетишларига йўл очди…

-Жаҳонгир чалғитиш сиёсати ҳақида унутган кўринасиз.

-Сиз Мадаминовнинг чалғитиш ўйинлари ҳақида олдиндан айтган эдингиз. Дарҳақиқат, чалғитиш Каримов сиёсатининг таркибий қисмидир. Жамиятда бир масала етишган пайтда унинг диққатини бошқа томонга буриб юбориш ҳолларини ўтган 15 йил давомида жуда кўп кўрдик.

1992 йил Талабалар шаҳарчаси, 1994 йил Каримовга суиқасд ўйини, 1999 йил Феврал фоқеаларидан тортиб, 2004 йилги портлашларга қадар жамиятда халқнинг норозилиги етилган пайтда унинг диққатини бошқа томонга буриб келинмоқда.

Мадаминов ҳам худди шундай қилмоқда. Қачонки мухолифат ичида пишиб етилган муаммолар таҳлил қилина бошланса у мавзуни бошқа томонларга буриб юборади. Одамларнинг диққатини майда-чуйдалар билан чалғитади. Шахсларга туҳматлар уюштиради. Буни бугун ҳам кўриб турибмиз. Биз суҳбатларимиз аввалида айтган эдик, гапимизни айтамиз ва йўлимизда давом этаверамиз, деб. Бизни чалғитишга уринишлар бўлишини ҳам айтган эдик ва бу чалғитишларга парво ҳам қилмаймиз.

-Ўхшамасга учрамас, дейдилар. Мана бу ўхшашликка қаранг׃

“Ислом Каримовнинг 12 томлик асарлар тўплами нашрдан чиқди. У ҳақда ёзилган китоблар, мақолалар, айтилган фикрлар ҳам катта бир куллиётга жамланмоқда”.(Ўзбек матбуотидан).

“Яқинда, Муҳаммад Солиҳнинг 4 жилдлик асарларига илова сифатида “Муҳаммад Солиҳ ҳақида” деган қалингина бир жилд ҳам нашр этилди.” (“Эрк” сайтидан).

Одатда аввал бир ишни қойил қилиб қўядилар ва кейин мақтов эшитадилар. Сиам эгизаклари эса акси. Биттаси кучли потенциалга эга бўлган Ўзбекистонни хароб этди. Иккинчиси кучли мухолифатни ер билан яксон этиб, шармандаи шармисор қилди. Лекин иккаласини ҳам мақтайдиган ошхўрлар бор. Иккаласи ҳам бу мақтовларни жирканмай қабул қилади.

-Жаҳонгир, биласизми, агар Каримов “Мана мен Ўзбекистон Конститутциясига содиқ қолиб, икки муддат президент бўлдим ва шундан кейин истеъфога кетдим” дея олганда эди, ҳалиги китоблар ҳожатхона мулкига айланмасди. Мадаминов ҳам “Мана мен партия низомига содиқ қолиб, икки марта ҳар бири 4 йилга сайланиб, кейин истеъфо бердим” дея олса эди, уни мақтаганларга биров қулоқ соларди. У агар ўзи ҳақида эмас, Каримов режимини фош этиш ҳақида китоб чиқарганини айтганида ҳам, э, булар бошқа-бошқа одамлар деб қўя қолардим.

-Бобур ака ўхшашликлардан яна биттаси ҳам бор. Буни ҳам мен ўйлаб топганим эмас. Фақат парчалар келтириш билан чекланаман׃

“Ўн йилдан бери ҳар ойда бир-икки марта Каримов номига хат ёзаман. Бир марта ҳам жавоб олмадим”. (Салима Қодирова, адвокат, “Туронзамин”).

“Мен бир неча марта сайтларига хат йўллаганман, лекин бир сатр ҳам жавоб бермаган. Мадаминовнинг ҳаттоки на электрон почтаси, на телефон рақами аниқ…” (Бобур Исоев, “Туронзамин”).

-Каримов халқдан мутлақо узилган. Унинг учун халқнинг дарди бир тийин. Керак бўлса, бу халқни онангни деб ҳам сўкаверади. Худди ана шу ҳолни Мадаминовда ҳам кўрмоқдамиз. Филаделфияда яшайдиган ҳамюртимиз Мақсуджон, уни балки эсларсиз, 2005 йил Андижон воқеаларидан кейинги учрашувимизга келган эди. Ўшанда Абдуманноб Пўлат уни Мадаминовга таништирмоқчи бўлиб ёнига борган ва “Бу бизнинг келажак ёшларимиз” деганда Мадаминов қайрилиб ҳам қарамабди.

-Бобур ака, у йигит ўшанда АҚШ Конгрессидаги учрашувга ҳам борган ва танишаман деса, “Вақтим йўқ” жавобини олган. Бундай мисоллар сони мингта…

-Ҳа, бундай менсимаслик билан бу халқни ҳақорат қилмаганда 16 йилдан бери бир партиянинг диктатор раиси бўлиб ўтирмасди. Демократман деган сўзига лойиқ бўлиб, демократик қадамлар билан Каримовни уялтирган бўларди. Аммо у бунга қодир эмаслигини исботлаб турибди. Каримов ўлгунча кетмасликка уринаётгани каби, у ҳам тиш тирноғи билан қаршилик кўрсатмоқда.

6. ТАБОБАТ “ТАБЛЕТКА”СИ

Бир куни Ислом Каримов иқтисодиёт бўйича мажлис ўтказаётган эди. Навбат савол-жавобга келганда ундан׃

-Кўпчилик одамлар маошлар озгина оширилгани ҳақида қарорингиз чиқади, дарҳол нархлар ҳам кўтарилади, орадан бир ой ўтиб, Бош вазир имзоси билан нархлар оширилиши ҳақида қарор чиқади, деб нарх наво шу зайл икки марта кўтарилиб кетишидан норози бўлишмоқда. Дарҳақиқат, орадан бир ой сақлашнинг сири нимада? -деб сўрадим. Каримовнинг жаҳли чиқди.

-Сизга ука кўпчиликнинг номидан гапириш ҳали эрта. Бу ваколат мана манга берилган. Агар депутатлигингизни рўкач қиладиган бўлсангиз ҳам кўпчиликни эмас, жуда озчиликни вакилисиз.

Мен унинг сўзини бўлиб׃

-Гап бунда эмас, майли саволни баъзиларнинг фикри деб қабул қилинг,-дедим.

-Баъзилар ким, қани мана шу ерда улардан бирортаси борми? Сизни саволингизга қўшилган бирорта мард борми, қани турсин ўрнидан, кўрайлик,-деди Каримов.

Қарийб 300 кишидан бирортаси ҳам миқ этмади.

-Кўрдингизми, фақат сиз шундай деб ўйлайсиз, чунки сиз менинг сиёсатимга қаршисиз, мен буни биламан, сиздан бошқа ҳеч ким бу масалага мана шундай ёндашмайди.

Хуллас, мен бир кишининг саволига бўлса ҳам жавоб беришингиз керак, деб туриб олдим. У эса ҳадеб бошқалар бундай фикрда эмас, дейиш билан муҳим саволни четга суриб, йўқ мунозарани бошлатиб, жавоб бермай чиқиб кетди.

Ўшанда журналист депутат дўстим׃

-Ислом ака уста сиёсатчи, қаранг, гапни қандай буриб юбордилар,-деди.

Мен унга бу уста сиёсатчилик белгиси эмас, бу-параноя(Paranoia-паранойя)нинг аломати эканлигини тушунтирдим. Бу касалликка йўлиққанда киши ўзини дунёдаги энг олий зот, мутлоқ ҳақ деб билади, ўзини шунга ишонтиради ва уни танқид қилган одамни душман деб ҳисоблайди. Ўша одамнинг номи миясига чироқдек “ўрнашади” ва доим “лип-лип” этиб туради. Нима гап бўлса, ўша одамдан кўради.

Яқинда бир жувон журналист Салай Мадаминовга׃

-Сиз ҳақингизда ҳар томонда жуда кўп нарса ёзишмоқда, жиддий саволлар қўйилмоқда, нега жавоб бермайсиз?-дебди.

У эса׃

-Мен карвонман, йўлимда давом этавераман,-дебди.

Турли сайтларда муҳокамалар бошланганда эса, “Муҳаммад Солиҳ ҳақида Маматовдан бошқа одам танқидий фикр айтмайди” деб ёзишди. Мен унинг душмани эмишман ва у ҳақда айтилган ажойиб гапларни унинг ўзи тўплаб нашр этган китобдан ўқиб олиб, ақлимни чархлашим керак эмиш.

Бу унга хос фикр эди. Чунки ҳали яқин яқингача ҳатто Абдураҳим Пўлатов ёзганларни ҳам очиқдан очиқ мендан кўриб келарди-да!

Шу даражага етиб бордики, 2006 йил, 28 апрелда “Исёнкор” сайтида имзосиз бир ёзув пайдо бўлди׃

Муҳаммад Солиҳ ҳақида танқидий бир фикр ёзиш унга туҳмат қилиш, уни иғво қилиш билан баравар. Ўзбек халқини душманларигина уни танқид қилиши мумкин”.

Доим тушум келишиги билан қаратқич келишигини алмаштириб қўлланадиган Салай Мадаминовнинг услуби эди бу. Агар бошқа одам ёзганда нимадан қўрқади, ўз номидан очиқ ёзади. Хуллас, ким бўлганда ҳам буни соғ одам ёзмайди. Бу касаллик аломати.

Салай Мадаминовни танқид қилаётган фақат Маматов эмаслигини кўриш учун Интернетга унинг номини ёзиш кифоя. Мана, ана шу уммондан зарра! (Ҳукумат томонида туриб ёзганлардан эмас, фақат мухолифат фаоллари ва халқаро таҳлилчилардан баъзиларининг ёзганларидан парчалар олдим-ЖМ). Буни Салай Мадаминов албатта ўқиши керак ва бу унга бир курс табобат таблеткаси бўлади. Агар бу камлик қилса, китобнинг охирида яна бир қисм келтирамиз.

БОТИР НОРБОЕВ׃

“Бирлик”нинг янги Марказий кенгаши ва унинг ҳайъатига Абдурахим раисликдан кетмаса “Бирлик”ни бўламиз деб бу фавкулодда қурултойнинг чакирилишига сабабчи бўлган Муҳаммад Солиҳ, Ахмад Аъзам, Зоҳир Аълам кабилар ҳам сайланишди. Аммо улар қурултойдан кейин ҳам на ҳайъат мажлисларига келишди, на унинг фаолиятларига қатнашишди. Орқаворотдан улар ҳаммани “Бирлик”дан чиқишга ундаётганлари, ўзлари тузаётган янги ташкилотга чақириб, яширинча ташвиқот олиб бораётганлари эшитилиб қоларди. Уларнинг асл нишонлари Абдураҳим Пўлатдан ташқари “Бирлик”нинг ўзи ҳам эканлигига энди энг соддалар ҳам тушуниб қолишди.

Қурултойдан 2 ойларча чамаси ўтгандан кейин Дархон бекатининг якинидаги бир клубда “Бирлик” Марказий кенгашининг навбатдаги мажлиси утказилди. Мажлис бошланиши олдидан залга Аҳмад Аъзам ва Мирза Кенжабек кириб келишди. Тўппа-туғри микрофон олдига бориб узр сўрашди ва ўзларини М.Солиҳ, З.Аълам каби сафдошлари номидан келганларини, янги уюшма тузганларини айтишди. Бир-бирини ёмонлаб юрмаслик лозимлигини эслатишди. Аммо бир оз вақт ўтгандан кейин мўъжиза юз берди: Муҳаммад Солиҳ коммунистлар руйхатидан депутат бўлиб сайланди, телевизорга чиқиб “Бирлик” йўқ бўлди, унда бир нечта дордан қочганларгина қолди, ҳақиқий халқпарварлар мен билан “Эрк” ҳаракатига ўтдилар, деб эълон қилди. (harakat.net, 1997)

ЗОҲИР АЪЛАМ:

“Бирлик” тузилди, Эрк партияси тузилди, менинг назаримда Эрк партиясининг раҳбарияти шу партиянинг устав-программасида (у программаларнинг ёзилишида мен ўзим ҳам иштирок этганман) айтилган нарсаларга риоя қилинмади.

