ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “ ЎШ ҚАРТАСИ”

Сиёсатшунос Жаҳонгир Муҳаммаднинг Қирғизистон қирғини ва Туркистон келажаги борасида “Озод Осиё” радиоси саволларига жавоблари

МУХБИР׃ Қирғизистондаги воқеаларга қандай сабаблар омил бўлган деб биласиз?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Аввало шуни айтиш керакки, воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш бошқа ва воқеалар ҳақида билвосита манбаларга таяниб хулоса қилиш бошқа. Бизнинг хулосаларимиз иккинчи ҳолга яқин бўлгани учун ҳам субъектив характерга эга бўлади.

Айни пайтда Каримов каби битта нарсани кўрсатиб, сабаб мана шу деб туриб олиш-яъни айбни кўринмас ”учинчи куч”га юклаб қўйиш- бу туллак сиёсатнинг иши. Continue reading