ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Жаҳонгир Муҳаммад. 25 Октябр, 2009 йил. Мериланд, АҚШ
Жаҳонгир Муҳаммад. 25 Октябр, 2009 йил. Мериланд, АҚШ

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ТЎЙЛАР МУБОРАК!
29 Октябр, 2009 йил

Кеча Жамшид Бек телефон қилди. Ўғли Турон Бек эртага икки ёшга тўлади. Уни қутладик. Туроннинг ҳақиқий бек йигити бўлсин!

Гап орасида Жамшид׃

-Баҳодир аканинг Ўзбекистонга бориши ҳақида ҳатто уни кўрарга кўзи бўлмаган “Озодлик” ҳам ёзди. Лекин сиз нега фикрингизни айтмаяпсиз?-деб қолди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jajongir_mamatov102609 ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

НЕГА МЕНДАН ҚЎРҚАДИЛАР?

27 Октябр, 2009 йил

Кеча кечқурун бир киши телефон қилиб, қизиқ гап айтиб қолди. Баъзилар менинг “Озодлик” радиоси ўзбек бўлимига раҳбар бўлиб қолишим(?)дан қўрқиб, унинг олдини олиш учун махсус хатлар ташкил қилиб юришган экан.

У шу гапни айта туриб:

-Нега сиздан бу қадар қўрқишади?- деб қолди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov21020093ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЗЎРДАН ЗЎР БОР
21 Октябр, 2009 йил

Ғирромликда шимолдаги қўшнисига етиб қолган Ҳамид Карзай бебурдлик ва иккиюзламачиликда ҳам уларга яқинлашиб қолибди.

Кечагина сайловларни “адолатни ўтди, ҳаммаёқни бузаётган ғарбликлар, халқ менинг орқамда” деб турган Афғонистоннинг ғайриқонуний бу президенти энди икки оёғи ва боши билан битта этикка кирди. Тор келса шундай бўлади, дейишади-ку! Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov21020094ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

“МЕН”ЛАР
20 Октябр, 2009 йил

Бугун бир нарсани кашф қилдим. Шу пайтга қадар одамнинг икки ”мен”и бўлади -ички ”мен” ва ташқи ”мен” деб ўйлар эдим. Бугун саҳарлаб йўлда келар эканман, ички ”мен” битта эмаслигига, балки инсон тафаккури остида бир қанча ”мен”лар борлигига ишонч ҳосил қилдим. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov21020096ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ҚЎЛ ЎПИШ

16 Октябр, 2009 йил

Бугун бир хабарга кўзим тушди. Тожикистон Ислом маркази қошидаги Уламолар кенгаши айрим намозхонларнинг дин пешволари қўлини ўпишига доир ишини қоралаб, қўл ўпишни тақиқлаш ҳақида фатво берибди.

Қизиғи шундаки, бу фатвони шарҳлаган Уламолар кенгаши раҳбари жума намозларидан сўнг айримлар уламоларнинг қўлини ўпишга уриниши оқибатида ноқулай вазиятлар вужудга келаётгани учун шундай қилишганини айтган. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jmvashingtonҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

АЛИХЎЖА… ВАЛИХЎЖА
15 Октябр, 2009 йил

Мана Обаманинг АҚШ президенти этиб сайланганига 20 кундан кейин бир йил бўлади. Нима ўзгарди?

1992 йил. Ўзбекистонда демократик мухолифат қатағонга олинган пайт. Бугун ўзини катта сиёсатчиман деб юрган бир киши дунё сиёсатини сув қилиб ичиб юборган каби тутиб׃

-Ёзиб қўйинг! Бугун 1992 йилнинг бешинчи ноябр куни. Бир кун олдин дунё тарихида улкан воқеа юз берди. 12 йиллик танаффусдан кейин демократлар ҳокимиятга келдилар. Билл Клинтоннинг АҚШ президенти этиб сайланиши бу дунёда демократиянинг ғалабасидир… , -деди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov21020095ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЮЛДУЗ ВА ЮЛДУЗНИ УРМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР

9 Октябр, 2009 йил
Бугун Нобел қўмитасининг кулгили қарори ҳақида ёзаман деб тургандим, қарасам Интернет шундай ҳам бу борадаги танқидий фикрлар ва мулоҳазалар билан тўлиб кетибди. Айниқса, инглиз тилида ёзадиганлар аллақачон ҳамма гапни айтиб, Нобел қўмитаси Тинчлик борасида Обамани ғолиб деб эълон қилишини савол остига қўйиб улгуришибди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov21020093ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЗАР ЗОРМОНДА

7 Октябр, 2009 йил
Ўзини даҳо ҳисоблаган анқов бир “зот” менинг танишимга:
“Жаҳонгирнинг қўлидан нима ҳам келарди, ёзишдан бошқа” дебди.

Мен ҳеч қачон бу одамга раҳмат айтган эмасман, лекин худди манa шу гапи учун раҳмат айтмоқчиман. Чунки у ҳеч қачон ҳеч нарсани ва ҳеч кимни тан олмаган. У фақат ўзинигина тан оладиган одам. Дунёнинг энг буюклари ҳам у айтган йўлдан юрармиш, ҳатто. Ҳар ҳолда у шундай деб ўйлайди. Шундай одам менинг қўлимдан фақат ёзиш келишини тан олган бўлса, демак унга раҳмат айтиш шарт-да! Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Парвина Маматованинг чизилган мултфилмлар қироли Ҳаяо Миязакига бағишланган асари

Парвина Маматованинг чизилган мултфилмлар қироли Ҳаяо Миязакига бағишланган асари

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ОЗОДА, ГУЛНОРА, РАЪНО, МУҚАДДАС…

2 Октябр, 2009 йил

Ҳар қандай ота ўз фарзандларидан бири унинг касбини қўлидан олишини, ундан кейин давом эттиришини истайди. Яъни издошим бўлсин дейди. Лекин бу нарса одамларнинг, халқнинг ҳисобига, зарарига, эл-юрт манфаатларига зид бўлмаслиги керак. Бундай ҳолда бу ўша кишининг залолатига айланади.

Тўрт фарзандим бор ва улардан бири журналистикани битирмоқда. Яъни менинг изимдан бормоқда. Аслида мен бошқаларидан кутгандим, лекин бунисидан келди. Буниси кучли рассом бўлади деб ўйлардим. Чунки у чизган расмлар мени доим ҳайратга солади.

У ўзининг бу қобилиятини ҳам четга сурмай компютер дизайни бўйича ҳам ўқимоқда. АҚШда битта олийгоҳдан бирданига иккита диплом олиш имконияти бор. Бундай ҳолдан ота сифатида фахрланаман. Continue reading