Ва мен буни “Эрк”нинг 2-съездида гапириб, “Эрк”нинг раҳбарияти, шу жумладан мен унда идеология секретари эдим, ҳозирги ҳукумат билан келишувчилик йўлини тутди, деган гапни айтдим ва мен бу йўлда турган партия билан бирга ишлолмаслигимни айтиб, чиқиб кетдим. (“Америка овози” 24-7-06).

ШОДИ КАРИМОВ׃

“Мен Муҳаммад Солиҳга қуйидагиларни айтмоқчиман:

Миллат ва юрт фидойиси бўлган ўнлаб, юзлаб ҳақиқий “эрк”чилар туфайлигина сиз Муҳаммад Солиҳ бўлдингиз, ўз номзодингизни Ўзбекистон Президентлигига қўйдингиз… Ўзбекистон халқ депутати бўлдингиз … Бу ютуқлар сизни эсанкиратиб қўйди, сиз осмону фалакка чиқиб кетдингиз. Сиз биз каби фидойиларга раҳматлар айтиш ўрнига еттинчи самодан туриб юзимизга тупураяпсиз.

Сиз ўзининг шахсий манфаатини партия ва халқ манфаатидан юқори қўядиган, мансаб ва ҳокимият оғушида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, керак бўлса бу йўлда фуқаролар қонини тўкиб бўлса-да, раҳбарлик шоҳсупасига чиқиш орзусида юрган, амбицияга берилган шахс бўлиб чиқдингиз. Суҳбатларимизда сиз ҳар доим “10-15 одамнинг қони тўкилса ҳам майли, бу халқнинг кўзини очади” дер эдингиз. Бу гапларнинг мағзини мана энди мен чақаяпман. (МЕН ЭРК ПАРТИЯСИНИ ТАРК ЭТДИМ, Баёнот, 1993 йил, 27 октябр).

ЮСУФ ЖУМА׃

“СНБга журовоз айрим сафдошларнинг халкпарварлиги Муҳаммад Солиҳнинг ватанпарварлигини, халкпарварлигини эслатади менга. М.Солиҳ ҳакида гапирган москвалик ҳукук ҳимоячиларидан бири М. Солиҳ аввал мустақиллик, кейин демократия деган эди, мана букун укалари зиндонда, ўша сўзларидан пушаймон бўлса керак деб самимий гапирган. Бу гапга М. Солиҳ одатдагидай носамимий муносабат билдирган. Йўқ пушаймон эмасман, Ватан мустақиллиги менга ҳар нарсадан баланд деган маънода гапирган. Ватанпарваликка қаранг, мустакилликпарварликка қаранг!

Тўғри М. Солиҳ Ватанни, мустақилликни севади, бироқ ўзини мустақилликдан ҳам, Ватандан ҳам, укаларидан ҳам яхши кўради. Йўқса уларсиз ҳам бундай семириб юрмасди. Юкоридаги гапни Ватан мустакиллигини укалари ҳаётидан баланд қўйгани учун айтаётгани йўқ, ўзининг хақлигини, ҳеч қачон хато қилмаслигини собик сафдоши Каримовдай худо эканлигини исботлаш учун айтаяпти. Йўқса, қайси Ватан мустақиллиги ҳақида гапиряпти. Ўзбекистон И.А.Каримов билан мустақил буладими?! Ўтган ўн беш йил ичида Ўзбекистон бир кун ҳам мустақил буўлгани йўқ. Бир кун Москва қўйнида, бир кун Пекин қўйнида, яна бир кун яна бошқанинг қўйнида. Ахир М.Солих буни пайқамаслик даражасида ахмоқ бўлмаса керак. (“Туронзамин” рўзномаси, 2006 йил, 22 Август).

АЛИМАРДОН АННАЕВ, журналист׃

“Мен Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовни яхши биламан, мана шу икки лидер Ўзбекистондан қочиб кетган пайтда ҳам қўлида неч нарса, муқобил вариант бўлмаган…лидерлик салоҳияти йўқ уларнинг. Улар ҳукумат олиб бораётган иқтисодий, ижтимоий сиёсатни ўзгартириш имкони бўлганда қочиб кетдилар, ўзбек халқини ташлаб қочиб кетдилар. (“Озодлик”, “Қурултой” дастури, 22-5-2006).

Биз мазкур негатив воқеликнинг юзага келишида амалдаги ҳукумат органларидан кейин демократик мухолифат масъулиятинт зиммасига олган, айни пайтда фақатгина жабрдийдалик ролини ижро этиш билан овора бўлиб қолган мухолиф сиёсий партияларнинг шуҳратпараст раҳбарлари айбдор деб ҳисоблаймиз.

1. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси – Д.Ташанов, Ғ.Раҳматов

2. “Эрк” Демократик Партияи – Э.Юсупов

3. Ўзбекистон Озод Деҳқонр Партиси – Я.Расулов

4. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти – Ё.Турлибеков, Ж.Муродов

5. «Эзгулик» жамияти – З.Мирзакулов

7 апрель, 20006, (Мухолифатга мурожаат).

МАРТА ОЛКОТ, АҚШ, Карнега фондининг Марказий Осиё бўйича мутахассиси׃

“Муҳожиротдаги ўзбек мухолифати ўзаро бўлиниб кетган ва мамлакат ичкарисида бу сиёсий партияларнинг кучи бор деб айтишга бирон далилимиз йўқ – биз шундайин бир воқеликни кўриб турибмиз…Уларнинг айримлари мамлакатдан ташқарида қолиб кетишган ва айримлари ҳамон мамлакат ичкарисида алоқаларга эгалар. Ҳаммалари ҳам қандайдир ришталарга эгалар. Аммо 15 йиллик муҳожирот – бу инсон учун узоқ муддатдир. Масалан, Муҳаммад Солиҳ каби шахс кўрсатадиган таъсир бор-йўғи рамзийдир ва биз уни фаол сиёсатчи сифатида кўра олмаймиз. Аммо ана шу рамз ҳам баъзида таъсир кучига эга бўлиши мумкин. Лекин шу билан бир қаторда бу шахсларнинг бир кун келиб президент бўламиз, деган орзулари аллақачон чиппакка чиқиб бўлган.” (Би-би-си, 27-7-06).

ФАЗЛИДДИН ҚЎЧҚОРОВ, журналист׃

СССР инқирозга учраётганида, Муҳаммад Солиҳ депутат ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раис ўринбосари эди. Ўшанда, Тошкент шаҳар Пушкин кўчаси 1-уйнинг 2-қаватидаги Муҳаммад Солиҳ хонасига икки аскар кириб келганди. Кўринишида одам аҳволи бўлмаган бу аскарлар, Узоқ Шарқдаги ҳарбий қисмидан қочиб келишаётганини айтганида, Муҳаммад Солиҳ – яъни жаноб депутат аскарларни хонасидан ҳайдаб чиқариб, кутиб туришни буюрганди.

Кийимлари йиртилиб кетган, қоринлари оч ҳолда, Узоқ Шарқдаги Белогорск шаҳридан Тошкентгача юк вагонларида беркиниб келган аскарлар депутат Мухаммад Солиҳдан умидвор бўлиб, бари бир қабулхонада уни кутишга мажбур бўлишган. Аммо, ярим соатлардан сўнг қабулхонага чиққан Муҳаммад Солиҳ аскарларни тушдан кейин қабул қилишини айтиб, овқатланишга кетган.

Ўша аскарларнинг бири мени укам, икинчиси сурхондарёлик унинг хизматдоши эди. Хайрият ўшанда яхши одамлар топилиб, укамларнинг қорнини тўйдириб, йўлкирасига пул бериб, кузатиб қўйган ва улар ўшанда Муҳаммад Солиҳ билан учрашмай уйга келишган.(“Исёнкор”, 18 декабр, 2006 йил).

ТОЛИБ ЁҚУБОВ׃

Менинг назаримда мухолифатнинг ҳозирги  жуда ҳам аянчли  аҳволда эканлигини фақат ҳукуматга боғлаш керак эмас. Ҳукумат ҳам айбдор. Ҳукуматнинг ҳам  айби бор, анча, жуда катта айби бор. Сиёсий мухолифатнинг аянчли аҳволга тушгани борасида лекин ҳали тарих олдида Муҳаммад  Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатов ҳам албатта жавоб беришади. Уларнинг позицияси баъзан ҳукуматнинг позициясидан ҳам ўтиб тушмоқда. Бу жуда ҳам аянчли ҳол. (“Озодлик”, 6-6-2006).

“Мен М.Солихга хеч кандай ёмонлик килган эмасамда, у бундан 3-4 йил илгари менга бир кунда иккита хат ёзиб, «Менга сиз хакингизда баъзилар гапирганда мен ишонмас эдим. Мен энди ишондим, сизнинг ким эканлигингизни билдим» кабилида гапирган эди. М.Солих мен хакимда эшитган гаплар М.Ардзиновнинг гаплари эканлиги яккол куриниб турган эди. М.Ардзинов ким эканлигини вакт курсатди. Бир-бирига тош отувчи рахбарлардай мен М.Солих билан, М.Солих эса мен билан алокада эмасмиз”. (ДЎК тузилаётганда ёзилган мактубдан).



ВАСИЛА ИНОЯТОВА׃

Аввало, яқин ўтмишга назар ташланса, бу парокандаликларнинг сабаби кўринади. Демоқчиманки, мухолифатнинг бўлинишини унинг негизини ташкил этган “Бирлик” ва “Эрк”нинг кураш тактикасидаги услублар, қарашларидаги тафовутлар бошлаб берди. “Эрк”нинг бошиданоқ тутуриқсиз позицияси, ҳукумат билан муносабатлардаги шубҳали ҳаракатлари нафақат бу партиянинг ўзига, балки бутун бир мухолиф кайфиятдаги қатламнинг фаолиятига жиддий зарба берди. Оқибатда “Бирлик” фаоллари мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ хиёнат қурбони ўлароқ қатағон қилинди ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Ўша пайтнинг ўзида бу партия муҳташам офис билан тақдирланиб, газетаси мунтазам равишда чоп этиб борилди. Кимдир бу ҳодисалар демократия шабодалари эди, деса янглишади. Таъбир жоиз бўлса, ҳозирги Каримов режимининг таъмал тошлари 1991 йилдаги “сайлов-сайлов” ўйинларида қўйилганди. Ўшанда бизнинг минг таваллоларимизга қарамай Салой Мадаминов президентликка номзодини қўйганди, тўғрироғи, қопқонга онгли равишда тушганди. “Эрк”чилар сайловларнинг демократик тарзда ўтмагани, сайлов натижаларида сохтакорликка йўл қўйилганликларини таъкидлаган ҳолда, Салой Мадаминов режимбошига қутлов телеграммасини юборганди. (www.erkinfo.com, 5-13-2006)

САМАД МУРОД׃

«Озодлик» ва «Би-би-си» радиоларининг ўзбек бўлимлари олдинги холислик, қарашлар хилма-хиллиги каби сифатларини бой беришган. Энди улар ўзбек мухолифатининг муайян бир гуруҳи минбарига айланишди ва бир ёқламаликда маҳаллий матбуотдан ҳам ўтиб тушишмоқда.

Бунга сабаб тарафкашлик. Маҳаллий матбуотни ҳукумат цензура қилса, уларни партиямизнинг собиқ раиси (Салай Мадаминов) цензура қилади. Бу ҳолатни бир студия ходимларининг айнан маҳаллийчиликка муккасидан кетгани, иккинчисининг эса Солиҳнинг ижодига шахсий садоқатлари билан изоҳласа бўлади.. www.erkinfo.com, 5-10-2006)

САНОБАР ШЕРМАТОВА, шарҳловчи.

