Жаҳонгир Муҳаммад: ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

Жаҳонгир Муҳаммад

ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

Президент тансоқчисининг кундалиги

(Қисса)

  1. Тайчи

Исмим Таймур. Аслида Темур деб от қўйишган. Ҳужжатимни ёзган одам “Таймур” деб ёзган. Нега бундай қилган билмайман. Аммо ўзимга ёқади. Темур деган от тиқилиб ётибди, Таймур эса битта. У ҳам менда.

Фақат Президент “Тайчи” дейди. Бу менга ёқмайди. Худди камситганга ўхшайди. Аммо буни унга қандай айтаман? Ҳаққим йўқ. Фақат жим туришим керак, ҳатто мени урса ҳам.

Унинг саволларига ҳам жавоб бермаслигим керак. Унинг соясиман-да. Соя гапирмайди. Қоида шунақа.

6-ҚАВАТ_қисса

Жаҳонгир Муҳаммад: Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққанди

Сарвар Усмон/Озодлик. Ёзувчи Эврил Туроннинг (Мамадали Маҳмудов) Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззах вилоятига кўчириш тўғрисидаги таклифи ўзбек жамиятининг турли қатламларида вақти-вақти билан кўтарилиб турадиган мавзуни кенгроқ кўламда яна кун тартибига чиқарди. Бугунги суҳбатдошимиз Жаҳонгир Муҳаммаднинг эслашича, пойтахтни кўчириш масаласи мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам муҳокама қилинган эди.

Муҳокама қилинган эди, лекин…

https://www.ozodlik.org/a/29790156.html