Саволларга жавоблар (2)

Advertisements

Луғат ҳақида

Қаердан олса бўлади?

Ўзбекча-инглизча луғат нашр этилгани муносабати билан қутлов йўллаган барча муштарийларга чин дилдан раҳмат айтамиз. Шу билан бирга китобни қаердан олиш ҳақида сўраётганларга қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз.

АҚШда нашр этилган ўзбекча-инглизча луғат (Comprehensive Uzbek-English Dictionary. Author: Jahangir Mamatov, Michael Horlick, Karamat Kadirova) нашриёт томонидан қуйидаги адресда сотилмоқда.
http://www.dunwoodypress.com/products/-/323

Бизникилар учун АҚШда ўрнатилган нарх оғирлик қилиши мумкин. Шу боис кимки имтиёзли тарзда оламан деса, мана бу адресга мурожаат қилишини тавсия этамиз:

uzbekcha.inglizcha.lughat@gmail.com

Айни пайтда китоб ҳақидаги мулоҳазалар ва таклифларни ҳам шу адресга йўлланса, кейинги нашрларда эътиборга олинади. Continue reading

“Озодлик”:

Америкада ўзбекча-инглизча луғат чиқди
17.06.2011
Сарвар Усмон
Жорий ҳафта бошида АҚШда “Ўзбекча-инглизча мукаммал луғат” сотувга чиқарилди. Луғат муаллифлари гуруҳи раҳбари, бир неча йилдан бери АҚШда яшаётган ўзбек журналисти, Ўзбекистон парламентининг экс-депутати Жаҳонгир Муҳаммад Озодлик мухбирига 5 йиллик меҳнати маҳсули тўғрисида сўзлаб берди.

http://uzbekcongress.files.wordpress.com/2011/06/c2a9-2010-rfe-rl-inc.mp3

Continue reading

Саволларга жавоблар (1)

Би-би-си:

Қўшма Штатларда илк “Ўзбекча-инглизча мукаммал луғат” нашр этилди

(Тинглаш учун)

Шу кунларда Қўшма Штатларда Dunwoody Press нашриёти томонидан икки томдан иборат “ўзбекча-инглизча мукаммал луғат” чоп этилди.

Луғат муаллифлари – ўзбекистонлик таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад, тилшунос Каромат Қодирова ва америкалик тилшунос олим Майкл Ҳорлик. Continue reading

Улуғбек Бакиров

АҚШда янги китоб чиқди. Бутун ўзбекларнинг китоби…

Таниқли сиёсат арбоби, тилшунос олим, ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммаднинг АҚШда икки томлик “ўзбекча-инглизча мукаммал луғат” китоблари шу кунларда нашрдан чиқди. Шу кунгача адибимизнинг АҚШда олтита китоби нашр этилган.

Янги нашрдан чиққан мазкур китоб ҳақида маълумотлар: Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “ ЎШ ҚАРТАСИ”

Сиёсатшунос Жаҳонгир Муҳаммаднинг Қирғизистон қирғини ва Туркистон келажаги борасида “Озод Осиё” радиоси саволларига жавоблари

МУХБИР׃ Қирғизистондаги воқеаларга қандай сабаблар омил бўлган деб биласиз?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Аввало шуни айтиш керакки, воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш бошқа ва воқеалар ҳақида билвосита манбаларга таяниб хулоса қилиш бошқа. Бизнинг хулосаларимиз иккинчи ҳолга яқин бўлгани учун ҳам субъектив характерга эга бўлади.

Айни пайтда Каримов каби битта нарсани кўрсатиб, сабаб мана шу деб туриб олиш-яъни айбни кўринмас ”учинчи куч”га юклаб қўйиш- бу туллак сиёсатнинг иши. Continue reading