Ҳокимиятга интилаётган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ бир кун Россия ва Хитой мустамлака кучлари, Марказий Осиёдан кетишлари керак, Америка базаси Ўзбекистонга қайтиши лозим дея ўзини АҚШнинг минтақадаги иштироки тарафдори қилиб кўрсатса, бошқа кун Москва билан муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлиб кўринади. Бундай сиёсат ҳеч қачон яхши натижа бермайди. Сиёсатда воқеалар жараёнини кўра билиш қадрланди ва эндигина тетепоя қиладиганлардан узоқ турилади. (Фергана.ру, 4 декабр, 2006 йил).

АЛИШЕР САРБОНОВ, журналист

Ўтган 15 йилда кекса ва ўрта авлод Каримовнинг биринчи сайловдаги рақибини деярли унутишди, янги авлод эса у ҳақда ҳеч нарса билмайди. Бугунги М. Солиҳ аввалги миллиятчи эмас. У агар олдинги қарашларида қолганида демократик ташкилотларнинг маънавий ва моддий мададини ололмасди, бу маълум савдо ва у шунга мослашди.

У нима қила олади? Ўзбек тилида китоб ёзишми? Уларнинг ўз ёзувчилари ошиб-тошиб ётибди. Ғарбда уларнинг зеҳниятига зид бўлган китобларни ўз ҳисобидан нашр қиладиган бирорта ношир топилиши даргумон. Шунинг учун ҳам унга ўзини демократия курашчиси қилиб кўрсатиш керак.

Очиғини айтиш даркор, Ғарбда ҳам Ўзбекистоннинг ўзида ҳам Ғарб демократиясини олиб келувчи сифатини на “ЭРК” ва на “Бирлик” таший олади, улар бундай обрўга эга эмас. Ўзбек халқи уларга эргашмайди. Интернетдаги кейинги ёзувларага кўра буни Солиҳнинг ўзи ҳам тушуниб қолган. Шунинг учун ҳам бошқа мухолиф гуруҳларга яқинлашишга уринмоқда. Масалан, “ЭРК” номидан тарқатилган баёнотларда “қуёшли” мухолифатдан С. Умаров, Н. Ҳидоятова ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан М. Тожибоеванинг исмлари ўрин олаётгани ҳам ана шундан. (Centrasia.ru-12 декабр, 2006)

ЛЕМБИТ ОПИК, Британиядаги Либерал-демократлар партиясидан парламент аъзоси:

-Менимча, Британияда айримлар Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистондаги сиёсий бир қарашларнинг муҳим бир вакили деб танишади. Аммо бу дегани биз фақат Муҳаммад Солиҳнинг фикрларига қулоқ тутамиз, дегани бўлмаслиги керак. Британия Ўзбекистондаги барча гуруҳлар билан мулоқот қилмоғи мақсадга мувофиқ бўларди.

Албатта, айримлар Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда демократия яратади, деб ўйлашади. Аммо муҳожиротнинг узоқ йиллари давомида Муҳаммад Солиҳнинг мамлакатдаги кучлар билан алоқалари аввалгидай жиддий ва мустаҳкам бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам мен Британия Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар тарафдорлари билан ўта эҳтиёткорлик билан муносабат қилиши тарафдориман. (Би-би-си 19 Январь, 2006).

НАСРУЛЛО САЙЙИД׃ Муҳаммад Солиҳнинг Эрк демократик партияси раиси лавозимида туриб, ўтган давр мобайнида ва ҳозирда ҳам жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўяётганлигини кўриб ва чин дилдан ҳис қилиб бораётган инсон сифатида бундан буён Ўзбекистонда демократик жамият куриш борасидаги курашимни у билан бир сиёсий платформада турмаган ҳолда давом эттиришга қарор қилдим.

Унинг партия Низомига зид равишда ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатиб юборганлиги, ўтган давр мобайнида оддий партия аъзолари такдири билан умуман қизиқмай келганлиги ва натижада бир канча партия аъзолари ноҳак қамоқларда жабр тортаётганлиги мен айтаётган қўпол хатоларнинг бир бўлагидир… ( 14 сентябр, 2006 йил, Turonzamin).

МАТВЕЙ БРЕЙЗА, АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси׃

Муҳаммад Солиҳнинг шу кунларда Вашингтонга сафари бу шунчаки тасодиф. У виза сўраб қачонлардир мурожаат қилган ва олган. Лекин у нимага айнан ҳозир АҚШга сафар қилмоқда буни унинг ўзи билади. (“Озодлик”, 1 Июл, 2005 йил).

БАХТИЁР ҲАМРО׃

Жиззахда на «Бирлик», на «Эрк» аъзолари қолган. Куз олдингизга келтиринг, ахир. Бир катта вилоятда аъзоларингиздан хеч ким йук. Жиззахда факат оз сонли (30 га якин) хукук химоячилари ва иккита мустакил журналист колган, халос.

Самаркандни оладиган булсак, у ердаги «Бирлик»чи, «Эрк»чи лидерларидан хатто 3-4 таси бир ерга туплана олмаяпти.

Яна бир мисол. Мамадали Маҳмудов ва Мурод Жўраев масаласи. Уларнинг оиласидан хабар олиш бир томонда турсин, Муҳамамад Солиҳ ва бошқалар уларни қамоқдан чиқармасликка ҳаракат қилмоқдасизлар. Масалан, Мурод Жўраев ҳатто судда ҳам мен “Эрк” азоси эмас, деганига қарамасдан уни ҳалигача “Эрк” азоси дейсизлар, Мамадали Маҳмудовнин эса ишониб ёзган шахсий хатларини эълон қилиб, қамоқдан чиқмаслигини таъминлаб қўйдингизлар. (31 Май, 2006 (Жиззах Садоси).

Қаерга борманг, ким билан гаплашманг, Муҳаммад Солиҳ ҳақида сурасангиз ё собиқ муфти билан алмаштиради, ёки билмайди ёки билганлар ана у террорчими дейди. Ўзимизни мухолифатдагилар бўлса, унинг Каримовдан фарқи қолдими у ҳам демократияни оёқ ости қилиб шунча йилдан бери ёлғондакам раис бўлиб ўтирибди-ку дейишади. (Бахтиёр Ҳамронинг муаллифга ёзган хатидан).

ДИЛМУРОД САЙИД׃

Мухолифатни бўлиш ғояси биринчи бўлиб кимдан чиққан эди? Ё 1990 йил феврал-март ойларидаги бўлиниш воқеаларини СМ (Салай Мадаминов) фаолиятидан ўчириб, бошқа бир одамга юклаб қўймоқчимисиз?..

Бизнинг билишимизча, И.Каримов М.Солиҳ билан суҳбатда унга мухолифатни бирлаштиришни ва раҳбарлик қилишнигина таклиф этган, холос. Лекин бу-М.Солиҳга кам кўринган…

Лекин вақт ўз ҳукмини ўтказар экан, орадан кўп ўтмай М.Солиҳ (1996 й) Ватанга қайтиш истагида ўртага одам қўйиб, ўз илтимосларини И.Каримовга билдиргани ва ҳеч нарсага эриша олмагани ҳам бор гаплар. (Исёнкор, 15-2-2007)

ХАЛИЛ ОЧИҚКЎЗ, Турк олими׃

Хaлқ oрaсидa шoир сифaтидa кaттa oбрўгa эгa бўлгaн Муҳaммaд Сoлиҳ вa Эркин Вoҳид “Бирлик”дaн чиқдилaр вa кoммунистлaр рўйхaти билaн Ўзбекистoн Oлий Кенгaшигa депутaт бўлиб кирдилaр. Бу тўғридa 1992 йили Туркиягa келгaн “Бирлик”чилaр Aбдурaҳим Пўлaт, Мирoлим Oдил вa Aнвaр Усмoн қуйидaгилaрни сўзлaдилaр: “Ўзбекистoн пaрлaментигa нoмзoдлaр кўрсaтиш кампaнияси энди бoшлaнгaн кунлaрнинг биридa, “Бирлик” Мaркaзий кенгaши Ҳaйъaтининг ҳaфтaдa бир бўлaдигaн мaжлисини ўткaзaётгaн эдик. Мутлaқo ишoнaдигaн бир ўртoғимиз кoммунистлaр ҳaр дoимгидек aввaлдaн тaйёрлaб қўйгaн нoмзoдлaрнинг мaҳфий рўйҳaтини бизгa келтирди. Ундa бўлaжaк депутaтнинг исми, сaйлaнaдигaн oкруг нoмери, нoмзoд кўрсaтишни уюштирaдигaн oдaмнинг исми, нoмзoднинг қaйси куни вa қaердaн кўрсaтилиши бoр эди. Руйҳaтдa бир oз aвaл “Бирлик”дaн чиққaн Муҳaммaд Сoлиҳ вa Эркин Вoҳидлaрнинг исмлaри ҳaм бoр эди. “Бирлик” рaисдoшлaридaн Зoҳид Ҳaқнaзaр “Муҳaммaд Сoлиҳ сoтқин эмaс, aлдaниб юргaн бир бoлa“, деб дoим ҳaммaмизни ишoнтиришгa ҳaрaкaт қилиб юргaни учун aввaл у рўйхaтгa ишoнгиси келмaди вa oлдимиздa Муҳaммaд Сoлиҳгa телефoн қилди. Бир нечтa сaвoл билaн бу рўйхaтнинг тўғри экaнлигигa ишoнч ҳoсил қилгaч, у телефoн трубкaсини жoйигa қўятуриб Муҳaммaд Сoлиҳ тўғрисидa aйтгaн сўзини биз бу ердa қaйтaрoлaмaймиз. 1-2 кундaн кейин рўйхaт “Oзoдлик” рaдиoсидaн ҳaм ёйинлaнди. (Турк дунёсида Демократик ҳаракатлар китоби, Истанбул, 2000)

ДАЙНОВ ТАШАНОВ׃

Сайлов натижалари эълон қилинди. Аммо нимагадир сайловнинг бузилганлиги партия раҳбарияти томонидан эътироф этилмади. Бунинг устига Солиҳ Ислом Каримовни ғалаба билан табриклади. У ўз маслакдошлари ва мухолифат учун овоз берганларни алдади, хиёнат қилди. Биз ҳали Муҳаммад Солиҳнинг шунчаки сайлов ўйинларида қатнашаётгани, омма олдида Каримовнинг легитимлигини мустаҳкамлашга жон-жаҳди билан киришганини билмасдик. (“Ҳаракат”, №6 (63) 2006)

МИКАЕЛ ФРАНК, тадқиқотчи׃

Муҳаммад Солиҳнинг кимлигини тушуниш учун менга ўн минут етарли бўлди. Кейин мен уни эшитмадим ва учрашувни тарк этдим. Унинг “Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг юқори мансабдор шахслари менга чиқмоқда, МДҲ ўлкаларидан бирининг разведкаси идораси билан алоқам бор” каби баёнотлари сиёсатчи учун сиёсий ўлим демакдир. (Немис тўлқини, 22 январь, 2006).

АКБАРАЛИ ОРИПОВ׃

Агар, ҳаром ёқадиган одамни суяги ҳаромдан бўлган бўлса ҳам қирқ йилда фош бўлади деган гап бор. Мана ниҳоят жуда кеч бўлсада ҳақиқат рўёбга чиқди…

C. Мадаминовни балким инсофга келиб қолар энди, бир адашдида деб ўйлаган эдик. Лекин бундай “чипқон”дан фақат кесиб ташлабгина қутила оламиз.
Аслини олганда унинг бу қилмишлари бу даражада бўлмаса ҳам бизларга аён эди. Фақат биз ҳам истиҳола қилиб келдик, балки бирлашиб кетармиз, деган умидда эдик.

Агар унда виждон бўлганида аллақачон “Бирлик”ни олдида ва ўзини орқасидан эргашган инсонлар олдида тавба қилиши ва кечирим сўраши керак эди. (www.harakat.net 3 февраль 2007).

АЛЕКСЕЙ МАЛАШЕНКО, Москвадаги “Карнеги” маркази таҳлилчиси:

Мен унинг Каримов билан рақобатлашиб 90-йилларнинг бошидаги сайловларда қанчадир фоиз овоз олган даврлари қайтмас бўлиб ўтиб кетган деб ҳисоблайман. Мен унинг томири ердан узилган деб ҳисоблайман. Ва бунинг сабаби унинг ёмонлиги учун эмас, вазиятнинг объектив равишда шундай бўлиб қолганида. Умуман олганда, унга у ерда илдиз отишга имкон беришмади. Мен унинг ташкилотчи эмас, қандайдир рамз ҳам бўла олишига ишонмайман. Ҳамма нарса таққослаганда билинади. Мамлакат ҳудудида ўрнаша олмаган Озарбайжондаги Расул Гулиевга қаранг. Қажегельдинга қаранг. Мен бу одамларнинг даври, қанчалик ачинарли бўлмасин, ўтиб кетган деб ҳисоблайман…

Америкадаги бу вазиятни ҳақиқатан яхши тушунган мутахассислар Ўзбекистонда нима бўлаётганини яхши билишади – улар катта ҳузур билан Солиҳга қулоқ тутгани келишади, бироқ бундан ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ишонишиб, қандайдир инқилоблар учун пул беришларига чуқур шубҳам бор. (Фарғона.ру).

АЖДАР КУРТОВ, тарихчи, рус сиёсатшуноси:

Менимча Солиҳ – менинг билишимча, ўз вақтида таниқли француз ёзувчилари ва файласуфларининг асарларини таржима қилиб юрган ёзувчилар элитаси вакили бўлиб, тўқсонинчи йиллар бошларида биринчи президент сайловларида Каримов билан рақобатлашиб, ютқазиб қўйгандан кейин мамлакатни ташлаб чиқиб кетган. У ўзининг сиёсатчи сифатидаги янги сифатини тўғри қабул қилолмаяпти.

Менимча, сиёсатчи Солиҳ ижодкор Солиҳга нисбатан анча ортда қолади. Бу шундай бўлиши ҳам керак. Чунки Макс Вебер ёзганидек, сиёсатчи бюрократдан паст, негаки бюрократ кўпроқ маълумотга эга бўлиб, қандайдир ҳаракатлар қилишда катта тажрибага эга. Сиёсатдаги зиёли эса ўзини юқори аҳлоқий мажбуриятлар билан тутиб турмайдиган юзсиз сиёсатчидан ортда қоладики, у нарсалар ҳар ҳолда Солиҳда бор.

Агар зиёли Солиҳ, ёзувчи Солиҳ, шоир Солиҳ сиёсий кураш йўлига тушган бўлса, у хоҳлайдими-йўқми, бу сиёсий кураш унга ўзининг мантиқи ва қоидаларини ўтказади. Сиёсий кураш эса, айниқса мана шундай қаттиқ шаклда олиб борилаётганда – ахир гап оддий ҳокимият алмашуви эмас, бутун бошли режимни ағдариш ҳақида кетяпти – бу кураш сиёсатчини иттифоқчиларни излашга мажбур қилади. Бундай курашда иттифоқчиларни «душманимнинг душмани – менинг дўстим» деган қоида асосида излашади.

Бироқ Солиҳ ўйлаётганидек, бутун Ўзбекистон халқи тўла ва бирдамлик билан янги мухолифатчиларни, жумладан унинг номзодини қўллаб-қувватлашига мен жиддий шубҳа қиламан. (Фарғона.ру).

МУҲАММАДБОБИР МАЛИКОВ׃

Бошқалардан фарқли ўлароқ, Каримовнинг қаҳрига учрагандан кейин, Салай Мадаминов мухолифатга ўтгани ҳақида жар солди, чет элга чиқиб кетди. Юқорида айтганимдек, ўшанда у билан ҳамкорлик қилишни ҳам ўйладик. Аммо, вақт кўрсатдики, у биронта амалий иш қилишга қодир эмас экан. Айни замонда, у ҳали ҳам мухолифатни парчалашга, унинг бирлашиши йўлида тўсиқ бўлишга ҳаракат қилмоқдами, демак, у ҳали ҳам Каримовга керакли ишни қилмоқда. Мен уни тўғри йўлга солиш учун кўп уриндим, бефойда экан. Ҳозир у ҳақида кўпчилик томонидан айтилаётган “судралишга яратилган одам учолмайди” фикрига қўшиламан.(www.harakat.net-23-2-2007).

ОЙГУЛ МАМАТОВА׃׃

Сиз партияни тозалаш тарафдорисиз. Сизнинг яккабошкарув буйругингиз ва Бош котибнинг кули билан «ЭРК» жуда куп «курбонлик»лар берди. «ЭРК»нинг хукуматга нисбатан радикал позицияси ва унинг натижаси ўларок тазйиклар туфайли «ЭРК»нинг элитаси, таянчи бўлган минглаб зиёлилар, фаол аъзоларимиз ўзларини майдондан четга олдилар. Бугун бунинг жабри-жафоси оддий халкимизнинг гарданига тушди.

Сиз яна бир бор хеч ким билан маслахатлашмасдан охирги ёнингизда колган «ЭРК» фидойиларини хам узингиз учун «курбонлик»ка буюрдингиз. Балки бош котиб бу сафар хам уйига беш-олти нафар аъзоларимизни чакириб, Бизга «жаноза» укиш билан Сизнинг истагингизни бажарар. Аммо, билиб куйингки, энди бу ишларингизни Оллох хам кечирмас, чунки Оллох бу йулда кўпроқ шоҳидларни эмас, шаҳидларни қўллайди.(Баёнот, 2004 йил 27 март.)

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ׃

“Эрк” партиясининг раиси Мухаммад Солихнинг “Мен соткин эмасман. Депутат булиш хар бир фукаронинг хакки… Болаларим учун уй-жой шароитимни яхшилаб олганим хам айбми?” сузлари билан бошланган маколанинг кискача мазмуни шундай. 1990 йил 18 февралда Узбекистон Олий Советига утказилган сайловлар арафасида “Бирлик”чилар Мухаммад Солихни Коммунустик партия руйхатидан депутатликка номзод булгани учун соткинликда айблаганлари хаммага маълум. Аввалига бу айбни тан олгиси келмаган М.Солих, айбни беркитиб булмаслигини кургандан кейин коммунистлар билан хамкорлигини “улар хам бизнинг иркдан-ку”, деб окламокчи булмокда, бугун.

Уша пайтда унга яна бир айб куйилганди: Булгуси “Эрк” раиси “Бирлик”ни булиш ва сайловлар арафасида уни кучсизлантириш ишига бошчилик килгани учун коммунистлар тарафидан факат депутатлик мандати билан эмас, ундан ташкари Тошкент марказидан бир нечта квартира ва автомобиль билан мукофотланганди. Аввалига унинг душманлари хам ишонмаган бу иддао кейинчалик хужжатлар билан тасдикланди.

Хужжатларга кура уша сайловлар арафасида хукумат Мухаммад Солихга бир неча кун ичида Тошкент марказидаги “Ирригатор” массиви 8-уйдан 53 ва 54 номерли квартираларни ажратиб 03 серия ва 034581 номерли ордер беришни карорлаштиради. Табиийки, хужжатларнинг хаммасида унинг хакикий фамилияси (Мадаминов Салай) курсатилади. Эски квартираси хам унинг оиласига колдирилади. Хукумат Мадаминов Салайдан мухолифатни йук килиш йулида бутунлай фойдаланиб булгандан кейин бу уч квартирани Мирзо Улугбек тумани судининг 1994 йил 18 февраль кунидаги карори билан кайтадан олиб куяди. (Ҳаракат журнали №1 (8) 1997).

АБДУРАҲМОН ТАШАНОВ׃

Дарвоқе, сиам эгизакларининг қисмати аниқ: улар қачондир бир-биридан ажратилиши керак. Инсоният тарихида эса ажратилган сиам эгизаклари камдан-кам ҳолатда яшаб кетганлар. Мана яқинда Хоразмда сиам эгизакларининг ажратилиши муолажасининг мувафаққиятсиз тугаганини эшитдик. Шундай экан, Ислом-Салай жуфтбошлигини ажратиш ҳам кун тартибига чиқмоқда.
Тўғри, бунга мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам уринилган. Мадаминов режимнинг қўйнига “Эрк” бўлиб кирганида. Ўшанда бу муолажани охирига еткозолмаган “Бирлик”чиларнинг ишини, ажабмаски, Жаҳонгир Маматов ниҳоясига етказса. Агар бу муолажа ҳам тарихдаги сингари фожиали тугаса, яъни эгизакларнинг жонини сақлаб қололмасак, тақдирдинг иродаси… Менимча, бу ишда М. Маликовнинг ҳиссаси катта бўладиганга ўхшайди. Чунки бу одам ўша пайтларда “Эрк”нинг рўйхатга олиниши-ю, унинг давлат дотациясига киритилишига гувоҳ бўлган.(Туронзамин, 31-01-2007).

ЗАФАРМИРЗО ИСОҚОВ׃

Ўзбек халқининг сўнгги ўн йил ичида бошига тушган мусибатларига ҳозирги режим билан бирга Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовлар ҳам теппа-тенг айбдордир. Булар мансаб талашиб қилган биринчи ишлари, Бирлик халқ ҳаракатини иккига бўлишларидир. Ўн минглаб фидойилар, кечани-кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилиб, атайлаб ардоқлаб вояга етказган Бирлик халқ ҳаракатини булар хароб қилишди. Натижада зиёлилар ҳам бўлинди. Вилоят, район, қишлоқларда ҳам бўлиниш юз берди. Бир қишлоқда Бирлик аъзолари бўлиниб қолиб, кейин муштлашганига гувоҳ бўлганман. ЭРК партияси бирданига ҳукумат тарафига ўтиб кетди. Нима учун, деб ҳайрон бўлдик? Шунда ЭРК партиясининг вилоятдаги бир ”ақлли“ раҳбари менга ”Биз ҳукуматни ичидан бузамиз, тушундингизми“ деди. Бу ишлар катта бир ўйин бошланганининг ишораси эди. (“Америка Овози”, 11 Март, 2001 йил).

РИЗО ОБИД׃

Агар мендан Салай Мадаминов сиёсат бобида қандай шахс, деб сўрашса, ҳеч иккиланмай: у сиёсатчи эмас, балки буюк хаёлпараст, деб жавоб берган бўлар эдим. Бу ҳақда кўплаб мақолалар, мурожаатлар ёздим, бошқалар ҳам ёзишди. Лекин у аввал ҳам айтилганидай мум тишлагандай, Каримовнинг тахтига эгалик қиламан, деган хаёл билан ўтирибди.

Ваҳоланки, Салай Мадаминов барча имкониятлар бор бўлган пайтда бир нарсага эришолмаган, энди бу ёқда юриб халёлпарастлик билан бир нарсага эришоладими?

Бугун Ўзбекистонда уни унутишган. Хаёллар эса тахтга ўтириш учун хаёл бўлиб қолаверади….

Ҳа, яна бир нарсани кези келганда такроран айтилса бўлар. Каримов ҳам оддий фуқароларига қулоқ осишни дахмаза санайди. Мадаминов ҳам айни шундай.

(24 феврал,2007 йил).

ЗОКИР АЛИ׃

Яқинда мени таажжубга солган бошқа ҳолат юз берди. АҚШ Федерал текширув органи вакиллари, Муҳаммад Солиҳни ва ЭРКнинг у раҳбарлик қилаётган гуруҳи билан қизиқиб, менинг фикр ва қарашларимни билиш истагида эканликларини билдирдилар. Улар мендан бу гуруҳга алоқам бўлиб-бўлмаганини суриштирдилар. Шунингдек, бу гуруҳ ҳақида билишни истадилар. Мен ўзим билган воқеа-ҳодисалар ҳақидагина гапира олишим мумкинлигини айтар эканман, улар кўпроқ “ЭРК” террори ҳақида билмоқчи бўлганликларини англамоқ қийин эмас эди. Албатта бундай жиддий ташкилотга ножиддий қараб бўлмасди. Шу сабаб, “ЭРК”нинг нималар билан шуғулланаётганини, нима фаолият қилаётганини, кўпроқ унга ўзини мансуб деб билган кишилардан ўрганиши мақсадга мувофиқ бўлиши фикрини айтдим.

Бундан ҳам кўриниб турибдики, “ЭРК” террор фракциясига айланган деган гап ҳамма жойга ёйилиб бўлган. Бу гуруҳни яқин яқингача, мен таниган, билган, юрт ичидаги ва ташқарисидаги “ЭРК”нинг зиёли фаоллари тарк этишга бошлагани ҳам шундан бўлса керак. Буни улар берган истеъфо мактубларида кўриш мумкин. Шубҳам йўқки улар“ЭРК” сафини тарк қилишининг жиддий сабаблари бор ва мендан ҳам кўпроқ маълумотга эгадир, вақти келиб уларни ҳам эшитиш фурсати бўлиб қолар.

Шундан пайтда, М. Солиҳни АҚШ қўлламоқда деб гап қилиш инсофдан эмас. Унинг орқасида демократик дунё турибди, халқимиз йўлларга чиқиб уни кутмоқда деган гаплар билан бугун ҳеч кимни алдай олмайсиз. М.Солиҳни фақат фалончиларгина ёмонламоқда деб китоб чиқарган билан ҳам бир нарсага эриша олмайсиз. Акси бўлади. Неча йиллардир индамай юрган мен кабилар ҳам бундай пайтда ўз фикрларини айтишга бошлайдилар. Бошқача айтганда от тескари тепади. (Туронзамаин, Июл, 2006).

7.БИЛИБ-БИЛМАЙ…

Ислом Каримов билан Шукрулла Мирсаидов ўзоқ йиллик дўст бўлишган. Давлат планлаштириш идорасида ҳам бирга ишлашган. Каримовнинг “Госплан” раиси, Қашқадарё вилоят партия қўмитасининг, кейин Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби бўлишида Мирсаидов катта рол ўйнаган. Каримовнинг ўзи уни Бош вазир, вице президент вазифаларига тавсия қилганди. Бир кун Каримов Мирсаидов ишга чиқмай қўйганидан ғаззабланиб, у ҳақда гапирар экан, қандайдир мақсадни кўзлаб׃

-Мана сизлар билмайсизлар, унинг Москвада Сергей деган ошнаси бор. Ҳамма жойда унинг номини сотиб юрибди, ҳамма ишни ўша орқали бажарармиш…-деди.

Бу гапга кимдир эътибор қилди ва кимдир эътибор қилмади.

Орадан бир муддат ўтиб, энди мухолифатда бўлган Мирсаидов билан гаплашганимда ёдимга Сергей ҳақидаги гап келди ва шу ҳақда ҳам сўрадим. Шукрулла ака бошини эгиб, ўйга толди-да, кейин кинояли бир жилмайиш билан׃

-Ислом ака доим янги ишга тайинланганда Москва ишкал чиқарган. Унинг акаси, укаси қамалганини рўкач қилган. Ўшанда доим борни йўқ қиладиган Сергей орага кирган. Билишимча, Ислом ака Москвага борди дегунча унинг оилавий меҳмони бўлади,-деди.

Яқинда бир одам билан танишдим. У ўша кезларда вазир бўлган ва индамай четга кетиб қолган, кўп йиллардан бери АҚШда яшар экан. Унинг айтишича, Сергей ҳали ҳам бор ва ҳали ҳам “қўли узун”.

Собиқ вазирга кўра׃

-Сергей Москвани ётқизиб турғзадиган одам. Каримовни Гдлянлар қўлидан ҳам ўша қутқазган. Москвани ”сўрайдиган” Сергей деган сирли шахс 1990 йилларда Ўзбекистон Ички Ишлар вазири бўлган Камоловнинг яқин дўсти бўлган. Каримов ва Мирсаидовни унга “олиб чиққан” ҳам Камолов. Нимадир бўлиб, Сергей ва Камоловнинг ораси бузилиб, улар душманга айланиб қолишади. Бундан хабар топган Каримов дарҳол Камоловни йўқотишга киришади ва унга “кет” дейди. У Москвага кетиб қолади. Мирсаидовнинг Сергей ва Камолов орасидаги гапдан хабари бўлмайди. Каримов бу ҳақда Мирсаидовга айтмайди. У эса Сергейга Камолов ҳақида яхши гаплар гапириб қўйган бўлиши мумкин. Чунки кўп ўтмай Камолов сирли равишда ўлди. Мирсаидов эса қувғинга тушди…

…1992 йил Салай Мадаминов Туркиядан бир қанча таклифнома олиб келди. Таклифномалар Эрк партиясининг Олий Мажлисдаги фракциясини тузиш учун рўйхатга кирган депутатлар номига ёзилган эди. Таклифнома Туркиядаги Туркистон жамияти номидан бўлиб, унга мазкур жамият раиси Аҳад Андижон имзо чекканди. Мен ўшанда Турон жамиятининг президенти эдим ва таклифномага “Ўзбекистон халқ депутати ва Турон жамиятининг президенти Жаҳонгир Муҳаммад (Маматов)ни ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида Туркияга даъват этамиз” деб ёзилганди.

Салай Мадаминов худди шундай таклифнома Ўзбекистон халқ депутатлари Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев, Отажон Полвонов, Насрулла Саидов, Имом Файзиев ва бошқалар номига ҳам ёзилганини айтди. Мамнун бўлдим. Туркиядаги Туркистон жамияти, хусусан унинг раиси Аҳад Андижон имзоси билан таклифнома олиш ўша пайтлар учун катта воқеа эди.

Депутатлар чет элга чиқиши учун Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат билан бир қаторда Олий Мажлис ҳайъатига ҳам хат ёзиб, даъватнома нусхасини топшириб, сабабларини кўрсатиб, изн олиш тартиби бор эди. Шундай қилдим. Олий мажлис ҳайъатидан жавоб бўлавермади. Котибдан сўрасам у “Раисимиз президентга учрашиб изн олишлари керак” деди.

Ташқи Ишлар вазирлигидан бир киши келиб, ”Виза учун дипломатик паспортингизни бериб туринг” деди. Вақт ўтиши билан Олий мажлисдан президентнинг жаҳли чиққани ва вазирликдан эса “Паспортингиз олиб қўйилди“ деган жавоб эшитдим.

Сабабини тушуна олмай вазирликдагилар ва Олий мажлисдагилар билан жанжаллашиб юравердим.

Бунинг устига шундан кейин мени кузатадиган, телефонларимни ҳам эшитадиган бўлишди.

Мен Самарқандда изимдан юрган ИИВнинг 7-бошқарамаси ходими Иззатдиновни ушлаб, гувоҳнома ва рациясини олиб қўйгач ва бу ҳақда ҳуқуқни сақлаш идораларига депутатлик сўрови киритганимда вазир Зокир Алматов ”Менинг қўлимда далиллар бор. Кимлар Туркиядаги Туркистон жамият билан бирлашиб давлат тўнтариши қилмоқчи. Мен буни исбот этаман“ деди. Унинг бу гапини жиддийга олмадим.

Шу орада Адлия вазирлиги Турон жамиятини қонунга хилоф бўлсада, бекитди. (Ўша кезда вазир бўлган Муҳаммад Бобир Маликовнинг айтишича, бу ҳақда бевосита президентнинг ўзи топшириқ берган-ЖМ). Бундай жамиятларни фақат суд қарори билан бекитиш мумкин эди. Суд ҳам қўлида бўлишига қарамай Каримовда тоқат йўқ эди.

Хўш бу воқеанинг Салай Мадаминовнинг хатарли экани билан нима алоқаси бор? Гап шундаки, орадан икки йил ўтиб, Туркияга борганда билдимки, Ислом Каримовнинг бу ўлкага сафари чоғида Туркистон жамиятининг раиси Аҳад Андижон унга ”Қачон демократия қиласиз?” деб бир-икки қаттиқ саволлар берган.

Туркиядаги туркистонликлар билан учрашув чоғида она тилини пурро биладиган ва гапларни териб-териб, нуқатасига урадиган Аҳад Андижон ўзига хос йўғон овозда Каримовни саволга тутгани ва уни қаттиқ изза қилганини эшитдим. Ислом Каримов ўшанда туркистонликлар билан учрашувни жуда хафа ҳолда тарк этган экан.

Бундан фойдаланган казо-казолар Каримовга “Аҳад Андижон сизга қарши давлат тўнтариши тайёрламоқда”, деб айтишган. Орадан кўп ўтмай Салай Мадаминов Туркияга боради ва деярли Аҳад Андижон билан бирга бўлади. Ундан демократ депутатлар номига таклифномалар ёздириб қайтади. Бу эса Каримов наздида давлат тўнтаришининг аъзолари кимлар эканлигини исботлагандек гўё.

Яқин ўтмишга қараб, бу шунчаки тасодиф бўлган, деб айтолмайман. Чунки у Каримов ва Аҳад Андижон воқеасидан бевосита хабардор бўлган, билиб туриб уни биздан яшириши ва бизни ўтга рўпара қилиши қизиқ эди?

Бунинг устига Истанбулда бу ҳақда Аҳад Андижон билан гаплашганимизда у “Таклифномаларни бошқа ташкилотдан қилайлик, менинг таклифим зарар бериши мумкин” деб айтганини эслатди. Мадаминов эса “вақтимиз қолмади” деб жавоб қилган экан.

Сиёсатчи ўз сафдошларини ўтга отиши билан эмас, ўтдан қутқазиб қолиши билан ажралиб туриши керак эмасми?

Кейинчалик, бундай воқеалар тасодиф эмаслиги ҳақида шубҳа пайдо бўлди. Масалан, у ”Кун тартибидан тушмаслигимиз учун бир қанча одамимиз қамоқда ўтириши керак!”, ”Биз билан бирга бўлишга иккиланиб юрганларни Каримовнинг қўли билан тарбиялаб, ўзимизнинг доимий одамимизга айлантирамиз“, “Биздан узоқлашганларни ҳукуматга рўпара қилиш керак, ана ундан кейин бизга қайтиб, садоқат билан хизмат қиладилар“ каби гапларни ҳеч тап тортмай айтишини эшитгач ва бундай воқеаларнинг кўпига гувоҳ бўлгач, унинг Каримов каби хатарли экани ҳақида ўйлай бошладим. Кейинги бўлимларда ана шундай воқеаларга бирма-бир тўхталганимизда сиз ҳам балки шу ҳақда ўйлай бошлашингиз мумкин…

8. АКАЛАР ВА УКАЛАР

1989 йил Ислом Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби бўлгач, орадан кўп ўтмай у вазифага тайинлаган Ички ишлар вазири Вячеслав Мухторов Олий суд раиси Муҳаммадбобур Маликовга телефон қилади. Камолов Ислом Каримовнинг укаси қамоқда эканлиги ва Олий суд унинг ишини назорат тартибида кўриб чиқишини ва уни озод қилишини сўрайди.

-У менга буни шахсан Каримовнинг ўзи буюрганини билдирди ва тезроқ қилайлик, деб қисталангга олди,-деди воқеани самимият билан бор ҳолича гапириб берган Бобур ака.- Мен Каримовнинг укаси қайси қамоқда эканлигини сўрадим. Поп туманидаги турмада экан. Давлат мол-мулкини катта миқдорда талон тарож қилишда айбланган экан. Хуллас, биз бу ёқдан, прокуратура у ёқдан кўриб чиқиб, укасини озод қилдик. Бир кун Каримовнинг ҳузурига кирсам, у гапни узоқдан бошлаб, укасидан тониб юборди. У асли унга ўгайми-ей, арзандими-ей, хуллас, унинг қамоқда ўтириб ўтирмаслигининг унга қизиғи йўқлиги ҳақида гапира бошлади. Мен уни тушундим, бу ишни қилдингизлар, аммо менинг тилимни қисиқ қилманглар, деган гапга олиб келди…

Бошқа бир манбага кўра, укаси қамоқдан чиққандан кейин Каримов уни қабул қилмагани учун норози бўлгач, қўл силтаб Самарқандга кетган. Лекин ўзбекчиликни биласиз, акаси қабул қилмагани билан қабул қиладиганлар кўп бўлади. Ҳар эҳтимолга қарши “каттакон”нинг укасини ўзига яқин қилиб қўйиш ўзбекка хосдир.

1990 йиллар бошида Самарқандда вилоят ҳокими бўлган Пўлат Абдураҳмонов Каримовнинг қамоқдан чиққан укасини ҳар томонлама қўллайди. Бундан фойдаланган укаси тез орада Самарқанд мафиясини қўлга олади. Кейинчалик Ўзбекистон мафиясининг қозикалонига айланади. Энди у Каримовга керак бўлади ва оралари тузалади. Каримов ўз мухолифларига қарши қора куч ишлатганда буни укаси орқали амалга ошириб келмоқда.

Ислом Каримов аслида оиласига қаттиқ боғланмаган. Отаси уни оқ қилганидан кейин Самарқанддан кетиб қолган ва ака-укалари билан ҳам алоқаси узилиб кетган. Улар қамалганда ҳатто қизиқмаган ҳам. Аксинча, Давлат планлаштириш қўмитаси раиси ва Қашқадарё вилоят партия комитетининг биринчи котиблигига тайинланган кезларда ҳам ака-укалари борасидаги маълумотларни яшириб келган. Фақат унинг номзоди Ўзбекистон компартияси Марказий комитетининг биринчи котиблигига қўйилганда, унинг икки қардоши қамалгани ўрта чиқади…

Дунёнинг ишларини қаранг, худди бугун Мадаминовнинг икки укаси қамоқда бўлганидек, Совет даврида Каримовнинг ҳам икки қардоши қамоқда бўлган…

Менинг назаримда катта сиёсатга кирган сиёсатчи ака-укаларини ҳам ёнига олса, бу унинг заифлигидан дарак. Чунки бошқаларга ишонмагани ва бошқалар ҳам унга ишонмагани учун ўз яқинлари, ака-укаларини ёнига олади. Агар яқинлари мустақил сиёсатчилар бўлишса ва улар сиёсатнинг турли жабҳаларида ҳаракат қилсалар бу бошқа масала. Аммо акасининг айтганидан чиқмайдиган ва сиёсатнинг кўчасидан ўтмаган, шунчаки, ижрочилар бўлишса, ҳам уларга қийин, ҳам жамиятга.

Мадаминовнинг бугун қамоқда ётган укаси Муҳаммаднинг тақдири учун биринчи галда акаси масъул. Чунки Муҳаммадни яқиндан билардим. У акаси нима деса, унинг изидан чиқмайдиган, акасига худди қул каби тобе эди. У журналист сифатида бир сатр нарса ёзган эмас. Газетанинг техник ишларини қилар ва шунинг ҳисобига партиядан маош оларди. У бир соат ҳам газетага бош муҳаррир бўлган эмас. Аммо Мадаминов Авропа парламентидагиларга “укам газетанинг бош муҳаррири” эди дея уни Сахаров мукофоти лауреатлигига кўрсатиб, шов-шув кўтариб, масхарабозлик қилди.

Мадаминовнинг яна бир укаси Мақсуд Бекжонни 1993 йил 3 Январда партия Марказий кенгаши пленумида “ЭРК” газетасига бош муҳаррир этиб сайланганимдан кейин яқиндан танидим. У газетанинг бўлим мудири ҳисобланар ва шу ердан маош олар экан. Аммо ишга келмасди. Ҳафтада бир кўринар ва бўйнига ўраб юрадиган шарфининг ортидан норози қиёфада бир нарсалар деб кетиб қоларди. Унинг аҳён-аҳёнда шеър қоралашини, аммо фавқулодда бир истеъдоди йўқлигини гапиришарди. Умуман ЭРК партиясидагилар Мадаминовнинг укалари ва жиянлари партияга хўжайинлик қилишидан норози эдилар.

Мен бир кун ҳайъат мажлисида Партиянинг мафкуравий масалалар бўйича котиби сифатида Мадаминовга “оила”нинг ”иккинчи раис”лигига чек қўйиш кераклигини юмшоқ қилиб, аммо очиқ айтдим. Мадаминовнинг жаҳли чиқдию бир нарса дея олмади. Эртасидан укаси мен билан кўришмай ўтадиган бўлди. У секин аста партиядан узоқлашиб, ўзини кўрсатмай юрди, Хоразмга кетиб қолган экан.

Биз 1994 йилда газетани Туркияда туриб чиқарар эканмиз, унинг қамалганини эшитдик.

Мақсуд Бекжоннинг 1994 йил, 15 Апрелда имзоланган ва “Акам Муҳаммад Солиҳга очиқ хат” деб номланган баёноти “Хоразм ҳақиқати” газетасининг 19 Апрелдаги сонида чиққанини эшитдик. Кўп ўтмай, Мадаминовнинг ёнига МХХ томонидан киритилган Адҳам Розиқов бу хат чоп этилган газеталардан олиб келди.

-Буни у ёзмаган,-деди Мадаминов.-Бошқалар ёзиб, унга қўл қўйдиришган.

-Ўзи ёзган. Бутилканинг устига ўтқазгандан кейин ҳар қандай одам ҳам ёзади,-деди Адҳам. Бу гап Мадаминовга ёқмагани учун у׃-Мақсуд ҳозир санчастда, аҳволи оғир экан, одамларим билан гаплашаяпман, уни олиб чиқамиз,-деб қўшиб қўйди.

Мен “Бундай хатдан кейин Каримовнинг ўзи уни озод этиб юбориши турган гап” демоқчи эдим, аммо бундай пайтда ҳамдардлик гапларигина айтилишини эслаб, тилимни тийдим.

Шундай ҳам бўлди. Мақсуд Бекжон қамоқдан қўйиб юборилди ва акасининг ёнига қараб йўлга чиқди.

Унинг газеталарда эълон қилинган Очиқ хати шундай бошланарди׃

“Гарчанд мен “ЭРК” партиясининг фаолларидан бўлмасамда, оддий “ЭРК” аъзоси сифатида сиз бошқараётган партиянинг боши берк кўчага кириб қолганини кўра била туриб, индамай, қараб туришни ўзимга лойиқ деб тополмадим…”

Хат аввалида “ЭРК” газетасининг Ўзбекистонда тарқалиши шов-шув бўлгани айтилиб, ундаги баъзи “ўйинқароқ” материаллар танқид қилинади. Кейин президентнинг шахсан ўзи партия учун шароит яратиб бергани ва узоқни кўра олмаслик туфайли бу имконият бой берилгани айтилади. Унинг бу гапларини билмайману, лекин мана бу гапи диққатимни тортган ва ўша кездаёқ шу сатрлар остига чизиб қўйгандим׃

“Партия ичида партия фаолиятига доир ҳар қандай танқид аёвсиз бостирилди”.

Шундан кейин хатда Каримовнинг “оёғини ялаш” бошланади. Шу ўринда айтиш керакки, мухолифат сафида туриб, Каримов ҳақида хушомад гап айтишда ҳеч ким ҳалига қадар Мақсуд Бекжон даражасига етган эмас. Лекин Мадаминовга қарши ёзган ёки “ЭРК”ни тарк этишда баёнот берган бошқа “эрк”чилар сотқин деб қораланди, уларга қарши қулоч-қулоч мақолалар ёзилди. Аммо Мақсуд Бекжоннинг ёзгани унутилди. Бошқалар бошқа, ука эса ука-да!

Айтишингиз мумкин, Мақсуднинг ёзганлари таҳрир қилинган ва Каримовга “пахта қўйилган” сатрлар қўшилган бўлиши мумкин деб. Ҳатто Адҳам Розиқов айтганидек, шундай мақтовлар ёздиришга мажбур қилингандур?! Буни тушуниш мумкин. Бўлиши ҳам мумкин. Буни инкор этмайман. Лекин бугунга қадар у ўша хатига раддия бермади. Бу гапларим нотўғри эди, акам демократ, танқид учун ҳеч кимдан ўч олмади, деб ёзмади. Аксинча акасига қўшилиб, танқид қилувчилардан ўч олишнинг ифлос йўлларига бош урди. Менинг устимдан “Америка овози”га бўҳтонлар уюштирди, мен ташлаб кетгандан кейин бир йилда аранг бир ёки икки марта чиқарилган “ЭРК” газетасида менга қарши куракда турмайдиган уйдирмалар ёзди.

Хуллас, гоҳида ўз номидан, гоҳида имзосиз мақолалар билан ҳамда “сўкиниш постингларининг қироли”га айланиб, акасининг обрўйини оширмади, аксинча унинг сиёсий жиҳатдан “белини синдирди”. Худди Ислом Каримовнинг укаси рекетчилик қилиб у қозонган тавқи лаънатларга лаънат қўшаётгани каби…

*Очиқ хатни ДЎК Фотоалбимдан ўқишингиз мумкин.

9. “ҲАҚИҚАТНИ МЕН ЯРАТАМАН”

1991 йилнинг 4 ноябр куни Самарқандда эдим. Жомбойда сайловчилар билан учрашувга бориб, кечгача туманда қолиб кетдим. Уйга келсам, Каримовнинг ёрдамчиси Крайнов бир неча марта телефон қилганини айтишди. Эртасига Тошкентга қайтиб, унга учрашдим. У пайтда Халқ депутатлари ва президент ўртасидаги алоқаларни мувофиқлаштириш секторини бошқарардим.

-Ислом акам мақолангиз учун раҳмат айтмоқчи эдилар,-деди Крайнов.

-Қайси мақолам учун?-дея ҳайрон бўлдим.

-Мана бу!-деб у ва “Ўзбекистон овози” газетасини узатди. Унда менинг “Кундага қўйилган бош” деган мақолам чиққан экан. Бу мақолани бир йил олдин 1990 йилнинг 20 Июнида Мустақиллик декларацияси қабул қилингандан кейин ёзгандим. Унда жуда жиддий масалалар кўтарилганди. Мана орадан 16 йил ўтиб ҳам ҳали ўша масалалар кун тартибида долзарб бўлиб турибди.

Ўшанда мақоламни нашр этишни газета бош муҳаррири Расул Раҳмонов турли сабаблар билан орқага ташлаб келаётганди. Ҳали биринчи курс талабаси эканлигимда мени илк бор матбуотга ишга бошлаб келган бу инсон менга ёмонликни раво кўрмайди, деган ўй билан у кишига қаттиқ гапира олмас ва бир куни нашр этади деган фикрда эдим.

Ниҳоят уни саҳифага қўйишибди ва цензура раҳбари ”Шуни нашр этайликми?” дея Каримовга олиб келибди. Мақолада русларга қарши гаплар бор эди. Мени ҳайратга солган нарса мақоламдаги қуйидаги сатрлар׃

Кейинги йилларда дардимиз ичимизда эди. Илк марта сайловлар арафасида камина ҳам очиқчасига гапирдим. Сайловолди дастуримнинг биринчи талаби этиб, халқ иродасини ифодалаб Ўзбекистон мустақиллиги учун кураш масаласини қўйган эдим. Етилган масалаларжамият чириб битгани, элулус қулга, манқуртга айланиб қолаётгани, дунёнинг энг мазлум ўлкаси бизнинг юрт экани ва хуллас, жамики дардларимиздан фақат мустақиллик туфайли халос бўлишимизни ёзгандим.

Юқорида айтганимиздек, Олий Кенгашнинг биринчи анжуманида мустақиллик деган сўз кўпларни чўчитиб юборди. Аммо ўша чўчиганларнинг юраги ҳам мустақиллик, деб тепаётгани юзларидан аён эди. Сўнгра бу муҳим масала Олий Кенгаш Раёсатида кўтарилди…. Кўплаб депутатлар Ўзбекистон Олий Кенгашининг II сессиясидаМустақиллик декларатсиясиқабул қилиниши учун қаттиқ турдилар. Унга эришиш учун олиб борилган жанг алоҳида ёзилажак катта мавзу… .

Мана бу сатрлар қўшилгани бўлди׃

“Маълумингиз, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг розилиги ва қўллаб қувватлаши билан “Мустақиллик декларацияси” II сессияда эълон қилинди” .

Бу сатрлар бутун мақоланинг руҳига зид ва ҳатто қўшилган жойи ҳам жуда ўринсиз эди. (Мақоланинг мана шу сатрлар олиб ташланган қисмини қуйида ўқишингиз мумкин).

Мен дарҳол Расул Раҳмоновга телефон қилдим׃

-Шундай қилмасам, чиқмас эди,-деди у киши жуда юмшоқлик билан.

Орадан кўп ўтмай Расул аканинг ўзи кириб келди ва биргаликда тушликка чиқдик. Боғда айланиб юрганимизда у׃

-Жанг ҳақида ҳали ёзаман деган гап у кишига ёқмабди. Мени чақирдилар. Шу жойини қисқартиришни таклиф қилдим. У киши “Жаҳонгир буни катта гапга айлантириб юборади, ўзи билан гаплашинглар” дедилар. Сизни тополмадик. Кейин қўшимчани ўзлари мана шу жойга қўшинглар деб белги қўйиб бердилар, ўзлари ҳам сизга телефон қилдилар, тополмадилар… Ростдан ҳам у киши айтмасалар Декларация эълон қилинмасди. Бунга ўзим ҳам гувоҳман,-деди у ўзини оқлаб.

Дарҳақиқат, депутатларнинг босимидан кейин Каримов ўзи айтиб Декларациянинг ўзгартирилган матнини бўлсада матбуотга чиқартирган эди. Бу ҳақда ИАКда батафсил ёзганман.

Ўшанда Каримов ўз номини ўзи менинг мақоламга киритгани мени ҳайратга солганди. У шу билан сессия жараёнида бўлиб ўтган жанглар ҳақидаги хотираларни ўлдирмоқчи бўлдими? Шундай жумла қўшилса, шундан кейин менинг бу мавзуга қайтишимга йўл қолмайди деб ўйладими? Яъни сопини ҳам ўзидан чиқаришни режаладими? Балки ўша кун мени топганда, бир баҳона билан мақолани олиб қолармидим? Ёки унинг “хизмати” ҳақида бошқачароқ қилиб қўшармидим?

Лекин Крайновнинг гапи ҳам қизиқ бўлганди. Мақолам 5 Ноябр куни чиққан ва Каримов менга 4 Ноябр куни раҳмат айтмоқчи бўлган экан. Демак, Расул аканинг гапи ҳақ. Мақолани бир кун олдин Каримовнинг ўзи кўриб, ўзи қўшимча қўшилишини талаб қилган…

1994 йилда Туркияда “ЭРК” газетасига муҳаррирлик қилар эдим. Газетада менинг “Сарой ўйинлари” китобимдан парчалар бериб борилаётган эди.

Самарқандда умр йўлдошимни суд қилишаётгани учун тўрт норасида фарзандимни Озарбайжонга жўнатишган эди. 1994 йил Май ойида Озарбайжонга кетдим. Оиламни олиб келишим керак эди. Кетиш олдидан Салай Мадаминов билан “сан-ман”га бордик. У оиламни олиб келишга қаршилик қилди. Мен унга фаоллар “ЭРК”дан бекорга кетмаётган экан, мен ҳам кетдим, қайтиб келганимда керак бўлса, расман эълон ҳам қиламан, дедим.

1994 йил 17 Июн куни Истанбулга келдик. Келсам. Мен йўғимда ёш журналистлар билан бирга газетанинг кейинги сонини чиқаришибди. Мен турадиган уйни очишиб, китобимнинг қўлёзмасини топиб, газетанинг икки саҳифасига икки бобни қўйишибди. Дастлабки боб “Мустақиллик декларацияси” деб номланган ва унда бу ҳужжат қандай қабул қилингани ҳақида, Олий кенгашдаги жанг борасида ёзилган эди.

Мени ҳайратга солган нарса “ЭРК” газетасининг 1994 йил, 16 Июн, 11(106) сонида чиққан бу бобда мен ёзмаган нарсалар пайдо бўлгани эди.

Унда “Бу хусусда Муҳаммад Солиҳ шундай ҳикоя қилади..”, дея воқеалар жараёни Салай Мадаминов томонидан айтиб берилади ва мен ёзган нарсаларга мутлоқ боғланмай қолади. Бунинг устига у асосан ўзининг ролини ошириб кўрсатгани ва буни менинг номим билан қилишга урингани жаҳлимни чиқарди.

Лекин бундан ҳам даҳшатлиси, “Қамоқдан хат” деб номланган кейинги бобнинг охирига Салай Мадаминов қуйидаги сатрларни қўшганди.

“Муҳтарам профессоримиз Отаназар Орипов ҳам баъзи “эрк”чилар каби ўз партиясини тарк этса ёки унга лой чаплаганда эди, уни қамоқдан чиқарган бўлардилар. Лекин у бундай қилмади. Инсоний ғурур ва ўз эътиқодига садоқат бунга йўл қўймади…”

(Мақоланинг умумий кўриниши) ва (Салай Мадаминов ўз қўли билан менинг асарим саҳифасига ва саҳифа ортига ёзган, кейин газетага чиқарган қўшимча).

Салай Мадаминовнинг бу иши менга Каримовни эслатди. У ҳам сопини ўзидан чиқармоқчи бўлдими? Мен энди партиядан чиқишимни эълон қилсам, у мени бебурдликда аблайди, инсоний ғурур ва ўз эътиқоди йўқ дейди. Кеча бундай деб ёзиб, эртасига аксини қилди дейди. Шундай бўлди ҳам. У мени айблади. Лекин бир кун келиб ҳақиқат барибир ўртага чиқишини ўшанда ё ўйламаганди ёки Каримов каби ҳақиқатни мен яратаман деб билган.

Ҳужжатларни сурат ҳолатида Фотоалбомда кўришингиз мумкин׃

1.Мақоланинг умумий кўриниши

2.Салай Мадаминов ўз қўли билан менинг асарим саҳифасига ёзган илова

3.Саҳифа ортига ёзган қўшимча

4. Бу қўшимчнинг газетадаги кўриниши.

10.”ШАЙТОНБАЧЧАЛАР”

Каримовнинг эл олдида ва эл ортида такрорлайдиган иккита сўзи жуда ҳам “машҳур”. Эл олдида у “айтайлик” калимасини кўп ишлатса, эл ортида эса “шайтонбачча” деган сўзни кўп такрорлайди.

Бир куни менинг бир саволимдан унинг хуноби ошиб, оламни бузаётган эди, ўша ерда бўлган Мурод Муҳаммад Дўст унга бир даста хатларни узатиб׃

-Мана бу генераллардан келган эди,-деди.

Шунда Каримов бир сония ҳам ўйламасдан “Буни фалон жойингга тиқиб қўй” деди. У ёзувчи одамни таҳқирлади. Яна бизнинг ёнимизда.

Ислом Каримов атрофидаги одамларни қандай сўкиши, ҳақоратлаши ҳақида китобларимда кўп ёзганман. У жуда ёмон сўкинар эди. Бунинг сабаблари ҳақида ўйлар эканман, бир пайтлар ўқиганим бир олимнинг кузатишлари ёдимга тушади.

У дунё аҳолисининг 30 фоизи руҳий касаллик билан хасталанган, деб ёзганди. Бу эса оддий асабийликдан бошлаб, шезофрения, параноя, паранойик склероз ва бошқа кўринишларда бўларкан. Касаллик белгилари жуда кўп. Олимнинг тадқиқотларига разм солиб чиққач, сўкинадиган одамларда, жумладан Каримовда юқорида номи зикр этилган касалликларнинг белгиларини кўриш мумкин. Олимга кўра, болалигида ва ёки ундан кейин зўрланган, таҳқирланган киши бир умр руҳий босим остида қолади. У гапирганда ва ёки ёзганда ана шу ўтмишининг таъсири остида бўлади ва ўзи билмаган ҳолатда бошқаларни сўка бошлайди.

Олимнинг ҳақлиги шундаки, ҳаётда бундай мисолларга жуда кўп дуч келганмиз. Айниқса Интернетнинг изоҳлар ёзиладиган жойи бундайларнинг ҳузур қилиб, яйрайдиган майдонига айланди. Бу жуда ҳам ёмон. Чунки изоҳлар –майда-чуйда нарсалардир. Майда чуйда ёзган одам майдалашиб кетаверади ва бора-бора майда-чуйданинг нашаванига айланади.

Бу масалаларни тадқиқ қилганлар шуни ёзадиларки, жинсий жиҳатдан яроқсиз бўлиб қолган, ёки бу масалада бир мауммоси бор одам, доим бошқаларни “ундай қилиб қуяман, бундай қилиб юбораман” деб сўкар экан. У ўз нуқсини бошқалар сезиб қолса, кейин нима қиламан ва эшитишган бўлишса қандай бош кўтариб юраман, каби андишалар билан исмини яшириб, лақаблар ёки бошқаларнинг исми билан ёзаркан.

Умри порахўрлик билан ўтган одам эса доим ҳалоллик ҳақида гапиришга ва бошқаларни порахўрликда айблашга интилгани каби бир ҳолдир бу. Бундай одамлар ҳатто худди олди-бердининг устида тургандек, фалончи фалон йилда фалон жойда фалон одамдан пора олган, эди деб ёзадилар ёки айтадилар. Улар кимдир ишониб, кимдир ишонмаслигини диққатга олмайдилар. Улар ўзларининг тор манфаатлари учун бутун дунёни портлатиб юборишга тайёр турадилар. Бир кун айбларининг устидаги парда олинса, бундай одамлар фақат мен эмас, бошқалар ҳам шу ишни қилган, деган фикр билан ўзларини алдар эканлар.

Масалан, Аллоҳга ишонишини пеш қилаверганлар ҳам аслида ишонмайдиган одамлар бўлиб чиқади. Улар соқол қўйишлари, намоз ўқишлари мумкин, лекин ҳадеб Аллоҳ номини ишлатишлари бир нарсани яширишларини сездириб туради. Кузатинг, дин ҳақида, Аллоҳ ҳақида энг кўп гапирадиган Каримов. Лекин ичкарида Аллоҳни ҳам сўкиб юборса керак.

Унинг икки юзи бор эди. Ичкарида сўкиниб гаплашса ташқарида, эл олдида мулойим бўлиб қоларди. Лекин унинг сўкинишларини ўзига мақташдими, ҳар ҳолда нима бўлди билмайман, у ташқарида ҳам сўкинадиган бўлди. Беномусликни ҳатто журналистлар ҳузурига ҳам олиб чиқди. Унинг Кремлнинг остонасига бош қўяр экан “Бизга ким думини кўтарса..” деб бошланадиган гапини ҳамма эшитганди ва ҳоказо.

Салай Мадаминов ва унинг атрофидаги яқинлари ҳам сўкиниш касалига йўлиққанлар. Бугунгача улар бу ишни лақабларини ишга солиб ёки номсиз ҳолда бажаришар эди. Қайси бир барака топгур ўзи билмаган ҳолда Мадаминовни очиқ ёзишга бошлабди. Унинг битта мақоласи 17 йиллик ниқобини йиртди-қўйди.

Илму толиб йигитлардан бири-Бобур Холиқназаров Салай Мадаминовнинг Муҳаммад Солиҳ лақаби билан ёзган “Номус” деган мақоласини ўқиб, унга саволлар ёзар экан, унинг ҳаёсиз, беномуслигини далил билан исботлаган. Қаранг, битта кичкина мақолада инсонни таҳқирловчи қанча ҳақорат бор׃

“Салай Мадаминов׃

-худди ўлаксахўр қузғунлар каби…

-шайтонлаган аёл каби ҳушдан кетадилар…

-фирибгар…

-махлуқ…

-бир суяк ташлаганди…

-номуссиз нусха…

-нусха бу…

-пойига тиз чўкиб, этагини ялаб…

-Унинг ЭРК партияси пинжига кириб…

-партиянинг пулларини ўғирлагани..

-машинасини сотиб егани…

-унинг бу тубанликларини билганимиз …

-эсиз инсонлик…

-Бу бахтиқора кимслар…

-бу бебахт кимсаларнинг …

-фитна усталари …

-лаънати грантлар!…

-пасткашлар!….

-Золимнинг хизматидаги шайтонбаччалар….

-фитна ва туҳмат ботқоғи….

-махлуқларга…

САВОЛ׃ Булар “Исёнкор”нинг изоҳлар бўлимидан олинган эмас, сизнинг “Номус”ингиздан баъзи парчалар, жаноб Муҳаммад Солиҳ! Олдин МС ҳеч иш қилмай изоҳлар бўлимига бошқа номларда, бировларнинг номини қўйиб ифлос гаплар ёзиб ўтиради, дейишса 60 ёшга кирган бу одам у дунёсини ўйлайди, бундай қилмаса керак деб ўйлардим. Лекин юқоридаги гаплар бугунга қадар ёзилган изоҳларда ишлатиб келинглар беномус сўзлар-ку?! Шунинг учун мақолангизга “Беномус” деб сарлавҳа қўйсангиз яхшироқ бўлармиди?”(Беномис. Муҳаммад Солиҳга тўққизтда савол).

Э, яшанг Бобуржон, “Сиам” эгизакларининг яна бир ўхшашлигини бу сафар мен эмас, сиз кашф қилдингиз.

11.МАШИНА МОЖАРОСИ

Бир кун Каримов чақириб қолди ва׃

-Сиз нега машина олмаяпсиз?-деди.

-Менинг машинам бор,-дедим.

-Уни сотмоқчи экансиз, янгисини олинг…

-Раҳмат, машина ҳайдаш планим йўқ,-дедим.

Чунки машина ҳайдашни ўрганаётганда сувга тушиб кетганмиз ва карам узаётган колхозчилар қутқариб қолишган. Шундан кейин машина ҳайдашга қўлим бормаган. Америкага келиб, мажбур бўлдим. Чунки бу ерда машина ҳайдамасангиз ҳаёт йўқ ҳисоби.

Ўшнада Каримов гапираётган гап нима ҳақида эканлигидан хабарим бор эди. Қонун ва қоидаларга кўра, Олий кенгаш қўмиталарида ишлайдиганларга хизмат машинаси берилиши керак эди. Ҳукумат машина етишмаяпти дея буни бажармади. Турли муаммолар келиб чиқавергач, Каримовнинг таклифи билан уларга енгил машина сотиб олиш таклиф қилинганди. Каримов бу ишни Бош вазир Ш. Мирсаидовга юклаган ва кейинчалик уни депутатларга машина бериб, уларни сотиб олишда, депутатларни эса машина олиб Мирсаидовни қўллашда айблаганди. Хайриятки, ўшанда Каримовнинг гапига кирмаганим, бўлмаса ўз пулимга ўзим муттаҳам бўлардим. Ўша ўз пулига машина олганларни Каримовнинг малайлари ҳалига қадар халққа хиёнат қилишганди деб ёзишади. Каримов ана шундай усулларнинг устаси фаранги эди. Лекин унинг “сояси” бўлган Салай Мадаминов ҳам ундан қолишмайди.

Мана бир неча ойки, Мадаминовнинг малайлари мени Бокуда Эрк партиясининг машинасини сотиб еганликда айблашади. Буни Мадаминовнинг ўзи ҳам ёзди. Худодан қўрққанда эди у бундай тавқи лаънатни бўйнига олмасди.

У буни фақат мени айбалаш учун қилаётганда бугунга қадар минг марта айтган бўларди. Акс тақдирда 1993 йилги воқеа 2007 йилга келиб унинг ёдига тушармиди? Чунки мен ҳақимда Мадаминов оиласи 13 йилдан бери иғво ёзади. Унинг жияни-иғвогарлар пири, ўзини ёзувчи деб атаган, аммо чаласаводлиги исботини топган Сафар Бекжон номидан 1995 йилда “битилган” бўҳтондан бошқа гап айтолганлари эмас. Бунинг бўҳтон эканлигини ҳар қанча исботласанг ҳам улар яна шуни гапирадилар. Чунки бошқа гаплари йўқ.

Нега машина масаласи бирдан кун тартибига тушиб қолди? Гап шундаки, бундан бир неча ой олдин Мурод Жўревнинг қамоқдан чиқиши мумкинлиги ҳақида гап сўзлар айлана бошлади. Аввалига мадаминовчилар яна уни Эрк партияси аъзоси деб “Озодлик” радиосидан жар солишди. Мен бунга қарши чиқдим ва Мурод Жўраев ҳеч қачон Эрк партияси аъзо бўлмагани ҳақидаги гапимни радио орқали беришни талаб қилдим.

Салай Мадаминов Мамадали Маҳмудовнинг қамоқдан чиқишини истамаганидек, Мурод Жўраевнинг чиқишини ҳам истамайди. Чунки Мурод Жўраев унинг 1994 йилда террористик ҳаракатнинг бошида турганини ва мен бу борада ёзган, Каримовга қўл келиши мумкин дея эълон қилмай турганим- “Қабоҳат эшиги” китобидаги фактлар тўғрилигини жаҳон жамоатчилигига исботлаши мумкин. Бугунга қадар Мадаминов у айтган гаплар тергов босими остида айтилган деб жон сақлаб юрибди.

Мен айблашдан мақсад эса, Бакудаги машина масаласини биламан ва мен у ҳақда ёзсам, яна кўп нарсалар очилиб кетиб, Мурод Жўраега қўшимча айблар юкланиши мумкин. Бундан Салай Мадаминов уч нарсани ютади׃

1. Мурод Жўраевнинг қамоқдан чиқиши кечикади.

2. Мени Мурод Жўраевни сотганликда айблаш учун қўлларида далил-бу менинг мақолам бўлади.

3. Агар ёзмасам, мени машинани еб кетган деб айблаб юраверишлари учун доимий “факт” бўлади.

Лекин мен қисман бўлсада ёзмасам бўлмайди. Фақат Салай Мадаминовга тегишли қисмини ёзаман ва ўқувчи ўзи хулоса чиқаради. Қолган гаплар ҳам бир кун айтилади.

Машина партиянинг пулига олинганди. Лекин Салай Мадаминов “даври” тугаб, партия бошига қора кунлар кела бошлаганда у ана шу “Жигули” русумли машинани сотдим деб ҳайдовчи Ҳусниддин деган йигитнинг онасининг номига расмийлаштирганди.

Мен Бакуда турганимда, Мурод Жўраев келиб қолди ва Салай Тошкентдан машинани олиб келишни кимгадир топширгани, аммо машина Бакуга келтирилганда миршаблар ушлаб, олиб қўйишганини айтди.

Илгари Ўзбекистон билан тижорат қилиб, каримовчилар дастидан куйиб қолган бир оила Эрк партияси аъзоларига жуда кўп ёрдам қилган. Бошпана, овқат берган, кийим кечак берган. Жумладан, менга ҳам. Мурод билан ана шу оилага бориб, бўлган воқеани айтдик. Уй соҳибининг укаси таниш-билишлари кўп бўлган одам экан ва бориб кимларгадир қанчадир пул бериб, машинани олиб келди. Машина бировнинг номига расмийлашмагани учун ҳалиги уйда турди. Бу 1993 йил эди.

Мен Туркияга келиб, Салай Мадаминов билан бир йил давомида газета чиқарганимда, у менга шу машинани Туркияга олиб келишда ҳалиги оиладан ёрдам сўрашни айтди. Мен׃ -Биз бу оила олдида қарздормиз ва ҳатто машинани миршаблардан қайтиб олишда улар берган пулни ҳам қайтарганимиз,- йўқ дедим.

Бу оила ва унинг “эрк”чиларга қилган яхшиликлари ҳақида эшитганда у анқайиб қоларди. Лекин бир айланиб келиб, машинани олиб келиш йўлини изларди. Кейин унга ўзинг гаплаш дедим. У телефон қилиб, хонадон эгалари билан гаплашиб юрди.

1994 йилда менинг оиламни суд қилишди. У ёқда суд борар экан, тўрт боламни Бакуга олиб келишди. Болаларим ҳам ана шу оилада турган. Мен бориб уларни Туркияга олиб келмоқчи эдим, Салай Мадаминов қарши бўлди. Шу боис унга айтмасдан жўнаб кетдим. Бакуда мени кутиб олган яқин бир озарбайжон дўстим менга׃

ачон истасангиз ўшанда қайтарасиз,- дея қарз берганди. У билан ҳалига қадар муносабатларимиз бор ва берган қарзини шунча йиллик фойизи билан ўтган йили-2006 йилда уздим. Ўшанда қарздан бир қисмига қўй олдик ва сўйиб ҳалиги оилага олиб бордик.

-Бу Салайинг одам эмас экан, ҳеч бўлмаса укам бу машинани олиш учун берган пулни қайтарсин, менга телефон қилиб, раҳмат ўрнига машинани бериб юборгин деб дўқ урмоқда,-дейишди хафа бўлиб.

-Яна телефон қилганда пулингизни яна бир марта сўранг, бермаса машинани қайтарманг, сизни “эрк”чиларга қилган яхшиликларингиз учун бу машина камлик қилади,-дедим.

Ҳа, ана шу гапни айтганман. Лекин Салайнинг ўрнида мен бўлганимда шу машинани шу оилага ҳадя қилиб юборган бўлардим. Чунки бу оилага битта эмас, бешта машина ҳам кам! Бир кун келиб Озарбайжонда ва Ўзбекистонда режим ўзгарса, бу оила ҳақида, унинг ёрдамлари ҳақида кўп нарсалар ёзамиз ҳали. Чунки “эрк”чиларга ва “Эрк”ка хайрихох бўлганларга бошпана берган, кўп қаватли уйдаги хоналарини бепулга бўшатиб қўйган ва ўз фарзандлари, неваралари қатори келиб-кетган ўзбекларнинг ҳам овқатидан, кийим кечагидан хабардор бўлиб турган бу оила бекаси Элмира хола олдида мен тиз чўкаман! Яқинда билдим, машина ўша оилада қолиб кетибди, шунинг учун бугун мадаминовлар-бекжоновларнинг аламидан тутун ўрламоқда.

Эрк партиясидан ҳамма қочганда бу партиянинг хизматини қилганлар ва Бакуга борганда бошпана топган эркчилар ҳаққи бу машинадан сўз очманг. Бунга сизнинг маънавий ҳаққингиз йўқ. У бизнинг ҳам машинамиз эди. Бутун Ўзбекистон Каримовники бўлиб қолганидек бутун партия ҳам Салай Мадаминовники эмас! Каримов бўлинг-е, машина онангизни маҳрига тушганмиди!

Машина ўш оилада қолиб кетган экан, ҳалол бўлсин!

Мен Туркияга 45 доллар билан келганман. Лекин ҳар жойда бўлганидек, бугун ҳам ҳалол меҳнат орқасидан яшамоқдаман ва фарзандларимни ўқитиш билан бирга имконим қадар одамларга ҳам ёрдам қилмоқдаман.

Агар Салай Мадаминов машинага зор қолган бўлса, келсин, мана мен унга битта машина ҳадя қиламан, лекин қамоқдаги кишиларни ва уларнинг, 1990 йиллар бошидаги меҳрибон дўстига айланган бу оилани шубҳа ва таҳлика остига қўймасин! Инсоф!

Агар бу масалада яна аниқлик истайдиганлар бўлса, Салай Мадаминовга чақириғим, технология асрида яшаяпмиз, қизиққанларни улаб Интернет конференцияси ўтказайлик. Ўша оиланинг телефони менда ҳам бор, Салай Мадаминовда ҳам бор. Уларни ҳам боғлайлик. Очиқ гаплашайлик! Хўш, Мадаминовда ҳақиқат билан юзма-юз бўлишга юрак борми?!

(ДАВОМИ БОР).

One Response

  1. […] 26. Сиам эгизаклари […]

Comments are closed.